Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

"Ўзархив" агентлиги директорининг 18.12.2020 й. 255-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга тааллуқли ижтимоий-ҳуқуқий ҳужжатларни талаб қилиб олиш бўйича хориждан келиб тушган сўровномаларни ижро қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 22.12.2020 й. 373-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.12.2020 й.

N 373-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

"ЎЗАРХИВ" АГЕНТЛИГИ

ДИРЕКТОРИНИНГ

18.12.2020 й.

N 255


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл

фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг

ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга

тааллуқли ижтимоий-ҳуқуқий ҳужжатларни талаб қилиб

олиш бўйича хориждан келиб тушган сўровномаларни

ижро қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани,

шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни

ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 ноябрдаги 706-сон "Архив иши ва иш юритиш соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармасининг 1997 йил 23 сентябрда 21-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга тааллуқли ижтимоий-ҳуқуқий ҳужжатларни талаб қилиб олиш бўйича хориждан келиб тушган сўровномаларни ижро қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 373, 1997 йил 5 ноябрь);

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлигининг 2008 йил 28 апрелдаги 10-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга тааллуқли ижтимоий-ҳуқуқий ҳужжатларни талаб қилиб олиш бўйича хориждан келиб тушган сўровномаларни ижро қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 373-1, 2008 йил 28 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 22-23-сон, 206-модда).


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



"Ўзархив" агентлиги директори                                             У.М. Юсупов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 22 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 28 декабрь, 51-сон, 567-модда