Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.09.2019 й. ПҚ-4455-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

16.09.2019 й.

N ПҚ-4455



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ МАРКАЗИЙ

АППАРАТИ ТУЗИЛМАСИГА ҚИСМАН

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Республикамизда қишлоқ, хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш, агросаноат комплекси, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарини молиялаштириш тизимини мувофиқлаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига агросаноат мажмуасини молиялаштириш масалаларига масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари лавозими киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чикқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан бир ой муддатда таклифлар тайёрласин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                          Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 16 сентябрь