Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 5-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 07-2021/к/к-сон "Бошқарув аппарати ходимлари сони қисқариши муносабати билан бўшаб қоладиган маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 29.01.2021 й. Қарори (АВ томонидан 15.02.2021 й. 1310-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.02.2021 й.

N 1310-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.01.2021 й.

N 5

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ

МУНОСАБАТЛАРИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.01.2021 й.

N 07-2021/к/к


ҚАРОРИ



"Бошқарув аппарати ходимлари сони

қисқариши муносабати билан бўшаб қоладиган

маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини

йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон "Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2004 йил 20 январдаги 20 ва 72-сон "Бошқарув аппарати ходимлари сони қисқариши муносабати билан бўшаб қоладиган маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1310, 2004 йил 9 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 6-сон, 78-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Т. Ишметов

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

Н. Хусанов

           


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 15 февраль