Ўзбекистон Республикаси билан Украина ўртасида 1999 - 2008 йилларда иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида Шартнома (Киев, 1999 йил 7 октябрь, ЎзР ВМ 28.12.1999 й. 546-сон Қарори билан тасдиқланган)
Украина ўртасида 1999 - 2008 йилларда
иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида
ШАРТНОМА
Ўзбекистон Республикаси билан Украина, бундан кейин "Олий Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар, Ўзбекистон Республикаси ва Украина ўртасида дўстлик ва ҳар томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштириш тўғрисида 1998 йил 19 февралдаги Шартномага, шунингдек бошқа икки томонлама ҳужжатларга амал қилиб, ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ва ишлаб чиқариш муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг узоқ муддатли ва барқарор тус олишига, иккала давлатнинг иқтисодий ва илмий-техникавий салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва улар халқларининг турмуш фаровонлигини юксалтиришга интилиб, товарлар, хизматлар, сармоялар ва ишчи кучларининг босқ
...