Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.04.2021 й. 183-сон "Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ҳамда меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.04.2021 й.

N 183



КАМБАҒАЛ ВА ИШСИЗ

ФУҚАРОЛАРНИ КАСБ-ҲУНАРГА

ЎҚИТИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ҲАМДА МЕҲНАТ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИ

САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4804-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки, 2021 йил 10 апрелдан бошлаб:

а) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи "Ишга марҳамат" мономаркази масъулияти чекланган жамияти Тошкент шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономаркази давлат муассасаси этиб қайта ташкил этилади;

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4804-сон қарорига (кейинги ўринларда - Қарор) мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда "Ишга марҳамат" мономарказлари давлат муассасалари шаклида ташкил этилади. Бунда:

Тошкент шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономаркази бош муассаса сифатида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этиладиган "Ишга марҳамат" мономарказларига ўқув-методик жиҳатдан раҳбарлик қилади, улар томонидан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар, жумладан, касб-ҳунарга, тадбиркорлик кўникмаларига, хорижий тилларга ўқитиш, ички ва ташқи меҳнат бозорида бандликка кўмаклашиш, касбий малакани баҳолаш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиради;

"Ишга марҳамат" мономарказлари фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, улар учун касб-ҳунар, хорижий тиллар ҳамда тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш бўйича ўқув-методик материалларни ишлаб чиқиш мақсадида Тошкент шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономаркази тузилмасида 10 та штат бирлигидан иборат бўлган "Ишга марҳамат" мономарказлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва ўқув-методик таъминлаш бошқармаси ташкил этилади.


2. Қуйидаги таълим муассасаларининг бино ва иншоотлари оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига икки ҳафта муддатда берилсин:

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Нукус коммунал хўжалиги ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг бир қисми ва Ангор политехника касб-ҳунар коллежи;

Транспорт вазирлигининг Андижон транспорт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг бир қисми;

Наманган вилояти ҳокимлиги оператив бошқарувидаги собиқ "Карбонам" масъулияти чекланган жамиятининг бино ва иншоотлари.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳудудларда ташкил этилаётган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш масканларига берилаётган бино ва иншоотларни  (ёки уларнинг бир қисмини) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг касб-ҳунарга ўқитиш марказларига текин фойдаланиш учун ажратсин ҳамда зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш чораларини кўрсин.


4. Қуйидагилар:

"Ишга марҳамат" мономарказларининг мақоми, мақсад ва вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, фаолиятини ташкил этиш ҳамда молиялаштириш тартибини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг "Ишга марҳамат" мономарказлари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

касб-ҳунарга ўқитиш марказлари мақоми, мақсади ва асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш, шунингдек, уларни молиялаштириш тартибини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг касб-ҳунарга ўқитиш марказлари тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

ишсиз ҳамда иш қидираётган шахсларни меҳнат бозорининг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжлари асосида касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш тартибини назарда тутувчи Ишсиз ва иш қидираётган шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларининг аҳоли бандлигини таъминлашда иштирокини қўллаб-қувватлаш тартибини назарда тутувчи "Энг яхши касбга тайёрлаш дастури" бўйича нодавлат таълим ташкилотлари ўртасида очиқ танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. "Ишга марҳамат" мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларини сақлаш, қайта таъмирлаш, асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш ҳамда ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълим усталарининг иш ҳақларини тўлаш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан 2020 йил учун ажратиладиган маблағларга қўшимча равишда 150 млрд сўм маблағ ажратилганлиги инобатга олинсин.

Белгилаб қўйилсинки:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниялари "Ишга марҳамат" мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларини қуриш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари буюртмачиси ҳисобланади, шунингдек қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади;

"Ишга марҳамат" мономарказлари ўқув жараёнида фойдаланиши учун асбоб-ускуна ва жиҳозлар Ишчи касбларни оммалаштириш ва ривожлантириш ассоциацияси (WorldSkills Uzbekistan) талаблари асосида (WorldSkills стандартлари асосида) белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан харид қилинади.


6. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 2021 йил августга қадар Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан "Энг яхши касбга тайёрлаш дастури" бўйича нодавлат таълим ташкилотлари ўртасида ўтказиладиган очиқ танловларни шаффофлик ва холислик тамойилларига асосан баҳолаш, грантлар ижросини мониторинг қилиш ҳамда натижадорлигини аниқлашни "онлайн" режимда амалга ошириш имконини берувчи электрон дастурий таъминот ишлаб чиқилишини таъминласин.

Бунда "Энг яхши касбга тайёрлаш дастури" бўйича нодавлат таълим ташкилотлари ўртасида очиқ танлов ўтказиш ишлари ушбу қарор билан ташкил этилган Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўргатиш  ва уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш бўйича республика ишчи гуруҳи томонидан мувофиқлаштирилади.

Белгилансинки:

танлов ташкилотчилари танлов ғолиблари аниқлангандан кейин уч кун муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар  ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига танлов ғолиблари тўғрисидаги маълумотни тақдим этади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари танлов ғолибларини улар томонидан бино ва иншоотга зарурат бўлган тақдирда, ўн беш кун муддатда ижара тўловлари бевосита танлов ғолиби томонидан тўланиши шарти билан мақбул шарт-шароитларга эга бинолар билан таъминлаш чораларини кўради;

танлов ғолибларига грант ажратиш билан боғлиқ харажатлар Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг қуйидагилар тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин:

а) жамоат ишларида, шунингдек, бандликни таъминлаш бўйича субсидия ажратилишида шаффофликни таъминлаш, суиистеъмолликларнинг олдини олиш мақсадида жамоат ишларида иштирок этаётган ва бандликни рағбатлантирувчи субсидиялар ажратилаётган фуқароларнинг биометрик авторизация ҳамда GPS-треккинг тизимларини жорий этиш;

б) меҳнат органларига мурожаат этаётган, айниқса, ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар, чет элдан қайтиб келаётган меҳнат мигрантларини меҳнат бозорига мослаштириш (реинтеграция қилиш), жумладан, улар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказиш асосида ижтимоий, психологик ва бошқа синаб кўриш усулларидан фойдаланган ҳолда ҳар бир шахснинг соғлигини, касбий қизиқишини, қобилиятини, шахсий хусусиятларини ўрганиб, касб-ҳунарга мойиллигини аниқлаш, иш берувчи билан суҳбатга тайёрлаш, меҳнат жамоасида ишлаш кўникмаларига ўргатиш, меҳнат фаоллигини оширишга рағбатлантириш мақсадида аутсорсинг шартларида психолог мутахассисларни жалб этиш;

психолог мутахассислар меҳнатига Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳақ тўлаш;

в) 2021 йил 1 майга қадар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларини ишга жойлаштиришга йўлланма берилаётган ишсизларнинг электрон анкетаси ва шахсий резюмесини шакллантириш мақсадида зарур жиҳоз ва мосламалар (рақамли фотокамера ва планшет) билан таъминлаш;

г) мазкур банднинг "а" ва "в" кичик бандларида назарда тутилган жиҳоз ва мосламаларни харид қилиш билан боғлиқ харажатларни Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга ошириш.


8. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

ҳудудда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган ҳамда вақтинча яшаш жойига эга бўлган фуқаролар ушбу ҳудудда жойлашган меҳнат органи томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда  иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олиниши мумкин. Бунда уларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда иш қидираётган шахсларга тақдим этиладиган барча бандлик хизматлари тури ва шаклидан қатъи назар, кўрсатилади ҳамда унинг харажатлари хизмат кўрсатаётган меҳнат органларининг харажатлар сметасида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг мазкур мақсадлар учун назарда тутилган маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

меҳнат органлари томонидан иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдаги ҳамда вақтинча яшаш жойига эга бўлган фуқароларни тадбиркорлик кўникмалари ва хорижий тилларга ўқитиш, касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш қонунчилик ҳужжатлари ҳамда мазкур қарорда белгиланган тартибда амалга оширилади;

меҳнат органлари томонидан иш қидираётган ва ишсиз шахс сифатида рўйхатга олинган шахсларни ишга жойлаштириш 5-иловага мувофиқ шакллардаги ишга жойлаштиришга доир йўлланма ва ишга жойлашишга кўмаклашиш юзасидан мурожаатнома бериш орқали амалга оширилади.


9. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги  2021 йил 1 майга қадар меҳнат органлари томонидан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини мониторинг қилиш мақсадида Вазирлик марказий аппарати ҳузурида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари фаолиятини видеокузатув камералари ва "abkm.mehnat.uz" тизими орқали доимий назорат қилиш имконини берувчи Ситуацион тезкор марказни ташкил этсин. Бунда:

а) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги "Меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази" масъулияти чекланган жамияти Ситуацион тезкор марказ фаолиятини ташкил этиш ва юритиш учун масъул этиб белгилансин;

б) Ситуацион тезкор марказни ташкил этиш ва керакли ускуналарни харид қилиш Жаҳон банкининг "Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлаш" лойиҳаси доирасида жалб этилаётган кредитлар ҳисобидан амалга оширилсин;

в) қуйидагилар Ситуацион тезкор марказнинг асосий мақсад  ва вазифалари этиб белгилансин:

жисмоний ва юридик шахсларга бандлик соҳасида хизматлар кўрсатишда шаффоф тизимни яратиш;

аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари фаолияти самарадорлигини мониторинг қилиш;

соҳада юзага келиши мумкин бўлган коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар бўйича маълумотларни йиғиш, тизимлаштириш, жамлаш ва таҳлил қилиш;

аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан кўрсатилган хизматларни фуқаролар томонидан баҳолаш имкониятини яратиш.


