Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 08.01.2021 й. 9-сон қарорига 3-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 8 январдаги

9-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни

махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш

бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома (кейинги ўринларда - рухсатнома) бериш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Регламентнинг асосий мақсади ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш билан боғлиқ жараёнларни тартибга солиш, ер ости сувларидан оқилона фойдаланиш, ер ости сувлари захираларининг камайиб кетиши ёки сатҳининг кўтарилиб кетишининг олдини олиш, сув олиш миқдори ва сифатини назорат қилиб бориш ҳамда ер ости сувларидан фойдаланувчилар ёки уларни истеъмол қилувчилар ҳисобини юритишдан иборат.


3. Рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги "Ер қаъридан фойдаланиш маркази" ДМ (кейинги ўринларда - Ер қаъридан фойдаланиш маркази) томонидан Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг ҳудудий гидрогеология станциялари (кейинги ўринларда - гидрогеология станциялари) хулосасини инобатга олган ҳолда "Лицензия" ахборот тизими" ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали берилади.

4. Икки ва ундан ортиқ сув олиш иншоотлари (бурғи қудуғи, қудуқ, галерея, булоқ ва бошқалар) битта тизимга уланганда ва бир объектнинг сув таъминоти учун ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун ишлатилганда, ягона рухсатнома расмийлаштирилади. Агар жисмоний ва юридик шахсларнинг сув олиш иншоотлари бир тизимга уланмаган ҳолларда ёки икки ва ундан ортиқ объектларнинг сув таъминоти учун ишлатилганда, алоҳида рухсатномалар олинади.

Ушбу Регламент талаблари коммунал сув қувурлари ва канализациянинг марказлаштирилган тармоқларидан фойдаланишга, жисмоний шахслар томонидан чуқурлиги 25 (йигирма беш) метргача бўлган қудуқлардан суткасига 5 (беш) куб метр ҳажмдаги ер ости сувларидан умумий фойдаланилганда татбиқ этилмайди (бунда қудуқда ўрнатилган асбоб-ускуналарнинг техник қуввати кўрсаткичлари асос қилиб олинади).


5. Рухсатнома олмасдан ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш қатъиян тақиқланади, бунда зах қочириш (дренаж) мақсадлари учун рухсатнома олиш талаб қилинмайди (зах қочириш учун ишлатиладиган бурғи қудуқлари сувидан маълум мақсадларда фойдаланиш бундан мустасно).

Рухсатнома қонунчилик ҳужжатлари билан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ ер ости сувларининг кўп йиллик ўртача сатҳига нисбатан сув сатҳи 5 метрдан ортиқ пасайиб кетган ҳудудларда мавжуд қудуқлардан ерларни суғориш учун сув тежовчи технологиялар жорий этилганда берилади.

6. Рухсатноманинг амал қилиш муддати ер ости сувларини олиш технологияси ва лимити, санитария-гигиена ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилган ҳолда, якка қудуқлар ёки захиралари тасдиқланган гуруҳли сув олиш иншоотлари, шу жумладан, галерея, булоқ ва термоминерал сув қудуқлари учун 5 йил (бунда ер ости сувлари захиралари баҳоланмаган ҳолларда 2 йил) муддатга берилади.

Гуруҳли сув олиш иншоотлари, шу жумладан, галерея, булоқ ва термоминерал сув қудуқлари бўйича ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун 2 йил муддатда ер ости сувлари захираларини баҳолаш мажбурийдир.

7. Рухсатнома мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида берилади.



2-БОБ. РУХСАТНОМА БЕРИШ ТАРТИБИ


8. Жисмоний ва юридик шахслар (кейинги ўринларда - ариза берувчилар) рухсатномалар олиш учун "Лицензия" ахборот тизими ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

9. "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса ариза берувчи мустақил равишда мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги аризани электрон шаклда тўлдиради.

Аризага мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ маълумотлар илова қилинади.

Ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб этиш тақиқланади.


10. Аризага зарур маълумотлар расмийлаштирилиб, киритилгандан сўнг ариза берувчи уни ўз электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда - ЭРИ) билан тасдиқлайди ёки Мобил-ID тизими орқали тасдиқлайди.

11. Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.


12. Давлат хизматларини кўрсатиш учун ундирилган йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) "Лицензия" ахборот тизими орқали мурожаат этилганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига;

0,5 фоизи - Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи Ваколатли органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига;

11,25 фоизи - Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи Ваколатли органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланади.

13. Ариза берувчилар Давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этганда, ундириладиган йиғимнинг 90 фоизи миқдори тўланади.


14. Ариза ва иловаларда нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши, ҳужжатларнинг тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги, рухсатнома бериш талаблари ва шартларининг бузилиши ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


15. Ариза берувчилар давлат хизматларидан фойдаланишда уларни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг аризаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


16. Ариза берувчи томонидан ариза тасдиқлангандан сўнг ушбу Регламентнинг 9-бандида назарда тутилган маълумотлар илова қилинган ҳолда, автоматик тарзда Ер қаъридан фойдаланиш марказига электрон шаклда юборилади.

17. Ер қаъридан фойдаланиш маркази бир иш куни мобайнида ариза, рухсатнома лойиҳалари ва ҳужжатларни гидрогеология станцияларига уларда келтирилган маълумотларни ўрганиб чиқиш учун, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари билан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ ер ости сувларининг кўп йиллик ўртача сатҳига нисбатан сув сатҳи 5 метрдан ортиқ пасайиб кетган ҳудудларда:

қишлоқ хўжалиги экин майдонларини суғориш мақсадлари учун - сув тежовчи технологияларни жорий этиш шарти билан сув олиш лимитларини белгилаб бериш мақсадида Сув хўжалиги вазирлигига;

ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун - ҳудудий ривожлантириш дастурлари ва сувдан тежамли фойдаланиш шартлари билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига келишиш учун юборади.

18. Гидрогеология станциялари, Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тўрт иш куни мобайнида ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш мақсадидан келиб чиққан ҳолда ўрганиб чиқади, келишиб беради ва тегишли маълумот тайёрлаб, Ер қаъридан фойдаланиш марказига электрон шаклда юборади.

Зарур ҳолларда (аризада келтирилган маълумотларни солиштириш, илова қилинган ҳужжатлардаги маълумотларни аниқлаштириш, йиллик сув олиш ҳажми ёки сув олиш мақсадини белгилаб олиш) гидрогеология станциялари ва келишувчи органлар аризага ижобий жавоб бериш мақсадида ариза берувчилар билан телефон орқали қайта алоқа ўрнатишлари мумкин.

19. Ер қаъридан фойдаланиш маркази гидрогеология станциялари ва Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тегишли маълумотлари асосида бир иш куни мобайнида рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш бўйича хулоса тайёрлаб, рухсатномани мазкур Регламентга 4-иловага мувофиқ шаклда QR-код (матрик штрихли код) қўйиб расмийлаштиради ва уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди ҳамда "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали юборади.

20. Рухсатнома бериш рад этилганда, ариза берувчига рад этиш сабаблари кўрсатилган тегишли билдиришнома илова қилинади.

Ариза берувчилар ўн иш куни давомида келтирилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали тақдим этиши мумкин.

Ариза берувчилар рухсатнома бериш рад этилишига асос бўлган камчиликларни бартараф қилиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этганда такроран пул ундирилмайди.

Камчиликлар бартараф этилганлиги ҳақидаги ариза олинган кундан бошлаб уч иш куни давомида тақдим этилган ҳужжатлар Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан такроран кўриб чиқилади.

Рухсатнома бериш бўйича ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда Давлат геология қўмитаси томонидан аввалги рад этиш учун асосларда баён этилмаган сабаблар келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.


21. Рухсатнома "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали автоматик тарзда электрон шаклда ариза берувчининг электрон манзилига юборилади.

22. Рухсатномага унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ва ушбу Регламентнинг 3-бобига мувофиқ талаб ва шартларга амал қилиниши ҳақида ариза берувчининг мажбуриятлари тўғрисидаги ҳужжатлар илова қилинади.



