Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.02.2020 й. 97-сон "Истеъмол этил спирти ишлаб чиқарувчи корхоналарда жойлашган этил спиртининг сифатини аниқлаш бўйича лабораториялар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.02.2020 й.

N 97




ИСТЕЪМОЛ ЭТИЛ СПИРТИ ИШЛАБ

ЧИҚАРУВЧИ КОРХОНАЛАРДА ЖОЙЛАШГАН

ЭТИЛ СПИРТИНИНГ СИФАТИНИ АНИҚЛАШ

БЎЙИЧА ЛАБОРАТОРИЯЛАР ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш ҳамда узумчилик ва виночиликни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5656-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Алкоголь ва тамаки бозорини самарали тартибга солишни таъминлаш тўғрисида" 2019 йил 8 июндаги 474-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Истеъмол этил спирти ишлаб чиқарувчи корхоналарда жойлашган этил спиртининг сифатини аниқлаш бўйича лабораториялар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) истеъмол этил спирти ишлаб чиқарувчи корхоналарда жойлашган этил спиртининг сифатини аниқлаш бўйича лабораториялар (кейинги ўринларда Лаборатория деб аталади) унинг мудири ва технологидан иборат тузилмада ташкил этилади.


3. Инспекция уч ой муддатда "Бектемир-спирт экспериментал заводи" АЖ ҳудудида Лаборатория ташкил этилишини таъминласин.


4. Истеъмол этил спирти ишлаб чиқарувчи корхоналарга Инспекция Лабораторияларининг самарали ишлаши, шу жумладан, Лаборатория ходимларининг ушбу корхоналар ҳудудига тўсиқсиз ва монеликсиз кириб-чиқишлари ва фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш тавсия этилсин.


5. Лабораторияларни ташкил этиш, сақлаш ва ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари Инспекциянинг оператив бошқарувига ўтган кундан бошлаб Инспекциянинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобига қопланиши белгилансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 20 февраль