Марказий банк Бошқарувининг 11.06.2020 й. 13/8-сон "Аҳолига ипотека кредитлари ажратилишининг ҳадли шартлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 30.06.2020 й. 3269-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
30.06.2020 й.
N 3269
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
11.06.2020 й.
N 13/8
ҚАРОРИ
Аҳолига ипотека кредитлари ажратилишининг ҳадли
шартлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Ипотека тўғрисида"ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 майдаги ПФ-5715-сон "Ипотека кредити бозорини ривожлантириш ва кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Аҳолига ипотека кредитлари ажратилишининг ҳадли шартлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банки раиси М. Нурмуратов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 30 июнь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2020 йил 10 август, 31-сон, 359-модда