Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Иқтисодиёт вазирлигининг РА-01-8-31-сон, Молия вазирлигининг 95-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2004-49-сон, Марказий банк Бошқарувининг 256-В-сон "Айрим турдаги акцизли товарларни ишлаб чиқариш ва сотишнинг ҳисоби тизими тўғрисидаги Вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 12.07.2004 й. Қарори (АВ томонидан 26.07.2004 й. 1390-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.07.2004 й.

N 1390

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

12.07.2004 й.

N РА-01-8-31


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

12.07.2004 й.

N 95

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

12.07.2004 й.

N 2004-49

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

12.07.2004 й.

N 256-В

ҚАРОРИ



Айрим турдаги акцизли товарларни ишлаб

чиқариш ва сотишнинг ҳисоби тизими тўғрисидаги

Вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида


(2004 йил 5 августдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Истеъмол товарлари билан улгуржи ва чакана савдо қилишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1999 йил 19 мартдаги 125-сонли, "Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 5 августдаги 280-сонли, "Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сонли қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Айрим турдаги акцизли товарларни ишлаб чиқиш ва сотишнинг ҳисоби тизими тўғрисида вақтинчалик низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин амалга киритилсин.

Иқтисодиёт вазири

Р. Азимов

Молия вазири в.б.

Ж. Қўчқоров

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Марказий банк Бошқаруви раиси

Ф. Муллажонов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 30-сон, 347-модда.