10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Б. Хусанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 5 апрелдаги

183-сон қарорига

5-ИЛОВА



_

ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШГА ДОИР ЙЎЛЛАНМА

Сана: _____-____-____

N _____________________

Ташкилот номи:

Ташкилот жойлашган жой (почта манзили):

Ташкилот телефон рақами _____________ электрон почта манзили ____________

Вакансия эълон қилинган сана: 20___ йил "___" ____________

Фуқаро

Телефон рақами _______________ электрон почта манзили ___________________

1. __________________________________ Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан "Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32 ва 34-моддаларига мувофиқ иш қидирувчи фуқарога ________________________________________ касби (мутахассислиги) бўйича ишга жойлаштиришга доир йўлланма берилди.

2. Мазкур фуқаро "Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 38-моддасига мувофиқ аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун захирага қўйилган иш ўрнига ишга қабул қилиниши лозим.

3. Ишга жойлаштиришга доир йўлланма асосида иш қидираётган шахсни ишга жойлаштириш тартибига мувофиқ Сиз қуйидагиларга амал қилишингиз керак:

ташкилот иш қидираётган шахсни йўлланма бўйича ишга қабул қилган ва у билан меҳнат шартномасини тузган тақдирда, йўлланма тақдим этилган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай йўлланма берган Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига (кейинги ўринларда - АБКМ) ушбу шахс ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги хабарнома билан бирга йўлланманинг йиртиб олинадиган талонини юборилиши шарт;

ишга жойлаштириш рад этилган тақдирда, йиртиб олинадиган талонда рад этиш сабабларининг асоси кўрсатилади ва йиртиб олинадиган талон ишга жойлаштиришга доир йўлланмани берган АБКМга тақдим этиш учун иш қидираётган шахсга қайтариб берилади.

________ туман (шаҳар) АБКМ директори

________________

____________________

M.Ў.

(имзо)

Ф.И.О.

Изоҳ. Агар ишга жойлаштириш учун юборилаётган шахс "Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 38-моддасида белгиланган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига кирмаса, мазкур йўлланманинг 2-банди устидан чизилади.

- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

ЙЎЛЛАНМАНИНГ ҚИРҚИБ ОЛИНАДИГАН ТАЛОНИ N _________________

20___ йил "___" _______________

1. Фуқаро _______________________________________________________________ _______________________ _________________________________________ ташкилотига ________________________ лавозимига ________-сон меҳнат шартномаси асосида _______________ сўмлик ойлик иш ҳақи билан ишга қабул қилинди.

Ишга жойлаштириш учун асос: ________ йил "____"_______________________ _______ -сон буйруқ.

2. Фуқаро _____________________________________________ни _______________

(сабабини батафсил кўрсатинг)

муносабати билан ишга қабул қилиш рад этилди.

Ташкилот раҳбари

________________

____________________

M.Ў.

(имзо)

Ф.И.О.

Изоҳ: Ишга қабул қилинганда - қирқиб олинадиган талоннинг 1-банди тўлдирилади. Ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда - қирқиб олинадиган талоннинг 2-банди тўлдирилади.




_

ИШГА ЖОЙЛАШИШГА КЎМАКЛАШИШ

ЮЗАСИДАН МУРОЖААТНОМА

Сана: _____-____-_______


N _____________________

Ташкилот номи:

Ташкилот жойлашган жой (почта манзили):

Ташкилот телефон рақами _____________ электрон почта манзили ____________

Вакансия эълон қилинган сана: 20___ йил "___" ____________

Фуқаро

Телефон рақами _______________ электрон почта манзили ___________________

1. __________________________________ Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан "Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32 ва 34-моддаларига мувофиқ иш қидирувчи фуқаронинг _______________________________ касби (мутахассислиги) бўйича ишга жойлашишига кўмаклашиш учун мурожаатнома берилди.


2. Ишга жойлашишга кўмаклашиш юзасидан мурожаатнома асосида иш қидираётган шахсни ишга жойлаштириш тартибига мувофиқ Сизга қуйидагилар маълим қилинади:

иш қидираётган шахс ишга жойлашишга кўмаклашиш юзасидан мурожаатнома бўйича ишга қабул қилган ва у билан меҳнат шартномасини тузган тақдирда, мазкур шахснинг ишга жойлашишига кўмаклашиш юзасидан мурожаатнома берган Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (кейинги ўринларда - АБКМ) хабардор қилинади;

ишга жойлашишга кўмаклашиш юзасидан мурожаатнома электрон шаклда юборилган тақдирда, АБКМга мазкур шахс ишга жойлаштирилганлиги тўғрисидаги ахборот электрон шаклда юборилади;

АБКМ томонидан берилган ишга жойлашишга кўмаклашиш юзасидан мурожаатнома бўйича ишга жойлаштириш рад этилган тақдирда, ишга жойлаштиришни рад этиш сабаблари ҳақида АБКМ хабардор қилинади.

________ туман (шаҳар) АБКМ директори

________________

____________________

M.Ў.

(имзо)

Ф.И.О.

- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

ХАБАРНОМА N _________________


20___ йил "___" _______________

1. Фуқаро _______________________________________________________________, _______________________ _________________________________________ ташкилотига ________________________ лавозимига ________-сон меҳнат шартномаси асосида _______________ сўмлик ойлик иш ҳақи билан ишга қабул қилинди.

Ишга жойлаштириш учун асос: ________ йил "____"_______________________ _______ -сон буйруқ.

2. Фуқаро _____________________________________________ ни _______________

(сабабини батафсил кўрсатинг)

муносабати билан ишга қабул қилиш рад этилди.

Ташкилот раҳбари

________________

____________________

M.Ў

(имзо)

Ф.И.О

Изоҳ: Ишга қабул қилинганда - қирқиб олинадиган хабарноманинг 1-банди тўлдирилади. Ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда - қирқиб олинадиган хабарноманинг 2-банди тўлдирилади.




Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 5 апрелдаги

183-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Кўкдумалоқ нефтгазконденсати конини, Мингбулоқ нефть конини ўзлаштиришни, Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманидаги нефтни қайта ишлаш заводининг ҳамда Газли-Нукус қувури қурилишини тезлаштириш тўғрисида" 1993 йи 3 августдаги 389-сон қарорининг 18-банди иккинчи хатбошининг ўзбек тилидаги матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кўкдумалоқ конини ўзлаштиришда, Газли-Нукус газ қувури трассаси, Бухоро вилояти Қоровулбозор туманидаги нефтни қайта ишлаш заводи ҳамда Навоий вилоятидаги Зафаробод нефть қуйиш эстакадасида бевосита банд бўлган барча тоифадаги ходимларнинг иш ҳақларига сувсизлик ва чўл шароитлари учун қўшимча 1,7 коэффициент тўланиши".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 12 апрелдаги рус тилида қабул қилинган 147-сон қарорига 3-илова номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Разряды и тарифные коэффициенты по оплате труда по ЕТС руководящих работников и специалистов центрального аппарата Министерства финансов, Министерства экономического развития и сокращения бедности, Министерства занятости и трудовых отношений, Министерства инвестиций и внешней торговли, Министерства юстиции, Министерства транспорта, Министерства обороны и Генерального штаба Вооруженных Сил (в части гражданского персонала), Государственного комитета по статистике, Антимонопольного комитета, Агентства по управлению государственными активами, Агентства по защите прав потребителей при Антимонопольном комитете Республики Узбекистан, Государственного комитета Республики Узбекистан по развитию туризма, Государственного комитета Республики Узбекистан по оборонной промышленности".


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон қўшиқ байрами тўғрисида" 1996 йил 18 ноябрдаги 403-сон қарорида:


а) 2-илованинг "Мукофотлар" бўлими иккинчи - бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"биринчи ўрин учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 110 баравари миқдорида;

иккинчи ўрин учун (учта) - базавий ҳисоблаш миқдорининг 80 баравари миқдорида;

учинчи ўрин учун (учта) - базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида;

рағбатлантирувчи мукофотлар (учта) - базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида.".


б) 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон қўшиқ байрами Республика кўрик-танлови

ғолибларининг мукофотлари

Мукофотлар

Сони

Миқдори (базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан, баравар)


Биринчи ўрин

1

110


Иккинчи ўрин

3

80


Учинчи ўрин

3

50


Рағбатлантирувчи ўрин

3

25


Жами

10


"

4. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган Ёзма ҳолдаги меҳнат шартномаси (контракт) тузиш юзасидан тавсияларнинг "III. Меҳнат шартномаси (контракт)нинг зарур шартлари" бўлимининг тўртинчи хатбошисидаги "энг кам иш ҳақи миқдоридан" сўзлари "меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 6-сон, 21-модда) билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомда:


а) I бўлимда:


1-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ушбу Низом давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари (кейинги ўринларда - бошқарув органлари) ҳамда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар барча ташкилотлар, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорларда (кейинги ўринларда - ташкилотлар) меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳолда юз берган ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олишнинг ягона тартибини белгилайди";

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:

"белгиланган тартибда ходимлар ёллайдиган якка тартибдаги тадбиркорлар";

олтинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни тўғри ва ўз вақтида текшириш ва ҳисобга олишни, шунингдек, бахтсиз ҳодиса келиб чиқиши сабабларини бартараф этишга оид чора-тадбирларнинг бажарилишини корхонанинг юқори турувчи хўжалик органи, касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат техник инспектори, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси хавфли ишлаб чиқариш объектларида, радиациявий хавфли объектларда ва атом энергиясидан фойдаланиш объектларида ва Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси (кейинги ўринларда - "Ўзэнергоинспекция") энергетика объектлари ва истеъмолчиларнинг электр қурилмаларида (кейинги ўринларда - назорат остидаги объектлар) назорат қилади";


