Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 17.07.2004 й. 15/3-сон "Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 13.08.2004 й. 773-17-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.08.2004 й.

N 773-17

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

17.07.2004 й.

N 15/3


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида

бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасига

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


(2004 йил 23 августдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги, "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида"ги ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 1999 йил 22 майдаги 10/4-сон қарори билан тасдиқланган (1999 йил 13 июль 773-сон билан рўйхатга олинган) "Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси"га ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин ва унинг янги таҳрири иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб 10 кундан сўнг кучга киради.


3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Марказий банк Раисининг биринчи ўринбосари М. Жумагалдиев зиммасига юклатилсин.



Марказий банк Бошқаруви Раиси                                          Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 32-сон, 369-модда.