Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Транспорт вазирининг 17.03.2020 й. 2-сон "Ўзбекистон Республикасининг "Фуқаро авиациясида ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш" авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-71) ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 20.04.2020 й. 2194-4-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.04.2020 й.

N 2194-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТРАНСПОРТ ВАЗИРИНИНГ

17.03.2020 й.

N 2


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикасининг

"Фуқаро авиациясида ҳаво транспорти қатновига

хизмат кўрсатиш" авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-71)

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5647-сон "Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2010 йил 9 декабрдаги 136-сон буйруғи (рўйхат рақами 2194, 2011 йил 10 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 6-сон, 55-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг "Фуқаро авиациясида ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш" авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-71) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                  Э. Ганиев






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг

"Фуқаро авиациясида ҳаво транспорти қатновига

хизмат кўрсатиш" авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-71)

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. ЎАНМ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) билан келишилган ҳолда самовий ҳудудда ҳаво транспорти қатновини ташкиллаштирилишини, диспетчерларнинг ҲТҚБнинг намунали иш технологияларини, ҲТҚХК хизмати мутахассисларининг профессионал тайёргарлигига бўлган талабларни, ҲТҚХК тизими усулларини, жараёнларини ва ўтказиш лаёқатининг нормативларини, шу жумладан ҲТҚХК тизимининг лозим даражада ишлашини таъминлаш учун зарур бўлган ходимлар сони миқдорини белгилайди ҳамда Агентлик томонидан белгиланган тартибда тасдиқланадиган ҲТҚХК диспетчерларини бошланғич тайёрлаш ва қайта тайёрлаш дастурларини ишлаб чиқади.".


2. 57-банддаги "Дававианазорат" инспекцияси" деган сўзлар "Агентлик" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 20 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 4 май, 16-17-сон, 185-модда