7-банднинг иккинчи хатбошисидаги "давлат меҳнат техника назоратчисига" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаларининг (кейинги ўринларда - ҳудудий меҳнат органлари) Давлат меҳнат инспекциясига" сўзлари билан алмаштирилсин;


8 ва 9-бандлардаги "давлат меҳнат техника назоратчиси" ҳамда "бош давлат меҳнат техника назоратчиси" сўзлари тегишли равишда "меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат техник инспектори" ҳамда "меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бош давлат техник инспектори" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) II бўлимда:


1-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "хабар қилиш" сўзлари "хабар қилиши зарур" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "уч сутка" сўзлари "уч иш куни" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-бандда:

биринчи хатбошидаги "уч сутка" сўзлари "уч иш куни" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"жабрланувчига ёки унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи шахсга ҳамда текшириш материаллари билан бирга корхонанинг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати раҳбари (муҳандиси, мутахассиси)га ва ҳудудий меҳнат органининг Давлат меҳнат инспекциясига юборади";

тўртинчи хатбошидаги "Ўзэнергоназорат" агентликлари" сўзлари "Ўзэнергоинспекция" сўзи билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошисидаги "Бошқа жойларга юборилган" сўзларидан кейин "текшириш материаллари," сўзлари қўшилсин;


6-банддаги "(бош) давлат меҳнат техника назоратчисининг" сўзлари "меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош) давлат меҳнат техник инспекторининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ўзэнергоназорат" агентликлари органи" сўзлари "Ўзэнергоинспекцияси" сўзи билан алмаштирилсин;


11-банднинг биринчи хатбошисидаги "муассаси (АТММ)да", "профилакториялари (ДМП ва ТМП)да" ва "вакили" сўзлари тегишли равишда "муассасасида (кейинги ўринларда - АТММ)", "профилакторияларида (кейинги ўринларда - ДМП ва ТМП)" ва "вакиллари" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) III-бўлимда:


1-3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни махсус текшириш - мазкур Низомга мувофиқ махсус текшириш комиссияси томонидан гуруҳли, оқибати ўртача оғир ёки оғир ва ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисаларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлашга қаратилган текширув.

Қуйидаги бахтсиз ҳодисалар махсус текширилади:

бир вақтнинг ўзида икки ва ундан зиёд ходимлар билан саломатликка етказилган зарарнинг оғирлиги даражасидан қатъи назар, юз берган гуруҳли бахтсиз ҳодисалар;

оқибати ўртача оғир ёки оғир бахтсиз ҳодисалар;

ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисалар.

2. Гуруҳли, оқибати ўртача оғир ёки оғир ва ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодиса тўғрисида иш берувчи дарҳол схемага биноан (3-илова) қуйидагиларга хабар бериши керак:

ҳудудий меҳнат органининг давлат меҳнат инспекциясига;

юқори турувчи хўжалик органига;

бахтсиз ҳодиса юз берган жойдаги ҳудудий ички ишлар органига;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига;

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг маҳаллий органига ва "Ўзэнергоинспекция"нинг ҳудудий органига, агар бахтсиз ҳодиса назорати остидаги корхона (объект)да юз берган бўлса;

иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчига.

3. Гуруҳли, оқибати ўртача оғир ёки оғир ва ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисаларни махсус текшириш махсус ваколатли орган билан олдиндан келишилмаган ва хабардор этмаган ҳолда махсус ташкил этилган комиссия томонидан текширилади.

Гуруҳли, оқибати ўртача оғир ёки оғир ва уч кишигача ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисани ҳудудий меҳнат органи буйруғига асосан қуйидаги таркибдаги комиссия махсус текширади;

раис - ҳудудий меҳнат органининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош) давлат техник инспектори ёки Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси вакили ёхуд "Ўзэнергоинспекция" вакили назорати остидаги корхона (объект) бўйича;

аъзолар - юқори турувчи хўжалик органи вакили, иш берувчи, II бўлимнинг 7, 10, 11, 12 ва 13-кичик бандларида кўзда тутилган ҳолларда жабрланувчининг асосий иш жойи касаба уюшмаси қўмитаси ёки корхона ходимларининг бошқа вакиллик органи раиси ва иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчининг вакили.

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ёки "Ўзэнергоинспекция" органи назорати остидаги корхона (объект)ларда юз берган гуруҳли, оқибати ўртача оғир ёки оғир ва ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисани тегишли ҳудудий меҳнат органининг Давлат меҳнат инспекцияси билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ёки "Ўзэнергоинспекция" республика ёки маҳаллий органлари буйруғи асосида тузилган комиссия юқори турувчи хўжалик органи вакили иштирокида текширади. Комиссия раиси қилиб шу орган вакили тайинланади. Комиссия таркибига меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош) давлат техник инспектор киради.

Гуруҳли, оқибати ўртача оғир ёки оғир ва ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисалар юз берганда, иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи вакиллари таркибида иш берувчининг буйруғи билан ташкил этилган комиссия томонидан Н-1 шаклидаги далолатнома махсус текшириш далолатномаси тузилгандан сўнг бир кун ичида комиссия хулосаларига мувофиқ расмийлаштирилади.

уч нафардан ўн бир нафаргача инсон сабаб бўлган бахтсиз ҳодисани махсус текшириш Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қарорига асосан қуйидаги таркибдаги комиссия томонидан ўтказилади:

раис - Ўзбекистон Республикаси меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош) давлат техник инспектори;

аъзолар - юқори турувчи орган раҳбарларидан бири, иш берувчи, касаба уюшмаси қўмитаси ёки ташкилот ходимларининг бошқа вакиллик органи раиси.

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ёки "Ўзэнергоинспекция" назорати остида бўлган ташкилот (объект)даги бахтсиз ҳодиса Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси билан келишилган ҳолда, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ёки "Ўзэнергоинспекция" органининг буйруғи асосида тузилган комиссия томонидан юқори турувчи орган раҳбари иштирокида текширилади. Комиссия раиси этиб Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ёки "Ўзэнергоинспекцияси" органи раҳбарларидан бири тайинланади. Ўзбекистон Республикаси меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош) давлат техник инспектори комиссия таркибига киритилади.

Ўн бир нафар ва ундан ортиқ инсоннинг ўлимига сабаб бўлган бахтсиз ҳодисалар Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши асосида тузилган комиссия томонидан текширилади";


5-банднинг биринчи хатбошисидаги "(Бош) давлат меҳнат техника назоратчиси" сўзлари "Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош) давлат техник инспектори" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банднинг ўн тўртинчи хатбошисидаги "(бош) давлат меҳнат техника назоратчисининг" сўзлари "Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош) давлат техник инспекторининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Махсус текшириш тугагандан сўнг ўн беш кун мобайнида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош) давлат меҳнат техник инспектори, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги қўмитаси органи ёки "Ўзэнергоинспекция" органи назоратчиси текшириш материалларини:

гуруҳли, оқибати ўртача оғир ёки оғир ва ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодиса юз берган жойдаги ҳудудий ички ишлар органига юборади;

махсус текшириш бўйича барча материалларнинг нусхаларини ҳудудий меҳнат органига, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, шунингдек, тегишли бошқарув органи, ташкилотга ва жабрланган ходимни юборган ташкилотга юборади;

Агар бахтсиз ҳодиса назорати остидаги ташкилот (объект)да юз берган бўлса, махсус текшириш материаллари нусхалари Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ёки "Ўзэнергоинспекция" органига юборилади";


9-банднинг иккинчи хатбошисидаги "(бош) давлат меҳнат техника назоратчисига" ва "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси давлат инспекциясининг" сўзлари тегишли равишда "меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош) давлат техник инспекторига" ва "Ўзэнергоинспекциясининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-банднинг биринчи хатбошисидаги "давлат меҳнат техника назоратчисига" сўзлари "меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат техник инспекторига" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) IV бўлимда:


1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Н-1 шаклидаги далолатнома бўйича расмийлаштирилган барча бахтсиз ҳодисалар ҳисоботга ҳамда уч иш куни ичида "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритилади";


2-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Шунингдек, жабрланувчилар тўғрисидаги маълумотлар иш берувчи томонидан "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритилиши лозим";


4-банддаги "Вазирлик, корпорация, уюшма, концерн" сўзлари "Бошқарув органлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банддаги "Ўзэнергоназорат" агентлиги" ва "(бош) давлат меҳнат техника назоратчиси" сўзлари тегишли равишда "Ўзэнергоинспекция" ва "меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош) давлат техник инспектори" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-банддаги "Ўздавэнергоназорат" давлат инспекцияси" ва "бош давлат меҳнат" сўзлари тегишли равишда "Ўзэнергоинспекцияси" ва "меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бош давлат" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банддаги "(бош) давлат меҳнат техника назоратчиси" сўзлари "меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош) давлат техник инспекторининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Ҳудудий ички ишлар органлари Давлат меҳнат инспекциясига, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига ҳамда "Ўзэнергоинспекция"га ишнинг бориши тўғрисида ахборот бериб туради";


д) иловада:


1-иловадаги "бош давлат меҳнат техника назоратчисига" сўзлари "ҳудудий меҳнат органининг Давлат меҳнат инспекциясига" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-иловадаги "(Бош) давлат меҳнат техника назоратчисининг" ҳамда "(бош) давлат меҳнат техника назоратчиси" сўзлари тегишли равишда "меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош) давлат техник инспекторининг" ҳамда "меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош) давлат техник инспектори" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 30 октябрдаги 476-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 10-сон, 105-модда):


а) 6-илованинг 30-бандидаги "энг кам ойлик иш ҳақидан" сўзлари "меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 10-илованинг 5.4-банди биринчи хатбошисидаги "энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида" сўзлари "базавий ҳисоблаш миқдорида" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 январдаги 4-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 1-сон, 3-модда) билан тасдиқланган Иш берувчининг буюртмаси бўйича касаначи томонидан ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) учун намунавий меҳнат шартномасининг 1.7-бандидаги "энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан" сўзлари "меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 26-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 1-сон, 7-модда) билан тасдиқланган Маҳсулот таннархини камайтириш чора-тадбирлари амалга оширилиши юзасидан саноат корхоналари раҳбар ходимлари фаолиятини баҳолаш ва уларни моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низомнинг 5-банди учинчи хатбошисидаги "энг кам иш ҳақи" сўзлари "меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 мартдаги 51-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 9-сон, 90-модда) билан тасдиқланган Боғдорчилик-узумчилик ширкатлари тўғрисидаги низомнинг 16-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бекор қилиниши қонунларда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ер участкасини олиб қўйиш ҳоллари ер участкасига бўлган ҳуқуқ бекор қилинганда ширкат аъзоларининг кўрган зарарлари қонунда белгиланган тартибда тўланади".


