Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати ўртасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўйича ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Битим (Деҳли, 2018 йил 1 октябрь)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати ўртасида

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва

прекурсорларнинг ноқонуний муомаласига қарши

курашиш бўйича ўзаро ҳамкорлик тўғрисида

БИТИМ


Деҳли, 2018 йил 1 октябрь


14-моддага мувофиқ 2018 йил

1 октябрдан кучга кирган


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати (кейинги ўринларда "Томонлар" деб аталувчилар),

1972 йилдаги Баённома билан ўзгартириш киритилган 1961 йилдаги Гиёҳвандлик воситалари тўғрисида Ягона конвенция, 1971 йилдаги Психотроп моддалар тўғрисидаги Конвенция ва 1988 йилдаги Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш тўғрисида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Конвенцияси гиёҳвандлик воситалари устидан миллий ва халқаро назоратнинг асосини ташкил қилишини инобатга олиб,

гиёҳвандлик таҳдиди билан курашиш борасида давлатлар сиёсий иродасининг ифодаси сифатида 1998 йилдаги БМТ Бош Ассамблеясининг махсус сессиясида қабул қилинган Гиёҳвандлик воситаларни суиистеъмол қилиниши ва уларнинг ноқонуний муомаласи билан курашиш тўғрисидаги Декларацияга содиқ эканликларини тасдиқлаб,

гиёҳвандлик моддаларини ноқонуний етиштириш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва улар билан ноқонуний муомалада бўлиш юзасидан чуқур ташвиш билдириб,

гиёҳвандлик таҳдидига қарши биргаликда курашишга қарор қ

...