3-БОБ. РУХСАТНОМА БЕРИШ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


23. Рухсатнома олган ер ости сувларидан фойдаланувчилар ёки уларни истеъмол қилувчилар рухсат беришнинг қуйидаги талаб ва шартларига риоя қилиши шарт:

сув объектларидан рухсатномада келтирилган мақсадларда фойдаланиши;

белгиланган ер ости сув олиш лимитларига риоя этиши;

ифлослантирувчи моддалар мавжуд бўлган оқова сувларни сув объектларига чиқариб юборилишини бутунлай тугатиш чора-тадбирларини кўриши;

сув объектлари техник қурилмаларини техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаши, уларни ишлатиш сифатини яхшилаши ҳамда улардан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларига риоя этиши;

сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари ва санитария муҳофазаси зоналарини сақлашнинг белгиланган режимига риоя қилиши;

ер ости сувларининг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этадиган фавқулодда вазиятлар юзага келганлиги тўғрисида гидрогеология корхоналари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларини ўз вақтида хабардор қилиши, уларнинг оқибатларини бартараф этиш ишларини амалга оширишда, шунингдек, сув объектларида таъмирлаш ва тиклаш ишларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иштирок этиши;

ер ости сувларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг вакилларини ўз сув хўжалиги объектларига белгиланган тартибда киритиши ҳамда уларга зарур ахборотни тақдим этиши;

ер ости сувларини олиш ва беришда сув миқдори ҳисобини юритиши, шунингдек, гидрогеология корхоналарига ва солиқ органларига ҳисоботни ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 5 санасига қадар мазкур Регламентга 5-иловага мувофиқ шаклда тақдим этиши.


4-БОБ. РУХСАТНОМАНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ,

УНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИБ ТУРИШ

ЁКИ БЕКОР ҚИЛИШ


24. Рухсатнома қуйидаги ҳолларда қайта расмийлаштирилади:

сув олиш объекти бошқа ер ости сувларидан фойдаланувчига ёки истеъмол қилувчига берилганда;

юридик шахснинг номи ўзгарганда ёки қайта ташкил қилинганда, жойлашган манзили (почта манзили) ўзгарганда;

сув олиш объектларининг сони ёки ҳолати, шунингдек, сув олиш ҳажмлари ва мақсадлари ўзгарганда;

сув олиш объекти жойлашган манзилнинг номи ўзгарганда.

Юқорида келтирилган ҳолларда ер ости сувларидан фойдаланувчи ёки уларни истеъмол қилувчи етти иш куни мобайнида рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХПга ариза топшириши шарт.

Сув олиш объектининг янги эгасига рухсатнома ушбу Регламентнинг 2-бобида келтирилган тартибда қайта расмийлаштирилади.

Қайта расмийлаштириш учун йиғим ушбу Регламентнинг 11-бандига мувофиқ ундирилади.


25. Рухсатномани ариза олинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан қайта расмийлаштирилади.

26. Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, шунингдек, уни бекор қилиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


27. Рухсатнома олмасдан ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш бўйича Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси давлат назоратини юритади ва ер ости сувларидан оқилона фойдаланишни ва уларнинг муҳофаза этилишини таъминлаш мақсадида ўрнатилган тартибда маъмурий жавобгарлик чораларини кўради.


5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


28. Адлия вазирлиги ва давлат хизматини кўрсатиш жараёнида иштирок этувчи ваколатли органлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

29. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари мазкур Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат қилади ва мониторинг олиб боради.

30. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.


31. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА


Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни

махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш

бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

СХЕМАСИ


Босқичлар

     

      

Субъектлар

      

      

Тадбирлар

      

      

Бажариш муддатлари

        

1-босқич

Ариза берувчи

         

Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилишга рухсатнома олиш учун "Лицензия" ахборот тизими ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.

      

Хоҳишга кўра

2-босқич

       

1. "Лицензия" ахборот тизими.


2. ЯИДХП.

        

Сўровномани электрон шаклда тўлдириб, ҳужжатларни илова қилган ҳолда Ер қаъридан фойдаланиш марказига юборади.

     

1. 10 дақиқада.



2. Аниқ вақт режимида.

         

3-босқич

Ер қаъридан фойдаланиш

маркази

        

Ариза, рухсатнома лойиҳалари ва ҳужжатларни ўрганиб чиқиш учун Гидрогеология станциялари ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хокимликларига келишиш учун юборади.

