Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 12-2019-қ/қ-сон, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 5-сон, Давлат статистика қўмитасининг 3-мб-сон "Ташкил этиладиган иш ўринларини ҳисобга олиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 25.03.2019 й. Қарори (АВ томонидан 08.04.2019 й. 2473-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.04.2019 й.

N 2473-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.03.2019 й.

N 12-2019-қ/қ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА САНОАТ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.03.2019 й.

N 5


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ

25.03.2019 й.

N 3-мб


ҚАРОРИ



"Ташкил этиладиган иш ўринларини ҳисобга

олиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини

йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги ПҚ-4227-сон "2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Давлат статистика қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Давлат статистика қўмитасининг 2013 йил 6 майдаги 28-қ, 31, 4қ-2013-сон "Ташкил этиладиган иш ўринларини ҳисобга олиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2473, 2013 йил 27 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 26-сон, 344-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

Ш. Кудбиев

Иқтисодиёт ва саноат вазири

Б. Ходжаев

Давлат статистика қўмитаси раиси

Б. Бегалов

     


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 8 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 15 апрель, 15-сон, 293-модда