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-банди тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

12. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 12 июндаги 155-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 6-сон, 61-модда) билан тасдиқланган Гаров реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 16-банди "д" кичик бандининг тўртинчи хатбошисига "миқдори" сўзидан кейин "ёки энг кўп миқдори" сўзлари қўшилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш чора-тадбирларини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 9-сон, 100-модда):


а) 1-банднинг учинчи хатбошисидаги "Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш" сўзлари "Меҳнатни муҳофаза қилиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


6-бандда:

учинчи хатбошидаги "ногиронлар" сўзи "ногиронлиги бўлган шахслар" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ва иш излашда қийинчиликларга дуч келаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун захирага қўйилган" сўзлари чиқариб ташлансин;


11-бандда:

учинчи хатбошидаги "меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан иш ўринларини аттестациядан ўтказиш" сўзлари "меҳнатни муҳофаза қилиш" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аккредитация қилинган лабораторияга (кейинги ўринларда аккредитациядан ўтказилган синов лабораторияси деб аталади)" сўзлари "белгиланган тартибда техник жиҳатдан малакалилиги мақулланган лабораторияга (кейинги ўринларда - техник жиҳатдан малакалилиги мақулланган синов лабораторияси деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида профессионал хизмат кўрсатувчи ташкилот раҳбаридан сертификат талаб этилмайди.

Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида профессионал хизмат кўрсатувчиларнинг аккредитациядан ўтган ёки техник жиҳатдан малакалилиги мақулланган синов лабораторияси раҳбари фақат меҳнатни муҳофаза қилиш мутахассисининг малакавий сертификатига эга шахс бўлиши керак";


21-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "ногирон ходимлар" сўзлари "аёллар" сўзи билан алмаштирилсин;


30-банднинг "а" кичик банди тўққизинчи хатбошисидаги "аккредитацияси тўғрисидаги маълумотлар (аккредитация аттестациясининг санаси ва тартиб рақами)" сўзлари "техник жиҳатдан малакалилигини мақуллаш тўғрисидаги гувоҳномасининг санаси ва тартиб рақами" сўзлари билан алмаштирилсин;


50-бандга қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"Меҳнат шароитларининг гигиеник меъёрларга мувофиқлигини баҳолаш доирасида иш ўринларида мавжуд омиллар тегишли меъёрлардан ошган ҳар бир ҳолат бўйича тадбирлар режасида уларни камайтириш юзасидан чора-тадбирлар белгиланиши лозим";


52-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат экспертизаси тегишли ариза киритилган санадан бошлаб йигирма беш календарь кундан ошмаган муддатда белгиланган тартибда пул тўлаш орқали амалга оширилади.";


58-банддаги "Ногиронлар", "ногиронларнинг" ва " ногирон ходимга" сўзлари тегишли равишда "Ногиронлиги бўлган шахслар", "ногиронлиги бўлган шахсларнинг" ва "ногиронлиги бўлган шахсга" сўзлари билан алмаштирилсин;


59-банддаги "Ногиронларнинг" сўзи "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


62-бандда:

ўнинчи хатбошидаги "аккредитация аттестати" сўзлари "техник жиҳатдан малакалилигини мақуллаш тўғрисидаги гувоҳномаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"аттестация ўтказилган корхонанинг жами ходимлари шундан аёллар ва ногиронлиги бўлган шахслар сони тўғрисидаги маълумотномаси";

тўртинчи - ўнинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


2-илова номига "харитаси" сўзидан кейин "(иш жойи номи)" сўзлари қўшилсин;


7-илова 2-бандидаги "аккредитация аттестатининг" сўзлари "техник жиҳатдан малакалилигини мақуллаш тўғрисидаги гувоҳномасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-иловада:


номидаги, 1, 3, 5, 36, 50 ва 51-бандлардаги ҳамда IX бўлим номидаги "иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш" сўзлари "меҳнатни муҳофаза қилиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Талабгор малака имтиҳонини муваффақиятли топширган тақдирда, унга Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий меҳнат органлари) томонидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича малака сертификати берилади";


7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Имтиҳон комиссияси тўғрисидаги низом, унинг таркиби ва иш регламенти Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Имтиҳон комиссияси таркибига ҳудудий меҳнат органларининг Давлат меҳнат инспекцияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва Ўзбекстон Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгашининг ҳудудий бирлашмалари раҳбар ва ходимлари, шунингдек, келишилган ҳолда амалий тажрибага эга бўлган мутахассислар киритиладилар.

Ҳудудий меҳнат органларининг Давлат меҳнат инспекцияси имтиҳон комиссиясининг фаолиятини ташкил қилиш бўйича ишчи орган (кейинги ўринларда - ишчи орган), ҳудудий меҳнат органларининг бошлиқлари - имтиҳон комиссиясининг раиси, ишчи орган ўринбосари (меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича) - имтиҳон комиссияси раисининг ўринбосари, ишчи органининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат меҳнат техник инспектори - имтиҳон комиссиясининг котиби ҳисобланади";


17-банднинг биринчи хатбошисидаги "10" ва "50" рақамлари "3" ва "6" рақамлари билан алмаштирилсин;


28-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


52-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"52. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислар малака сертификати олинган йилдан кейинги йилдан бошлаб ҳар уч йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш ва малака ошириш дастури бўйича камида давомийлиги 72 академик соатдан кам бўлмаган ҳажмда малака ошириш курсларидан ўтишлари шарт.

Малака ошириш курслари штатида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича камида уч нафар мутахассисга эга бўлган таълим муассасалари томонидан, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги назарий ва амалий билимларни чуқурлаштириш ва янгилаш уларнинг бажарилаётган вазифалар ва функцияларга профессионал тайёрлигини таъминлаш мақсадида ўтказилади";


1-иловадаги "Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш" сўзлари "Меҳнатни муҳофаза қилиш" сўзлари билан ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари" сўзлари "ҳудудий меҳнат органининг бошлиғи" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 30 октябрдаги 301-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 44-сон, 539-модда) билан тасдиқланган Қишлоқ аҳоли пунктлари ерларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-бандидаги "маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан," сўзлари "қонунчилик ҳужжатларида" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорини янада ривожлантириш тўғрисида" 2017 йил 27 апрелдаги 246-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 4-сон, 55-модда):

б) 3-иловада:


5-бандда:

учинчи хатбошидаги "аккредитация қилинган" сўзлари "техник жиҳатдан малакалилиги мақулланган" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "касаба уюшмаси ташкилотларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислари" сўзлари "касаба уюшмаларининг Меҳнат инспекцияси техник инспекторлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-банднинг учинчи хатбошидаги "аккредитация қилинган" сўзлари "техник жиҳатдан малакалилиги мақулланган" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банднинг учинчи хатбошидаги "касаба уюшмаси ташкилотларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислари" сўзлари "касаба уюшмаларининг Меҳнат инспекцияси техник инспекторлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-бандда:

биринчи хатбошидаги "касаба уюшмаси ташкилотларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислари" сўзлари "касаба уюшмаларининг Меҳнат инспекцияси техник инспекторлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "аккредитация қилинган" сўзлари "техник жиҳатдан малакалилиги мақулланган" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" ҳамда "қарор қабул қилишга" сўзлари тегишли равишда "меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида давлат назорати органлари" ҳамда "ёзма кўрсатма беришга" сўзлари билан алмаштирилсин;


13 ва 14-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозори профессионал иштирокчиларининг Ягона реестрига "меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш" хизмат тури бўйича киритилган меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари (кейинги ўринларда - таълим ташкилоти) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш Республика илмий маркази (кейинги ўринларда - Илмий марказ деб аталади) ёки Меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш республика курслари (кейинги ўринларда - Республика малака ошириш курслари деб аталади) томонидан амалга оширилади.

14. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислик малака сертификатини олувчи номзодлар Илмий марказда ёки Республика малака ошириш курсларида ёхуд таълим ташкилотларида малака оширишдан ўтадилар.