         

1 кун








Қонунчилик ҳужжатлари билан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ ер ости сувларининг кўп йиллик

ўртача сатҳига нисбатан сув сатҳи 5 метргача пасайган ҳудудлар бўйича:







Сув хўжалиги вазирлиги

     

Қишлоқ хўжалиги экин майдонларини суғориш мақсадлари учун - сув тежовчи технологияларни жорий этиш шартлари билан сув олиш лимитларини белгилаб бериш мақсадида келишиб беради.

        

4 кун

     

Қорақалпоғистон

Республикаси Вазирлар

Кенгаши, вилоятлар ва

Тошкент шаҳри

ҳокимликлари

      

Ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун - ҳудудий ривожлантириш дастурлари ва сувдан тежамли фойдаланиш шартларига асосан келишиб беради.

4-босқич

Ер қаъридан фойдаланиш

маркази

     

Тайёрланган маълумот асосида рухсатно-ма бериш ёки беришни рад этиш бўйича хулоса тайёрлаб, QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсатномани расмийлаш-тиради ва уни ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди ҳамда "Лицензия" ахборот тизимига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборади.

         

1 кун

5-босқич

"Лицензия" ахборот тизими

       

Рухсатномани ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

         

1. 10 дақиқада

       





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА

___________

сана

___________

рақам

Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни

махсус истеъмол қилишга рухсатнома олиш учун

АРИЗА


Ариза берувчи тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли: (юридик шахслар учун)



Ф.И.О. (жисмоний шахслар учун)



2. Манзили, телефон рақами, электрон почтаси:



3. Реквизитлари (СТИР рақами, МФО, ОКЭД, ҳисоб рақами): (юридик шахслар учун)



Ф.И.О., СТИР рақами: (жисмоний шахслар учун)



4. Сув олиш объектининг жойлашган жойи (вилоят, туман, ҚФЙ, МФЙ, кўча, уй):



5. Сув олишдан мақсад: (керакли қаторга белги қўйилади)



хўжалик-ичимлик



ишлаб чиқариш-техник (саноат)



қишлоқ хўжалиги (суғориш)



кўкаламзорлаштириш (суғориш)


даволаш-балнеологик



энергетика (гидроэнергетика ва иссиқлик энергетикаси)



балиқчилик



қадоқлаш, шахтадан сув чиқариш ва шу кабилар



6. Жами йиллик сув олиш ҳажми (минг.куб.м/йил):



7. Сув объект(лар)ининг ҳисобга олинган тартиб рақами



        





Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш

ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун

МАЪЛУМОТЛАР


1. Ер ости сувларидан фойдаланувчи ёки уларни истеъмол қилувчининг номи

       

2. Почта манзили, телефон рақами, факс, электрон почтаси, СТИР рақами

      

       

3. Сув олиш иншооти (бурғи қудуғи, қудуқ, галерея, булоқ ва бошқалар) жойлашуви (вилоят, туман, ҚФЙ, МФЙ, кўча, уй)

             

4. Сув олиш мақсадларига қараб тавсифлар:


а) хўжалик-ичимлик ва ишлаб чиқариш техник (саноат) мақсадлари учун (хўжалик фаолияти тури, ишлаб чиқариш қуввати, ишчи-ходимлар сони, корхонанинг бир йилдаги фаолият кунлари сони, маиший шароити, ободонлаштириладиган ер майдонлари кабилар):

        

       

б) қишлоқ хўжалиги (суғориш) мақсадлари учун (қишлоқ хўжалиги ихтисослиги, қишлоқ хўжалигининг умумий ер майдони (га), шундан ер ости сувлари ҳисобидан суғориладиган майдон (га), экиладиган экин турлари, суғориш усули ва сув бериш тартиби (режими)):

       

       

в) ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадлари учун (умумий майдон, га), шундан мелиоратив ҳолати яхшиланадиган майдон (га), вертикал дренаж қудуқларининг ишлаш тартиби (режими):

       

       

    

г) даволаш-балнеологик мақсадлар учун (ишчи-ходимлар ва даволанувчилар сони, минерал сувнинг шифобахшлик хусусиятлари, корхонанинг бир йилдаги фаолият кунлари сони):

