Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2020 й. 255-Ф-сон "Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Бош котиби Энзо Кватрачоке бошчилигидаги делегациянинг 2019 йил 3-6 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикасига ташрифи билан боғлиқ харажатлар тўғрисида"ги Фармойиши

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

19.05.2020 й.

N 255-Ф




1. Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Бош котиби Энзо Кватрачоке бошчилигидаги делегация 2019 йил 3-6 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикасига ташриф буюргани маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига иловага мувофиқ зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 19 майдаги

255-Ф-сон фармойишига

ИЛОВА



Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Бош котиби

Энзо Кватрачоке бошчилигидаги делегациянинг 2019 йил

3-6 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикасига ташрифи

билан боғлиқ харажатлар сметаси

Т/р

Харажатлар тури


Ҳисоб


Сумма


1

Тошкент шаҳрида транспорт хизматлари:

Юқори мартабали меҳмонлар учун автомобиль ("Mercedes-Benz")


7.7 соат х 346 000,0 сўм х

3 дона х 3 кун

23 874 000 сўм

2

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан қабул


15 киши х 931 000,0 сўм

13 965 000,0 сўм

3

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги номидан ташкил этилган тушлик


15 киши х 649 000,0 сўм

9 735 000 ,0 сўм

4

"International Hotel Tashkent" меҳмонхонаси "Dome" ресторани ижараси


1 кун

9 200 000,0 сўм

5

Эсдалик совғалар сотиб олиш (Миниатюра 40 см.)


1 дона х 2 000 000,0 сўм

2 000 000,0 сўм

6

Концерт дастури



9 000 000,0 сўм

Жами:


67 877 800,0 сўм

          


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 20 май