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис малака сертификатини олувчи номзодлар тегишли таълим ташкилотининг ходими бўлса, уларнинг ушбу ташкилотларда малака оширишларига йўл қўйилмайди";


15-банднинг биринчи хатбошисига "Илмий марказ" сўзларидан кейин "Республика малака ошириш курслари ва таълим ташкилотлари" сўзлари қўшилсин;


17-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Имтиҳон комиссияси таркибига ҳудудий меҳнат органларининг Давлат меҳнат инспекция ходимлари доимий асосда киритилиши лозим.";


18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Таълим ташкилотлари ўқув курси якуни бўйича баённома расмийлаштирилгандан кейин ўн кун ичида ўқув курсидан ўтганлар бўйича тўлиқ маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекциясига юборади.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида малака ошириш ва қайта тайёрлашдан ўтган шахслар бўйича тўлиқ маълумотларни таълим ташкилотлари бўйича ҳар чорак якуни билан ҳисобот даври кейинги ойининг 10-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг расмий сайтига жойлаштириб боради";


в) 4-иловада:


9-банднинг саккизинчи хатбошига "аккредитациядан ўтган" сўзларидан кейин "ёки техник жиҳатдан малакалилиги мақулланган" сўзлари қўшилсин;


17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказиш сифатини баҳолаш юзасидан давлат экспертизаси учун тўлов ушбу Низомнинг 14-бандига мувофиқ иш ўринларини аттестациядан ўтказган ташкилот томонидан Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига ёки Илмий марказга тўланади";


23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23. Амалга оширилган ишлар натижасига кўра ушбу Низомга 2-иловадаги шаклга мувофиқ хулоса берилади ёки рад этиш сабаблари асосланган, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бузилган нормалари ва иш ўринлари аттестацияси материалларини қайта киритиш муддатлари кўрсатилган ҳолда аниқланган номуносибликларни бартараф этиш учун иш ўринлари аттестацияси материаллари аттестация ўтказувчи ташкилотга қайтарилади.

Аниқланган номуносибликларни бартараф этиш муддатлари тузатишлар киритилиши зарур бўлган иш ҳажмини инобатга олиниб, аммо ўн кундан кам бўлмаган муддатда белгиланади.

Иш ўринлари аттестацияси материалларини қайта ишлаш учун қайтариш хабарномасида кўрсатилган муддатлар (хабарномани лабораторияга тақдим этиш санасини ҳисобга олган ҳолда) ўтиб кетгандан кейин топширилган ариза ва материаллар янгидан топширилган деб ҳисобланади ва улар умумий асосларда кўриб чиқилади.

Аттестация ўтказувчи ташкилот аниқланган номуносибликдан норози бўлса, уларни бартараф этиш бўйича хабарномани олган кундан бошлаб 5 календарь кун ичида аниқланган номуносибликларни асослаб ва меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва норматив-ҳуқуқий хужжатларнинг талаблари кўрсатилган ҳолда ёзма рад этиш хатини тақдим қилиш ҳуқуқига эга";


25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"25. Аттестация ўтказувчи ташкилот қайта ишлаш учун аттестация ҳужжатларининг қайтарилганлиги ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддатларда иш ўринларининг аттестация ҳужжатларини қайтариш сабаблари бартараф этилгандан сўнг давлат экспертизасига қайта топшириш ҳуқуқига эга. Бунда иш ўринларини аттестациядан ўтказиш материалларини аввал кўрсатилмаган янги сабабларни кўрсатиб, такроран қайтаришга йўл қўйилмайди.

Давлат экспертизасини қайта ўтказиш учун тўлов ундирилмайди.

Давлат экспертизасини қайта ўтказиш ўн кун ичида амалга оширилади.

Агар рад этиш учун асос бўлган сабаблар аттестация ўтказувчи ташкилот томонидан бартараф этилмаган бўлса (иш ўринлари аттестацияси материалларини қайта ишлаш учун қайтариш хабарномасига эътироз берилган холатлар бундан мустасно), ҳужжатлар аризачига қайтарилади. Бунда навбатдаги давлат экспертизасига иш ўринлари аттестацияси ҳужжатлари қайтарилган кундан бошлаб ўттиз кун ўтгандан сўнг умумий тартибда киритилиши лозим";


36-банддаги "аккредитацияланган" сўзи "аккредитациядан ўтган ёки техник жиҳатдан малакалилиги мақулланган" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга 2-илова 2-бандидаги "аккредитациядан ўтказилганлиги тўғрисидаги аттестатининг" сўзлари "аккредитациядан ўтган ёки техник жиҳатдан малакалилиги мақулланганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 30-сон, 734-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тўғрисидаги низомнинг Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида бажарилган ишлар учун кунлик тариф ставкалари бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг изоҳдаги "энг кам ойлик иш ҳақи" сўзлари "меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 8-сон, 191-модда) билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди иккинчи хатбошисидаги "энг кам ойлик иш ҳақининг" сўзлари "базавий ҳисоблаш миқдорининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 5 октябрдаги 799-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 40-сон, 1059-модда):


а) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Жамғарма Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Лутфий кўчаси, 47-уй манзили бўйича жойлаштирилсин";


б) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат

ишлари жамғармаси Васийлик кенгашининг

ТАРКИБИ

Қўчқоров Ж.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири, Кенгаш раиси

Хусанов Н.Б.

-

бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, Кенгаш раисининг ўринбосари

Холхўжаев С.М.

-

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари

Насритдинхўжаев О.З.

-

молия вазирининг биринчи ўринбосари

Тешаев Ш.Ж.

-

қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари

Саифназаров С.И.

-

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари

Умурзаков Б.Х.

-

бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари

Парпиев Б.Р.

-

маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари

Рафиков К.М.

-

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси

Хаитов А.А.

-

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси раиси, Кенгашнинг масъул котиби

Изоҳ. Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, собиқ аъзоларнинг вазифалари ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар зиммасига юкланади".

в) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари

вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси

Ижро этувчи дирекциясининг

ТУЗИЛМАСИ

Жамоат ишлари жамғармаси Васийлик кенгаши

Жамоат ишлари жамғармасининг ижрочи директори

Жамоат ишлари дастурларини шакллантириш ва мониторинг қилиш бўлими

2

Жамоат ишлари жамғарамаси маблағларидан мақсадли фойдаланиш ва бухгалтерия ҳисобини юритиш бўлими

2

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Жамоат ишлари дастурларини шакллантириш ва мониторинг қилиш бош мутахассислари

14

Юрисконсульт

1

Ички аудит бўлими

3

Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 23 нафар, шу жумладан 14 нафар - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бош мутахассислар.".


г) 3-иловада:


2-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"жамоат ишларини бажарувчи шахс - белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган, шунингдек, иш изловчи шахс сифатида рўйхатга олинган ва жамоат ишларида қатнашиш учун жалб қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаб келаётган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар (кейинги ўринларда - фуқаро деб аталади)";


7-9-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Бюджет ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, кўп квартирали уйлардаги уй-жой мулкдорларининг ширкатлари томонидан (туташ ҳудудларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва сақлаш бўйича) ташкил этиладиган ҳақ тўланадиган жамоат ишларида АБКМнинг йўлланмаларига кўра ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиладиган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлашга оид харажатларнинг ўрни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасининг маблағлари ҳисобидан тўлиқ қопланади.

Бунда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиладиган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлиши ва меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки бараваридан кўп бўлиши мумкин эмас.

Маҳаллий меҳнат органи томонидан юборилган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларнинг ўрни кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасининг маблағлари ҳисобидан юз фоиз қопланади.

8. Тадбиркорлик субъектлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кўп квартирали уйлардаги уй-жой мулкдорларининг ширкатлари бундан мустасно) ташкил этиладиган ҳақ тўланадиган жамоат ишларида меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича харажатларнинг эллик фоизигача бўлган қисмининг ўрни иш берувчи бажарилган ишларни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасининг маблағлари ҳисобидан қопланади.

Бунда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиладиган бир шахс меҳнатига тўланган ҳақнинг ўрнини Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасининг маблағлари ҳисобидан қоплашнинг ҳар ойлик миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки баравари миқдоридан ошмаслиги керак. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиладиган шахсларнинг меҳнатига ҳар ойда ҳақ тўлаш меҳнат шартномаси асосида белгиланади.

Зарур бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси томонидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг ўрнини қоплашнинг ҳар ойлик миқдорини меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг тўрт бараваригача миқдорда белгилаши мумкин.

9. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг асосий турлари қуйидагилардан иборат:

шаҳарларнинг, туманларнинг, аҳоли пунктларининг, маҳаллаларнинг ҳудудларини ва бошқа ҳудудларни ободонлаштириш (кўкаламзорлаштириш, йиғиштириш, оқлаш, ариқларни, қабристонларни, зиёратгоҳларни, маданий объектларни тозалаш ва бошқалар);

уй-жой-коммунал объектлар ва бошқа инфратузилма объектлари ҳудудларига туташ уй-жой фондининг объектларини таъмирлаш ҳамда уларнинг фаолият кўрсатишини таъмирлаш;

кўчаларни, йўлларни ва йўлкаларни таъмирлаш;

қишлоқ хўжалиги ишлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, уларни сақлаш ва қайта ишлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилини йиғиб-териб олиш, ирригация ва мелиорация тармоқларини таъмирлаш;

ногиронлиги бўлган шахсларни, кексаларни, беморларни ва бошқа шахсларни парваришлаш;

саноат тармоқлари ташкилотларидаги ва хизматлар кўрсатиш соҳасидаги ишлар;

объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг қарорларига мувофиқ ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг бошқа турлари ҳам назарда тутилиши мумкин";


11 ва 12-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. АБКМ ҳар ойнинг 20-санасига қадар буюртмачи иш берувчилардан келгуси ойда жамоат ишларини ташкил қилиш бўйича буюртмаларни қабул қилади ва мазкур мақсадлар учун кўзда тутилган маблағлар доирасида ҳар ойнинг 25-санасига қадар йиғма буюртмани шакллантиради ва тасдиқлайди.

АБКМ зарурат бўлганда, ишсизлик ёки ишчи кучига бўлган талаб ошган ҳудудларда фуқароларни тезкор тартибда жамоат ишларига жалб этиш бўйича қўшимча буюртмаларни шакллантириши ва тасдиқлаши мумкин.

