Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Болгария Республикаси Ҳукумати ўртасида ветеринария-санитария соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Конвенция

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Болгария Республикаси Ҳукумати ўртасида

ветеринария-санитария соҳасида

ҳамкорлик тўғрисида

КОНВЕНЦИЯ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Болгария Республикаси Ҳукумати, бундан кейин "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар,

ветеринария соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш ва кенгайтириш истагидан келиб чиқиб, ҳайвонларда инфекцион касалликлар тарқалишининг олдини олиш ҳамда ўз давлатлари ҳудудини эпизоотия юқишидан биргаликда ҳимоя қилиш мақсадида,

ушбу Конвенцияни тузишга қарор қилдилар ва

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда


Аҳдлашувчи Томонлар юқумли касалликларнинг ташувчилари бўлиши мумкин бўлган тирик ҳайвонлар, ҳайвонлардан олинган маҳсулотларни қайта ишлаш натижасида тайёрланган материаллар, ҳайвонлардан тайёрланган озиқ-овқатлар, озуқа ва нарсаларни олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит қилишда уларнинг давлат ҳудудларини эпизоотиядан ҳ

...