Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 24.07.2019 й. 31-2019/5-сон "Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни" қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 05.08.2019 й. 285-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.08.2019 й.

N 285-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ

ВАЗИРИНИНГ

24.07.2019 й.

N 31-2019/5


БУЙРУҒИ



"Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучини жалб

қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни"

қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома, шунингдек унга

ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган

деб топиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 мартдаги 244-сон "Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                              Ш. Кудбиев






Буйруққа

ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилган идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазирининг 1996 йил 15 июлдаги 44-II-сон "Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни" қўллаш тартиби тўғрисида йўриқнома (рўйхат рақами 285-сон, 1996 йил 20 ноябрь).


2. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2011 йил 17 августдаги 51-Б-сон "Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни" қўллаш тартиби тўғрисида йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги буйруғи (рўйхат рақами 285-1-сон, 2011 йил 20 сентябрь), (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 38-сон, 390-модда).


3. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2012 йил 16 октябрдаги 67-Б-сон "Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни" қўллаш тартиби тўғрисида йўриқномага қўшимчалар киритиш ҳақидаги буйруғи (рўйхат рақами 285-2-сон, 2012 йил 13 ноябрь), (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 46-47-сон, 525-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 5 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 12 август, 32-сон, 558-модда