12. АБКМ томонидан йиғма буюртма тасдиқлангандан сўнг ҳисобот ойининг 1-санасига қадар маблағ ажратиш учун Жамғармага тақдим этилади.

АБКМ томонидан тасдиқланган қўшимча йиғма буюртма маблағ ажратиш учун бир иш куни давомида Жамғармага тақдим этилади.";


13-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Агар йиғма буюртмага асосан АБКМнинг ғазначилик ҳисобрақамига ўтказилган маблағлар ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15 санасига қадар фойдаланилмаса, Жамғармага қайтариш чоралари кўрилади";


14-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Ушбу Низомнинг 11-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолатларда Жамғарма қўшимча йиғма буюртмага асосан маблағлар ажратгандан сўнг жамоат ишларини бажаришни хоҳловчи фуқаролар рўйхатини илова қилган ҳолда, АБКМ иш берувчилар билан шартнома тузади";


15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиладиган шахслар билан ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этиш учун камида икки ҳафталик, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга, айрим ҳолларда эса Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган ҳолда, ўн бир ойгача муддатга муддатли меҳнат шартномалари тузилади";


19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. АБКМ буюртмачи иш берувчи билан шартнома тузгандан сўнг ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиладиган шахсларга ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш учун 2-иловага мувофиқ шаклда йўлланма беради.

Буюртмачи иш берувчи ҳақ тўланадиган жамоат ишларини амалга ошириш вақтида меҳнатни муҳофаза қилишга доир лозим даражадаги шарт-шароитларни қонун ҳужжатларига мувофиқ таъминлайди.

Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиладиган шахсларга иш ҳақи тўғри ҳисобланиши ва бажарилган жамоат ишларининг ҳақиқий ҳажмлари тўғри ҳисобга олиниши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасининг ҳақ тўланадиган жамоат ишларига ҳақ тўлаш бўйича харажатларнинг ўрнини қоплаш учун йўналтирилган маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан жавобгарлик буюртмачи иш берувчининг зиммасига юкланади.";


20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Жамоат ишларида қатнашувчи ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролар рўйхатларини шакллантиришда мазкур ҳудудда доимий ва вақтинча яшовчи банд бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек меҳнат фаолиятига жалб этиладиган чет эллик фуқаролар қамраб олиниши лозим.";


22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22. АБКМ ҳақ тўланадиган жамоат ишларини амалга ошириш мониторингини бир ойда бир марта жойнинг ўзига чиқиб ўрганиш орқали ўтказади ва тегишли мониторинг далолатномасини расмийлаштиради.

Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ўтказиш тартиби бузилганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда, далолатнома расмийлаштирилади ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган тегишли чоралар кўрилади.

Жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жамоат ишлари дастурларини шакллантириш ва мониторинг қилиш бўйича бош мутахассислари ҳар ойда, шу жумладан жойига борган ҳолда жамоат ишларининг ташкил қилиниши, амалга оширилиши ва ҳақ тўланишини назорат қилади.

Иш берувчи жамоат ишларига жалб қилинган фуқароларни иш жойида бўлмаганлиги сабаблари тўғрисида АБКМни огоҳлантириши керак. Жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар мунтазам сабабсиз иш жойида бўлмаса, АБКМ иш жойида мунтазам йўқ бўлган ходим учун иш берувчиларга харажатларни молиялаштирмайди.";


26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"26. Буюртмачи иш берувчи ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 1-санасига қадар АБКМга ўтган ой учун жамоат ишларида қатнашган фуқароларни амалда қатнашган кунлари бўйича тасдиқланган ҳисобга олиш табелини ва иш ҳақи ҳисобланганлиги бўйича қайдномани, жумладан, тадбиркорлик субъектлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари фуқароларга тўланган ойлик иш ҳақининг Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилмаган қисми бўйича тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этади.";


31-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жамоат ишларини бажариш бўйича шартнома муносабатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда "ЯММТ" ИДАКда рўйхатга олинган меҳнат шартномаси асосида амалга оширилади. Ихтиёрийлик асосида бригадаларга бирлашган фуқаролар томонидан жамоат ишларининг комплексини ёки алоҳида турларини амалга оширишда шартномада томонларнинг мажбуриятлари, ишнинг ҳажми ва бажариш муддатлари, меҳнатни ташкил этиш ва унга ҳақ тўлаш шакллари назарда тутилади.";


35-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Буюртмачи иш берувчилар томонидан меҳнат шартномаси "ЯММТ" ИДАКда рўйхатдан ўтказилади ҳамда фуқароларнинг жамоат ишларида қатнашган даври тўғрисидаги маълумотлар электрон меҳнат дафтарчаларида акс эттирилади.";

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


1-иловада:

3-босқич "Тадбирлар" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мазкур мақсадлар учун кўзда тутилган маблағлар доирасида йиғма буюртмани шакллантиради ва тасдиқлайди";

4-босқич "Тадбирлар" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"АБКМ томонидан йиғма буюртма тасдиқлангандан сўнг маблағ ажратиш учун жамғармага тақдим этилади";


г) 4-иловада:


қуйидаги мазмундаги 14-1-банд қўшилсин:

"14-1. Истисно ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг тегишли буйруғи асосида Жамғарма маблағлари доирасида дастурдан ташқари жамоат ишлари ташкил этилиши мумкин".


19. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 майдаги 339-сон қарори билан тасдиқланган Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар режимини таъминлаш ва уларни муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 67-бандидаги "энг кам ойлик иш ҳақининг" сўзлари "базавий ҳисоблаш миқдорининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


20. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сон қарори билан тасдиқланган Хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг касбий малакасини тасдиқлаш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларни аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 47-бандидаги "вазирлигининг Республика бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази ҳузуридаги "Mehnat.uz ахборот-компьютер маркази" сўзлари "вазирлиги тасарруфидаги "Меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази"" сўзлари билан алмаштирилсин.


21. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 12-сон, 320-модда):


а) 1-иловада:


7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Қуйидагилар Вазирлик тизимига киради:

Вазирликнинг марказий аппарати;

Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари;

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, унга бўйсунадиган фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш бўйича ҳудудий филиаллар, хорижга кетаётган фуқароларни жўнаб кетишдан олдин мослаштириш марказлари ва Агентликнинг хориждаги ваколатхоналари;

Республика бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази;

Республика меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш курслари;

Тошкент шаҳрида ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази;

Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш ҳудудий марказлари;

Малакани баҳолаш марказлари;

"Меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази" МЧЖ;

Тошкент ходимларни бошқариш ва меҳнатни муҳофаза қилиш коллежи;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси;

Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси;

Банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи "Ишга марҳамат" мономарказлари;

Чет элларга кетаётган фуқароларни олдиндан кўниктириш марказлари;

Олдиндан кўниктириш ва касбга тайёрлаш марказлари.

Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари, туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари Вазирликка ва тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига бўйсунади ва ҳисоб беради."


18-банднинг ўн тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"идора бўйсунувидаги ташкилотларда тўғридан-тўғри шартномалар бўйича товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш, шу жумладан: "Республика бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази" идора бўйсунувидаги давлат муассасасида илмий ишлар бажариш, Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича тадқиқотлар ва сўровлар ўтказиш; "Меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази" МЧЖда бандлик ва меҳнат муносабатлари соҳасига оид лойиҳаларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва мувофиқлаштириш, ахборот-коммуникация технологияларини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва қўллаб-қувватлаш; Тошкент шаҳрида ишсиз фуқароларни касбга ўқитиш марказида, банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи "Ишга марҳамат" мономарказида ҳамда Касб-ҳунарга ўқитиш марказларида ўқитиш, малака ошириш ва қайта ўқитиш; Касбий компетепнцияларни баҳолаш марказларида малакани баҳолаш; Республика меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш курсларида меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш;"


37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"37. Меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази" МЧЖ (кейинги ўринларда - Лойиҳаларни бошқариш маркази). Лойиҳаларни бошқариш марказига Вазир томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади;

Лойиҳаларни бошқариш маркази директорининг Вазир томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган икки нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.

Лойиҳаларни бошқариш маркази масъулияти чекланган жамият шаклидаги ташкилот ҳисобланади (таъсисчиси - Вазирлик)."


40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"40. Банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи "Ишга марҳамат" мономаркази (кейинги ўринларда - "Ишга марҳамат" мономаркази) давлат муассасаси ҳисобланади.

Вазирлик "Ишга марҳамат" мономарказининг таъсисчиси ҳисобланади.

"Ишга марҳамат" мономарказига Вазир томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Мономарказ директори раҳбарлик қилади.

"Ишга марҳамат" мономаркази директорининг Вазир томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган уч нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.

"Ишга марҳамат" мономаркази фаолияти Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари, хўжалик фаолияти натижасида тушган маблағлар ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади."


49-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"49. Вазирлик марказий аппарати ва ҳудудий меҳнат органларининг барча ходимларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан давлат бошқаруви органларида кўп йиллик меҳнати учун қуйидаги ҳажмларда (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда лавозим маошига белгиланган коэффициентларда) ҳар ойда мукофот пули тўланади: 3 йилдан 5 йилгача - 0,2; 5 йилдан 10 йилгача - 0,4; 10 йилдан 15 йилгача - 0,6; 15 йилдан юқори - 0,8.";


б) 2-илованинг 8-бандида:

йигирма еттинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги йигирма еттинчи - йигирма тўққизинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

ҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, етказиб берувчи ташкилотлар ва томорқа ер эгалари ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар асосида енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача, суғориш воситалари харид қилиш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача, уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваригача субсидиялар ажратиш;

ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари ва ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларга уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача субсидиялар ажратиш;

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси таркибидаги қўлда гилам ва ипак мато тўқиш билан шуғулланувчиларга 3 тадан кам бўлмаган иш ўрни яратиш шарти билан гилам ва ипак мато тўқиш дастгоҳини харид қилишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун - ҳар бир дастгоҳ учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида субсидиялар ажратиш;";

йигирма саккизинчи хатбоши ўттизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

23. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 365-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Институтга ўқишга кирувчи номзодлар учун тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси икки бўлимга ажратилиб, биринчи бўлимга барча тест топширувчилар учун мажбурий учта фан - она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи, иккинчи бўлимга бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фан киритилади.

