Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати ўртасида фан, техника ва инновациялар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим (Деҳли, 2018 йил 1 октябрь)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати ўртасида

фан, техника ва инновациялар соҳасида

ҳамкорлик тўғрисида

БИТИМ


Деҳли, 2018 йил 1 октябрь


15-моддага мувофиқ 2018 йил

1 октябрдан кучга кирган


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда "Томонлар" деб аталувчилар,

Томонлар давлатларида фан, муҳандислик ва технологиялар ривожининг устувор йўналишлари бўйича илмий, техникавий ва инновациялар соҳаларида ўзбек-ҳинд ҳамкорлигини янада чуқурлаштириш мақсадида,

икки мамлакат ўртасидаги қўшма илмий ва техникавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга интилиб,

илмий, техникавий ва инновацион ютуқларни тижоратлаштириш ва уларни ишлаб чиқаришга жорий этиш жараёнини тезлаштиришга ҳисса қўшишни истаб,

тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик негизида илмий, техникавий ва инновацион салоҳиятни юксалтириш ҳамда ҳар икки мамлакат иқтисодиётлари янада ривожланишини рағбатлантиришда ўзаро манфаатдорлик принциплари, бозор қонунларига риоя этиш ва интеллектуал мулк ҳуқуқи объектлари ҳимоясига асосланиб, юқори технологиялар соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг аҳ

...