Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2020 й. 659-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
28.10.2020 й.
N 659
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ ҲАЙЪАТИ
АЪЗОЛАРИ ТАРКИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органлари ҳайъатларининг фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 19 октябрдаги 855-сон қарори ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳайъати аъзоларининг сони 9 (тўққиз) кишидан иборат бўлиши белгилаб қўйилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳайъати аъзолари таркиби тасдиқлансин:
1. Азимов Муротжон Бердиалиевич |
- |
раис |
2. Асамов Анвар Дамирович |
- |
раиснинг биринчи ўринбосари |
3. Салиев Муталибджон Обиджонович |
- |
раиснинг ўринбосари |
4. Раҳимов Бахтиёр Абдуғани ўғли |
- |
раиснинг ўринбосари |
5. Шукуров Гафуржон Хамдуллаевич |
- |
раиснинг ўринбосари |
6. Мухторов Илхом Мухторович |
- |
Кадрлар бошқармаси бошлиғи |
7. Кабулов Рустам Кахраманович |
- |
Божхона назоратини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи |
8. Жалилов Санжар Акбарович |
- |
Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси бошлиғи вазифасини |
9. Шарипов Баходир Камилович |
- |
Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бошқармаси |
3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 10 июлдаги 481-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 28 октябрь