Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 04.12.2019 й. 46-2019-Б-сон "Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 октябрдаги 795-сон қарори билан тасдиқланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторининг 2-иловасига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 13.12.2019 й. 3202-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
13.12.2019 й.
N 3202
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ
ВАЗИРИНИНГ
04.12.2019 й.
N 46-2019-Б
БУЙРУҒИ
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 октябрдаги 795-сон
қарори билан тасдиқланган Хизматчиларнинг асосий
лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторининг
2-иловасига қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги ПҚ-4472-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 октябрдаги 795-сон "Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорининг 3-бандига асосан БУЮРАМАН:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 октябрдаги 795-сон қарори билан тасдиқланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторининг 2-иловасига иловага* мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Н. Хусанов
*) Илова рус тилидаги матнда берилган.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 13 декабрь