Тест синовлари топшириладиган фанлар мажмуасининг иккинчи бўлимида:

"Божхона иши" таълим йўналиши бўйича - математика, чет тили;

"Юриспруденция" (иқтисодий хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш) таълим йўналиши бўйича - тарих, чет тили фанларидан тест синовлари ўтказилади.

Тест синовлари топшириладиган фанлар бўйича ҳар бир тўғри жавоб учун ажратиладиган баллар миқдори Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади".


б) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Институтга:

умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими маълумотига эга бўлган;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом талабларига жавоб берадиган;

ҳарбий хизматни ўтамаган ўн етти ёшдан йигирма уч ёшгача бўлган, шу жумладан ўқишга қабул қилинган йили ўн етти ёшга тўладиган фуқаролар;

ўн саккиз ёшдан йигирма беш ёшгача бўлган, шу жумладан ўқишга қабул қилинган йили ўн саккиз ёшга тўладиган, офицерлар таркиби ҳарбий унвонларига эга бўлмаган ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар танлов асосида қабул қилинади.

Номзодларнинг бўйи 165 см.дан (қиз болалар учун 160 см) паст бўлмаслиги лозим".


в) 38-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошлар қўшилсин:

"Қабул йилида 11-синф негизидаги умумий ўрта ёки ўрта махсус таълим муассасаларини тамомлаган номзодларнинг маълумоти тўғрисидаги ҳужжатлар аслини қабул йилининг 25 июнь кунига қадар Қабул комиссиясига етказишлари лозим.

Тест синовларига тавсия этилган номзодлар шунингдек, уларнинг мазкур Низомнинг 4-бобида назарда тутилган имтиёзлари (агарда мавжуд бўлса) ҳақидаги маълумотлар қабул йилининг 1 июлига қадар Қабул комиссияси томонидан Давлат тест марказининг махсус онлайн дастурига киритилади".


г) 54-бандда:

иккинчи хатбошисидаги "июлигача бўлган вақтда" сўзлари "июль куни катта сиғимдаги биноларда" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тест синовлари ўтказиладиган тегишли жойларни шахсни идентификациялаш воситалари (видеофиксация ва бармоқ изларини текширувчи воситалар) видеокузатув, мобиль алоқа тўлқинини тўсувчи қурилмалар билан таъминлайди, ўтказилган тест синовлари жараёни бўйича видео ёзувларни сақлайди ва уларни тест синовлари ўтказилган куннинг эртасига Давлат тест марказига топширади".


д) 55-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"55. Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги ҳаражатлар қопланади:

тест синовлари ўтказиладиган кунда Давлат тест маркази вакиллари, бино раҳбарлари ва гуруҳ назоратчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш;

тест синовларини ўтказиш жараёнида номзодлар, Давлат тест маркази вакиллари, бино раҳбарлари ва гуруҳ назоратчиларини етарли миқдорда ичимлик суви, ҳаворанг пастали шарикли ручкалар билан таъминлаш учун маблағлар".


е) 57-банд қуйидаги таҳрирда қилинсин:

"57. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб миллий ёки халқаро сертификатнинг қуйидаги даражаларининг бирига эга бўлган номзодларга чет тили фанидан белгиланган максимал балл берилади ҳамда улар ушбу фан бўйича тест синовидан озод этиладилар:

инглиз тили учун - миллий сертификат ёки International English Language Testing System (IELTS 5,5), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72), Cambridge Assessment English FCE халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

япон тили учун - миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT N 2) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

немис тили учун - миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD), Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

француз тили учун - миллий сертификат ёки Diplôme dEtudes en Langue Française (DELF), Test de Connaissance du Française (TCF4) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

бошқа тиллар учун - миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари В2 ва ундан юқори".


ж) 61-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"61. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари (ички ишлар органлари бундан мустасно) ходимларининг фарзандлари Институтга дастлабки ва махсус касбий танлов натижалари ҳамда тегишли вазирлик ёки идора раҳбарининг тақдимномаси асосида, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарори билан Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларисиз белгиланган қабул квоталари ичида Институт бакалавриатига ўқишга қабул қилинадилар.

Ҳарбий хизмат мажбуриятларини (хизмат мажбуриятларини) бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда ҳарбий хизмат мажбуриятларини (хизмат мажбуриятларини) бажариш чоғида ярадорлик, контузия, шикаст олиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг офицер, сержант ва оддий аскарлар таркибига мансуб бўлган контракт бўйича ҳарбий хизматчиларининг (Миллий гвардия ходимларининг) фарзандлари тегишли вазирлик ва идораларнинг тавсияномаси асосида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарори билан Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларисиз, белгиланган қабул квоталаридан ташқари Институт бакалавриатига ўқишга қабул қилинадилар.

Терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари дастлабки ва махсус касбий танлов натижалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тақдимномаси асосида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарори билан Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларисиз қабул квоталаридан ташқари Институт бакалавриатига ўқишга қабул қилинадилар.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашга муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимларининг фарзандлари ажратилган беш фоизли квоталар доирасида дастлабки ва махсус касбий танлов натижалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тақдимномаси асосида Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларисиз қабул қилинадилар.

Ички ишлар органлари амалдаги ходимларининг фарзандларини ажратилган беш фоизли квоталар доирасида Институтга қабул қилишда ўринлар махсус касбий танлов натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб кетма-кетлик тартибида тақсимланади.

Махсус касбий танлов натижалари тенг бўлган ҳамда ажратилган беш фоизли қабул квоталари бўйича охирги ўринни эгаллашга даъвогарлар орасида касбий танлов босқичининг якка тартибдаги якуний суҳбат тадбирида энг юқори натижага эга бўлган номзод мазкур имтиёзли ўринга ўқишга қабул қилинади.

Ажратилган беш фоизли қабул квоталарига қабул қилинмаган номзодлар махсус касбий танлов натижалари бўйича тўплаган баллари билан умумий тартибда танловда иштирок этадилар.

Институтга номзодлар қабули учун умумий ўринлар сони таркибида имтиёзли квоталар доирасида вазирлик ва идораларга ажратиладиган ўринлар сонини белгилашда ўрта арифметик ҳисоблашдан фойдаланилади ва қуйидагиларга амал қилинади:

бутун рақамдан кейинги рақамлар 0,5 - 0,99 оралиғини ташкил эса, яхлитланган ҳолда 1 та қўшимча ўрин ажратилади;

бутун рақамдан кейинги рақамлар 0,01 - 0,49 оралиғини ташкил эса, яхлитланган ҳолда қўшимча ўрин ажратилмайди".


з) 64-банднинг биринчи хатбошисидаги "61 - 63-бандларида" сўзлари "61-банди биринчи хатбошиси ва 63-бандида" сўзлари билан алмаштирилсин.


и) 67-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Имтиёзга эга амалдаги ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига ажратилган беш фоизли квота ва Миллий гвардиянинг хизматдаги ҳарбий хизматчи ва ходимлари фарзандларига икки фоизли квота бўйича ажратилган ўринларга номзодлар вазирлик ва идоралар кесимида танловда иштирок этадилар ҳамда ўринлар Давлат тест маркази томонидан ўтказилган тест синовлари натижасига кўра тўпланган баллардан келиб чиққан ҳолда навбатдаги кетма-кетлик тартибига мувофиқ тақсимланади.

Вазирлик ва идоралар кесимида имтиёзга эга амалдаги ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига ажратилган беш фоизли квота ва Миллий гвардиянинг ҳизматдаги ҳарбий хизматчи ва ходимларининг фарзандларига ажратилган икки фоизли квота бўйича охирги ўринда турувчи номзоднинг тест синовларида тўплаган жами бали билан ундан кейинги ўринларда турувчи номзоднинг тўплаган баллари бир хил бўлган тақдирда улар орасидан таълим йўналиши фанлари бўйича энг кўп балл тўплагани ўқишга қабул қилинади".


к) 6-илованинг 2-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Номзодларни индивидуал-психологик ўрганиш тадбирини компьютер технологияларига асосланган махсус автоматлаштирилган дастур ёрдамида ҳам ўтказиш мумкин".


24. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 366-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармаси тўғрисидаги низомнинг 24-банди иккинчи - бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олишга моддий ёрдам (базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида);

юбилей ва муҳим саналар муносабати билан қимматбаҳо совғалар билан мукофотлаш (базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 баравари миқдорида);

овқатланиш қийматини ва шаҳар жамоат транспортида йўлкирани қоплаш бўйича компенсация пул тўловлари (базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида);

вақтинчалик қийинчиликлар ва оиладаги фожиали воқеалар муносабати билан ходимларга моддий ёрдам (базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдорида)."


25. Вазирлар Маҳкамасининг "Меҳнат бозорида меҳнат муносабатларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 6 сентябрдаги 743-сон қарорида:


а) 4-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-илованинг 1-иловасида:

"Бухоро вилояти" блокига қуйидаги мазмундаги қаторлар қўшилсин:

"

Олот тумани

20

2



Қоракўл тумани

20

2

".

"Наманган вилояти" блокидан кейин қуйидаги мазмундаги блок қўшилсин:

"

Қашқадарё вилояти





Муборак тумани

20

2

".

