Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида халқаро автомобиль алоқаси тўғрисида Битим (Тошкент, 1996 йил 4 сентябрь)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида

халқаро автомобиль алоқаси тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумати, бундан кейин "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталадилар:

икки томонлама савдо-иқтисодий муносабатларни чуқурлаштириш зарурлигидан келиб чиқиб;

иккала давлатлар ўртасида ва улар ҳудудлари орқали транзит йўли билан ўзаро фойдали асосда автомобилда йўловчи ва юк ташишларни ривожлантиришни, шунингдек ушбу алоқаларни осонлаштиришни исташиб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда


Ушбу Битимга мувофиқ иккала мамлакатлар ўртасида Ўзбекистон Республикасида ва Қирғизистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган автотранспорт воситалари билан иккала мамлакатлар ўртасида, шунингдек уларнинг ҳудудлари, халқаро автомобиль алоқаси учун очиқ йўллар орқали транзит йўли билан йўловчиларни (шу жумладан туристларни) ҳамда юкларни ташиш амалга оширилади.



I. ЙЎЛОВЧИЛАР ТАШИШ


2-модда


1. Иккала мамлакатлар ўртасида ва уларнинг ҳудудлари орқали транзит йўли билан йўловчиларни мунтазам ташишлар ўзаро тасдиқланган ҳужжатлар асосида Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли органлари ўртасидаги келишувга биноан ҳамда рухсатномаларсиз амалга

...