Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Польша Республикаси Ҳукумати ўртасида маданий ва илмий ҳамкорлик тўғрисида Шартнома (Варшава, 1995 йил 11 январь)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Польша Республикаси Ҳукумати ўртасида

маданий ва илмий ҳамкорлик тўғрисида

ШАРТНОМА


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Польша Республикаси Ҳукумати, бундан кейин "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар,

икки давлат ўртасида ўзаро ёрдам, суверен тенглик ва ички ишларга аралашмасликка асосланган дўстлик муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш истагида,

бу ҳамкорлик икки давлат ўртасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга имкон беради деган ишонч билан,

фан, маориф, маданият, санъат, спорт ва саёҳат, ёшлар алмашуви, шунингдек, оммавий ахборот воситалари соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ниятига амал қилиб,

Хельсинки Якунловчи актида, янги Европа учун Париж Хартиясида ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича Кенгашнинг бошқа ҳужжатларида, хусусан ЕХҲК аъзолари бўлган давлатларнинг маданий мероси бўйича Краков симпозиумида эришилган келишувлардаги маданий ўлчовларга тегишли қоидаларни бажаришга интилиб,

бу ҳамкорликнинг ўзаро фойдали эканини англаган ҳолда,

ушбу Шартномани тузишга қарор қилдилар ва шу мақсадда қуйидагилар ҳақида келишиб олдилар:



1-модда


Аҳ

...