        

       

5. Йиллик сув ҳажми (фойдаланиш мақсадидан келиб чиқадиган сув истеъмолининг ҳисоб-китоби):

      

       

6. Сув олиш объектларининг тури (бурғи қудуғи, булоқ ва бошқалар) ва уларнинг сони:

       

       

7. Сув олиш объектларининг (бурғи қудуғи, қудуқ, галерея, булоқ ва бошқалар) рўйхати:

Т/р

Сув олиш

объектларининг

рўйхатга олинган

рақами ва географик

координатаси


Бурғи

қудуғининг

чуқурлиги, м


Эксплуатация

қилинаётган

оралиқ, м


Насос

маркаси

ва қуввати,

куб.м/соат


Олинадиган ёки

чиқариб ташланадиган

сувнинг ҳажми


куб.м/

кун


минг.куб.м/

йил


1.








2.








3.








Изоҳ:

а) қудуқ бўйича - унинг рақами, жойлашув координатаси, чуқурлиги, насос тури ва қуввати ҳамда сув олиш ҳажми;

б) булоқ бўйича - унинг жиҳозланганлиги, рақами (номи), жойлашув координатаси, чиқаётган сувнинг умумий ҳажми.

8. Фойдаланиладиган ер ости сувларининг сифати:

Т/р

Сув

олиш

объект-

ларининг

рўйхатга

олинган

рақами


Сув

таҳ-

лили

ўтка-

зил-

ган

сана


Сувнинг кимёвий таҳлил натижалари


рН


Сув-

нинг

мине-

реали-

зация-

си,

мг/л


Сув-

нинг

уму-

мий

қат-

тиқ-

лиги,

мг-

экв/л


Ичим-

лик ва

балнео-

логия

учун

сувнинг

бакте-

риоло-

гик таҳ-

лили


Катион, мг/л


Анион, мг/л


Са


Мg


Na


K


SO4

CL

NO3

HCO3

1

2


3


4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15














9. Бошқа сувдан фойдаланувчи ёки сувни истеъмол қилувчига берилган сувнинг ҳажми (куб.м/сут, минг.куб.м/йилига),

         

10. Сув олиш объектларида сув ўлчовчи асбобларнинг ўрнатилганлиги (тури ва маркаси) ва техник ҳолати тўғрисида маълумотлар

       

        

11. Сув олиш объектлари ва уларнинг атрофида санитария-муҳофаза зоналари мавжудлиги ва ҳолати

        

        

12. Сувдан иккиламчи (айланма) фойдаланиш бўйича маълумотлар (ҳовуз орқали сувни қайта ишлатиш тизими)

        

        

13. Сувни истеъмол қилишнинг ҳажмлари ва турлари:

Кўрсаткичлар номи


Сув истеъмоли:


хисоб-китоб бўйича


амалда


куб.м/

кун


минг.куб.м/

йил


куб.м/

кун


минг.куб.м/

йил


Жами:






Ўз эҳтиёжи учун сувдан фойдаланиш






Хўжалик ичимлик эҳтиёжлари учун






Суғориш учун






Зах қочириш учун






Ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун






Бошқа юридик ёки жисмоний шахсларга сув бериш






Айланма сув тизимларидаги сув сарфи






Ҳисобга олинмаган сув сарфи






      





Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

DAVLAT GEOLOGIYA VA MINERAL

RESURSLAR QO`MITASI

         

(gidrogeologiya korxonasining nomi)

Yer osti suvlaridan maxsus foydalanush

yoki maxsus iste`mol qilish uchun

RUXSATNOMA


qq

qqqq



seriya

raqam


1. Ushbu ruxsatnoma


ga


(jismoniy yoki yuridik shaxsning nomi)


            

(loyiha qudug`ining joylashishi, viloyat, tuman/shahar, qishloq/ovul/ko`cha)


da joylashgan

suv olish ob`yektidan


maqsadlarda yer osti suvlaridan


(suvdan foydalanish maqsadlari)


maxsus foydalanish yoki maxsus iste`mol qilish uchun berildi.

