Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.04.2019 й. 308-сон "Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
13.04.2019 й.
N 308
АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ
ИДОРАЛАРАРО ЭЛЕКТРОН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИКНИ
ҚЎЛЛАГАН ҲОЛДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартибини соддалаштириш ва шаффофлигини таъминлаш, шунингдек, давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимини (кейинги ўринларда "Ягона реестр" АТ деб аталади) жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. "Ягона реестр" АТ қуйидагиларни назарда тутади:
идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда аҳолига давлат томонидан ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва ёрдам бериш билан боғлиқ тартиб-таомилларни автоматлаштириш;
давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамни олиш учун мурожаат қилувчилар ва олувчилар тўғрисида ягона маълумотлар базасини шакллантириш;
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамнинг барча турлари тўғрисидаги маълумотларни жамлаш ва таҳлил қилиш;
давлат ижтимоий ёрдамини тайинлашда оилаларнинг эҳтиёжмандлиги даражасини ва ариза берувчиларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган мезонларга мувофиқлигини реал вақт режимида баҳолаш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда манфаатдор ташкилотларга уларга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун "Ягона реестр" АТдан зарур ахборотни бериш.
2. Белгилаб қўйилсинки:
а) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси "Ягона реестр" АТнинг эгаси ва фойдаланувчиси ҳисобланади;
б) "Ягона реестр" АТ орқали кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам беришни (кейинги ўринларда ижтимоий нафақалар деб аталади) кўриб чиқиш ва тайинлаш тартиб-таомиллари Сирдарё вилоятида тажриба лойиҳаси доирасида 2019 йил 1 октябрдан бошлаб амалга оширилади.
Сирдарё вилоятининг кам таъминланган оилаларига "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 3-иловага мувофиқ;
"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимини яратиш ва босқичма-босқич жорий этиш тадбирлари режаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
"Ягона реестр" АТни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, шу жумладан, давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамнинг барча турларини маъмурий таъминлаш ва ҳисобга олиш жараёнларини бирлаштиришни назарда тутадиган унинг такомиллаштирилиши таъминлаган ҳолда босқичма-босқич 2019-2020 йилларда амалга оширилади;
Сирдарё вилоятида кам таъминланган оилаларга 2019 йил 1 октябргача тайинланган ижтимоий нафақалар 2020 йил 1 майга қадар Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда, 2020 йил 1 майдан бошлаб "Ягона реестр" АТ орқали тўланади;
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 1 мартдаги 165-ф-сон фармойишининг амал қилиши кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам олиш учун ариза берган фуқароларга интерактив хизматларни кўрсатишда татбиқ этилади.
5. Ушбу қарорга 2-иловада кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотлари:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан келишган ҳолда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўзларининг маълумотлар базаларини шакллантириш жадвалини киритсинлар;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда 2019 йил охиригача ўз маълумотлар базалари шакллантирилишини таъминласинлар, уларни ИИПга уласинлар;
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2019 йил охиригача реал вақт режимида "Ягона реестр" АТга кириш учун электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотларни узатиш тармоғига (кейинги ўринларда ИМУТ деб аталади) уланишини таъминласинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2019 йил 1 июндан бошлаб ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотлари белгиланган тартибда электрон ҳукуматнинг ИМУТга уланишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги 2019 йил 1 октябргача ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотлари "Ягона реестр" АТнинг реал вақт режимида уларнинг маълумотлар базасига кириши учун ИИПга уланишини таъминласин.
8. Ушбу қарорга 1 ва 2-иловаларда кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари зиммасига:
ахборот хавфсизлигига риоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари ҳисобга олинган ҳолда реал вақт режимида "Ягона реестр" АТнинг уларнинг базаларига кириши;
ИИП орқали "Ягона реестр" АТнинг идоралараро электрон сўрови асосида ахборот ўз вақтида шакллантирилиши ва берилиши таъминланиши учун масъулият юклансин.
9. Маълумот учун қабул қилинсинки:
а) "Ягона реестр" АТни ишлаб чиқиш ва жорий этиш:
2019-2020 йилларда Қўшма икки йиллик иш режаси асосида ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонасининг грант асосида бериладиган молиявий, техник ва эксперт жиҳатидан қўллаб-қувватлаши;
бериладиган кредит, шунингдек, Жаҳон банкининг техник ва эксперт жиҳатидан қўллаб-қувватлаши ҳисобига амалга оширилади;
б) ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси томонидан "Ягона реестр" АТни ишлаб чиқишга ихтисослаштирилган халқаро компания билан контракт тузилган.
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси:
2019 йил 1 октябргача бўлган муддатда ушбу қарорга 1 ва 2-иловаларда кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотлари билан ахборот айирбошлашни назарда тутувчи "Ягона реестр" АТ ишлаб чиқилиши ва фойдаланишга топширилишини таъминласин;
"Ягона реестр" АТнинг узлуксиз ишлашини ва у зарур техник жиҳатдан қўллаб-қувватланишини таъминласин;
заруратга кўра электрон ҳисобот маълумотлари шакллантирилиши ҳисобга олинган ҳолда "Ягона реестр" АТ янада такомиллаштирилиши ва кузатиб борилишини таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан келишган ҳолда ушбу қарорга 1 ва 2-иловаларда кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотларнинг маълумотлар базаларига кириш тартибини белгиласин;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ушбу қарор ижросининг тизимли мониторингини олиб борсин ва таҳлил қилсин ва зарурат бўлганда ижтимоий ёрдамни кўриб чиқиш ва кўрсатиш тартибини, шу жумладан, идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик орқали кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар тайинлаш тартибини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тажриба лойиҳасини амалга ошириш доирасида ва даврида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига Сирдарё вилояти меҳнат органларининг 12 нафар инспекторлари ва мутахассисларининг штат бирликларини берсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Сирдарё вилоятидаги Бошқармасига "Ягона реестр" АТни жорий этиш ва кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар тўлаш вазифалари юклансин.
12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси "Ягона реестр" АТ Сирдарё вилояти ҳудудида самарали жорий этилиши ва ишлаши билан боғлиқ вазифаларни ҳал этиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Сирдарё вилоятидаги Бошқармасига комплекс кўмаклашсин.
13. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига "Ягона реестр" АТ орқали кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар тайинлаш учун мурожаат қилиш ва тайинлаш тартиби Сирдарё вилояти аҳолиси орасида мунтазам ва ҳар томонлама ёритилишини белгиланган тартибда таъминлаш тавсия қилинсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2020 йил 1 октябргача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамасига Сирдарё вилоятидаги тажриба лойиҳасини амалга оширишнинг таҳлили натижалари ҳисобга олинган ҳолда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимини республиканинг бутун ҳудудида жорий этиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини киритсин;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2019 йил 13 апрелдаги
308-сон қарорига
4-ИЛОВА
"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимини
яратиш ва босқичма-босқич жорий этиш
ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИ
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 15 апрель