Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2018 й. 1065-сон "Қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
31.12.2018 й.
N 1065
ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИДАН
ОЗОД ҚИЛИНАДИГАН ОЗИҚ-ОВҚАТ
МАҲСУЛОТЛАРИ РЎЙХАТИНИ
ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ошишининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 208-моддасига мувофиқ ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотларини реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этилиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:
бир ҳафта муддатда солиқ тўловчиларга ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини, шу жумладан оммавий ахборот воситалари орқали етказсин;
солиқ тўловчилар томонидан имтиёзлардан фойдаланишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши юзасидан қатъий назоратни таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишиии назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Реепубликасининг Бош вазири А. Арипов
2018 йил 31 декабрдаги
1065-сон карорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида ишлаб
чиқариладиган реализация қилиш оборотлари
қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган
озиқ-овқат маҳсулотлари
РЎЙХАТИ*
1. Гўшт (мол, қўй, товуқ), шунингдек, ҳайвонлар (қорамол ва парранда) тирик ҳамда уларни сўйиш маҳсулотлари***.
2. Балиқ.
3. Картошка, уруғлик картошка, шу жумладан, импорт қилинган уруғлик картошка.
4. Пиёз.
5. Тухум.
6. Гуруч (барча навлари), шу жумладан, импорт қилинган гуруч.
7. Шакар, шу жумладан импорт қилинган.
8. Нон маҳсулотлари**.
9. Сут**.
*) қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш бўйича имтиёз Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотларини чакана ва улгуржи реализация қилинганда берилади.
**) ишлаб чиқариш ва реализация қилишда.
***) шунингдек, импорт бўйича - 2019 йил 1 октябргача.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 31 декабрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2018 йил 31 декабрь, 52-сон, 999-модда