2. Pochta manzili, telefon raqami, faks, electron pochtasi, STIR raqami


             

     

3. Suv olish maqsadlariga qarab tavsiflar


             

4. Yillik suv olish hajmi


mimg.kub.m/yil.

5. Suv olish ob`yektlari turi (burg`i qudug`i, buloq va boshqalar) va ularning soni:


             

6. Boshqa suvdan foydalanuvchiga yoki iste`molchisiga berilgan suvning hajmi (kub.m/kun, ming.kub.m/yil)

          

7. Suv olish ob`yektlarida suv o`lchovchi asboblarning o`rnatilganligi (turi va markasi) va texnik holati to`g`risida ma`lumotlar

         

      

8. Suv olish ob`yektlari va ularning atrofida sanitariya-muhofaza zonalari mavjudligi va holati

           

9. Аylanma (ikkilamchi) suv iste`moli va suvdan foydalanish bo`yicha ma`lumotlar

       

10. Ruxsatnomaning amal qilish muddati 20____ yil "____" ____________ gacha.

20___ yil "____" __________

QR kod

           





Маъмурий регламентга

5-ИЛОВА


(сувдан фойдаланувчи ёки сувни истеъмол қилувчининг номи)


томонидан 20____ йил учун ер ости сувларидан

махсус фойдаланиш ёки уларни махсус

истеъмол қилиш тўғрисида

Ҳ И С О Б О Т

1. Сувдан фойдаланувчи ёки сувни истеъмол қилувчининг манзили


           

,

телефон рақами _______________________, СТИР _______________________.


2. Сув олиш объектлари тўғрисида маълумот

Т/р

Сув олиш иншооти

номи (қудуқ, булоқ

ва бошқалар), уларнинг

рақами ва жойлашуви


Ишга

туширилган

йили


Сув олиш усули

(ўзи чиқувчи, насос

русуми, қуввати ва

бошқалар)

Сувдан фойдаланиш

ёки сувни истеъмол

қилиш мақсади (ХИ,

ИЧТ, ҚХ, ДБ, Б, Қ,

ШСЧ*)


Изоҳ (сув олиш

объектларининг

умумий сони, улардан

ишлайдиганлари ва

бошқа маълумотлар)










3. Ер ости сувларини олиш тўғрисида маълумот

Сув олиш

иншооти

номи


20__йилда

олинган

сув ҳажми,

минг куб.м


Шу жумладан, ойлар бўйича, минг куб.м


Изоҳ


I


II


III


IV


V


VI


VII


VIII


IX


X


XI


XII




























4. Сув объектидан олинган сувнинг сифати тўғрисида маълумот

Сув олиш

объектининг

рақами ва

номи


Таҳлил

ўтказилган

сана


Лаборатория

номи


Сувнинг кимёвий таҳлили натижаси


рН

Сувнинг

минерализа-

цияси, мг/л


Сувнинг

умумий

қаттиқлиги,

мг-экв/л

Изоҳ

Катионлар, мг/л


Анионлар, мг/л


Са


Мg


Na


K


SO4

CL

NO3

HCO3



























Ҳисоботни тайёрлади ва топширди:



(имзо,                    Ф.И.О.)

                                                  М.Ў.


Сана: _________

Ҳисоботни кўриб чиқди ва қабул қилди:



(имзо,                    Ф.И.О.)

                                                  М.Ў.

Сана: _________


*) ХИ - хўжалик-ичимлик; ИЧТ - ишлаб чиқариш техник (саноат); ҚХ - қишлоқ хўжалиги (суғориш); ДБ - даволаш-балнеологик, Б - балиқчилик, Қ - қадоқлаш, ШСЧ - шахтадан сув чиқариш.






Маъмурий регламентга

6-ИЛОВА


Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни

махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш

ПАСПОРТИ

       

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:


Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш.


2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):


Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш.


3.

Ариза берувчилар тоифаси:


Жисмоний ва юридик шахс.

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:


Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимидаги гидрогеология корхоналари.


5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:


Маъмурий регламентга 3-иловага мувофиқ маълумотлар.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:


Йиғим ундирилмайди.

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори:


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдори.

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:


6 иш куни.

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

Рухсатнома олган ер ости сувларидан фойдаланувчилар ёки уларни истеъмол қилувчилар рухсат беришнинг қуйидаги талаб ва шартларига риоя қилиши шарт:

сув объектларидан рухсатномада келтирилган мақсадларда фойдаланиши;

белгиланган ер ости сув олиш лимитларига риоя этиши;

ифлослантирувчи моддалар мавжуд бўлган оқова сувларнинг сув объектларига чиқариб юборилишини бутунлай тугатиш чораларини кўриши;

сув объектлари техник қурилмаларини техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаши, уларни ишлатиш сифатини яхшилаши ҳамда улардан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларига риоя этиши;

сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳилбўйи минтақалари ва санитария муҳофазаси зоналарини сақлашнинг белгиланган режимига риоя қилиши;

ер ости сувларининг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этадиган фавқулодда вазиятлар юзага келганлиги тўғрисида гидрогеология корхоналари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларини ўз вақтида хабардор қилиши, уларнинг оқибатларини бартараф этиш ишларини амалга оширишда, шунингдек, сув объектларида таъмирлаш ва тиклаш ишларида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда иштирок этиши;

ер ости сувларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг вакилларини ўз сув хўжалиги объектларига белгиланган тартибда киритиши ҳамда уларга зарур ахборотни тақдим этиши;

ер ости сувларини олиш ва беришда сув миқдори ҳисобини юритиши, шунингдек, гидрогеология корхоналарига ва солиқ органларига ҳисоботни ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 5 санасига қадар Маъмурий регламентга 5-иловага мувофиқ шаклда тақдим этиши.

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар.


Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг ҳудудий гидрогеология станциялари.

Қонунчилик ҳужжатлари билан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ ер ости сувларининг кўп йиллик ўртача сатҳга нисбатан сув сатҳи 5 метргача пасайган ҳудудларда:

қишлоқ хўжалиги экин майдонларини суғориш мақсадлари учун Сув хўжалиги вазирлиги;

ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хокимликлари.


11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

Рухсатноманинг амал қилиш муддати ер ости сувларини олиш технологияси ва лимити, санитария-гигиена ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилган ҳолда, якка қудуқлар ёки захиралари тасдиқланган гуруҳли сув олиш иншоотлари учун 5 йил (бунда ер ости сувлари захиралари баҳоланмаган ҳолларда 2 йил) муддатга берилади.

Гуруҳли сув олиш иншоотлари бўйича ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун 2 йил муддатда ер ости сувлари захираларини баҳолаш мажбурийдир.


12.

Изоҳ:

Рухсатнома беришнинг асосий мақсади ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш билан боғлиқ жараёнларни тартибга солиш, ер ости сувларидан оқилона фойдаланиш, ер ости сувлари захираларининг камайиб кетиши ёки сатҳининг кўтарилиб кетишининг олдини олиш, сув олиш миқдори ва сифатини назорат қилиб бориш ҳамда ер ости сувларидан фойдаланувчилар ёки уларни истеъмол қилувчилар ҳисобини юритишдан иборат.

Икки ва ундан ортиқ сув олиш объектлари битта тизимга уланганда ва бир объектнинг сув таъминоти учун ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун ишлатилганда, ягона рухсатнома расмийлаштирилади. Агар жисмоний ва юридик шахсларнинг сув олиш иншоотлари бир тизимга уланмаган ҳолларда ёки икки ва ундан ортиқ объектларнинг сув таъминоти учун ишлатилганда, алоҳида рухсатномалар олинади.

Ушбу Регламент талаблари коммунал сув қувурлари ва канализациянинг марказлаштирилган тармоқларидан фойдаланишга, жисмоний шахслар томонидан чуқурлиги 25 (йигирма беш) метргача бўлган қудуқлардан суткасига 5 (беш) куб метр ҳажмдаги ер ости сувларидан умумий фойдаланилганда татбиқ этилмайди (бунда қудуқда ўрнатилган асбоб-ускуналарнинг техник қуввати кўрсаткичлари асос қилиб олинади).

Рухсатнома олмасдан ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш қатъиян тақиқланади, бунда зах қочириш (дренаж) мақсадлари учун рухсатнома олиш талаб қилинмайди.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 9 январь