в) 2-иловага иловада:


6-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

6.

07.10.0


Темир рудасини қазиб олиш


Темир рудасини, рангли металлар рудаларини қазиб олиш ва бойитиш:

мавжуд ва қурилаётган корхоналарда ер ости ишларида (шу жумладан, кон-капитал ишларида, саноат разведкаси, конлардаги ва очиқ конлардаги дренаж  ишларида), маркшейдерлик ташкилотларида;

темир ва рангли металл рудаларини қазиб олиш учун мавжуд ва қурилаётган корхоналарда ер ости ишларида (шу жумладан, кон-капитал ишларида, саноат разведкаси) ва ўта оғир ва ўта зарарли меҳнат шароитларида кон-кимё хомашёси қазиб олиш:

1,682


07.29.0




07.21.

Рангли металл рудаларини қазиб олиш




Уран ва торий рудасини қазиб олиш




ставкаларнинг 1-гуруҳи  бўйича**

1,854




ставкаларнинг 2-гуруҳи  бўйича**;

2,059




очиқ кон ишларида, уюмларда, осма канат йўлларида, рудалар шихтасида, драга ва гидравликаларда, магнезит ва кон-кимё хомашёси қазиб олишда;

1,423




ўта оғир ва ўта зарарли меҳнат шароитларида иш  олиб  бориладиган  ишлаб турган конлардаги очиқ кон ишларида;

1,520




ўта оғир ва ўта зарарли меҳнат шароитларида иш олиб бориладиган ишлаб турган конлардаги очиқ кон ишларида;

1,914




ишлаб турган ва қурилаётган шахталар, конлар, очиқ конлар юзаларидаги ерларни рекультивация қилиш, рудаларни бойитиш ишларида.

1,914




Уран ва торий рудасини қазиб олиш:

ер ости ишларида (шу жумладан, кон-капитал ишларида, саноат разведкаси, конлардаги ва очиқ конлардаги дренаж ишларида), маркшейдерлик ташкилотларида;

2,339




ер ости ишларида ўта оғир ва ўта зарарли меҳнат шароитларидаги кон-кимё хомашёси қазиб олиш;

очиқ кон ишларида, уюмларда, осма канат йўлларида, рудалар шихтасида, драга ва гидравликаларда, магнезит ва кон-кимё хомашёси қазиб олишда.


1,423

"

16-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

16.

Кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш


20.11.0

20.12.0

20.13.0

20.14.0

20.15.1

20.15.2

20.16.0

20.17.0

20.20.0

20.30.0

20.41.0

20.42.0

20.52.0

20.53.0

20.59.0

20.60.0

Бирламчи шаклларда асосий кимёвий моддалар, ўғитлар ва азот бирикмалари, пластмассалар ва синтетик каучук ишлаб чиқариш

Қуйидаги шароитларда бирламчи шаклларда асосий кимёвий моддалар, ўғитлар ва азот бирикмалари, пластмассалар ва синтетик каучук ишлаб чиқариш бўйича ишчилар томонидан амалга ошириладиган барча турдаги ишлар:


нормал меҳнат шароитларида;

1,053

оғир ва зарарли меҳнат шароитларида;

1,189

ўта оғир ва ўта зарарли меҳнат шароитларида.


1,306


20.51.0

Портловчи моддалар ишлаб чиқариш


Портловчи моддалар ишлаб чиқариш бўйича ишчилар томонидан амалга ошириладиган асосий ишлаб чиқаришнинг барча турдаги ишлари:





нормал меҳнат шароитларида;

1,211




оғир ва зарарли меҳнат шароитларида;

1,367




ўта оғир ва ўта зарарли меҳнат шароитларида.


1,502

"

19-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

19.

Металл бўлмаган бошқа минерал маҳсулотлар ишлаб чиқариш


23.11.0

23.12.0

23.13.0

23.14.0

23.19.0

Шиша ва шишадан ясалган буюмлар ишлаб чиқариш

Шиша ва шишадан ясалган буюмлар ишлаб чиқариш бўйича ишчилар томонидан амалга ошириладиган асосий ишлаб чиқаришнинг барча турдаги ишлари:




нормал меҳнат шароитларида;

1,053



оғир ва зарарли меҳнат шароитларида;

1,189




ўта оғир ва ўта зарарли меҳнат шароитларида.


1,306


23.99.0

Бошқалар

Бошқа тоифаларга киритилмаган металл бўлмаган бошқа минерал маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ишчилар томонидан амалга ошириладиган асосий ишлаб чиқаришнинг барча турдаги ишлари, ишлаб чиқаришдаги назоратчилар:





нормал меҳнат шароитларида ёки ставкаларнинг 3-гуруҳи бўйича;

1,228




оғир ва зарарли меҳнат шароитларида ёки ставкаларнинг 2-гуруҳи бўйича;

1,306




ўта оғир ва ўта зарарли меҳнат шароитларида ёки ставкаларнинг 1-гуруҳи бўйича.


1,443

"


21-23-позициялар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

21.

Металлургия саноати*



24.10.0

Чўян, пўлат ва темир қотишма ишлаб чиқариш

Металлургия, прокат, темир қотишмали қувур, кокс-кимёвий, ўтга чидамли ишлаб чиқаришнинг асосий цехлари ишчилари, ишлаб чиқаришдаги назоратчилар:





нормал меҳнат шароитларида ёки ставкаларнинг 3-гуруҳи бўйича;

1,228




оғир ва зарарли меҳнат шароитларида ёки ставкаларнинг 2-гуруҳи бўйича;

1,306




ўта оғир ва ўта зарарли меҳнат шароитларида ёки ставкаларнинг 1-гуруҳи бўйича.

1,443




Нормал меҳнат шароитларида қора металл парчаларини қайта ишлаш корхоналари ва цехлари


1,053


24.20.0

Пўлат қувур, қувур ўтказгич, профил, фитинглар ишлаб чиқариш

Ўшанинг ўзи

Ўшанинг ўзи


24.31.0

24.32.0

24.33.0

24.34.0

Бирламчи ишлов бериш йўли билан бошқа пўлат буюмларни ишлаб чиқариш

Ўшанинг ўзи

Ўшанинг ўзи


24.41.0

24.42.0

24.43.0

24.44.0

24.45.0

Асосий асл ва рангли металлар ишлаб чиқариш

Металлургия ва кимё-металлургия ишлаб чиқариш, руда агломерацияси, кўмир ва графт электродлари, қаттиқ қоришмалар, алюминий, флорид тузлари ишлаб чиқариш, рангли металларни қайта ишлаш, қувурлар ва симларни ишлаб чиқариш, конструкциялар, қотишмалар, прокладкалар ишлаб чиқаришнинг асосий цехлари ишчилари:





ставкаларнинг 3-гуруҳи бўйича;

1,228




ставкаларнинг 2-гуруҳи бўйича;

1,306




ставкаларнинг 1-гуруҳи бўйича.

1,443




Нормал меҳнат шароитларида қора металл парчаларини қайта ишлаш бўйича корхоналар, цехлар


1,053


24.51.0

24.52.0

24.53.0

24.54.0

Металл қуйиш

Ўшанинг ўзи

Ўшанинг ўзи

22.

Машина ва ускуналардан  ташқари тайёр

металл буюмлар ишлаб чиқариш


25.50.0

Ролик лист эгувчи машинада лист металлни роликлар билан болғалаб ясаш, пресслаш, қолиплаш, профиллаш; кукун металлургияси

Ролик лист эгувчи машинада лист металлни роликлар билан болғалаб ясаш, пресслаш, қолиплаш, профиллаш; кукун металлургия бўйича ишлар:





нормал меҳнат шароитларида;

1,228




оғир ва зарарли меҳнат шароитларида;

1,306




ўта оғир ва ўта зарарли меҳнат шароитларида.


1,443


25.11.0

Қурилиш металл конструкциялари ва буюмлари ишлаб чиқариш


1) Металлга ишлов бериш дастгоҳларида металл ва бошқа материалларни қирқиб ишлов бериш бўйича ишлар, металл ва бошқа материалларни қолиплаш, асбоб-ускуналарни тайёрлаш ва таъмирлаш ишлари.

1,131




2) Асосий корхона ва инструментал цехлар (участкалар) ишчилари томонидан бажариладиган бошқа ишлар.


1,014


25.21.0

Радиаторлар ва марказий иситиш қозонлари ишлаб чиқариш

Ўшанинг ўзи


Ўшанинг ўзи



25.29.0

Бошқа металл цистерна, резервуар ва контейнерлар ишлаб чиқариш

Ўшанинг ўзи


Ўшанинг ўзи



25.30.0

Марказий иситиш қозонларидан ташқари буғ қозонлари ишлаб чиқариш

Ўшанинг ўзи


Ўшанинг ўзи



25.40.0

Қурол ва ўқ- дорилар ишлаб чиқариш


1) Металлга ишлов бериш дастгоҳларида металл ва бошқа материалларни қирқиб ишлов бериш бўйича ишлар, металл ва бошқа материалларни қолиплаш, асбоблар ва жиҳозларни тайёрлаш ва таъмирлаш ишлари;

1,131





2) Асосий корхона ва инструментал цехлар (участкалар) ишчилари томонидан бажариладиган бошқа ишлар.


1,014


25.61.0

Металларга ишлов бериш ва металларни қопламалар билан қоплаш


Металларга ишлов бериш ва металларни қопламалар билан қоплашда бевосита банд бўлган ишчилар ҳамда металларга ишлов бериш ва металларни қопламалар билан қоплашга тайёрлаш ва хизмат кўрсатиш билан банд бўлган ишчилар, ишлаб чиқаришдаги назоратчилар:





нормал меҳнат шароитларида ёки ставкаларнинг 3-гуруҳи бўйича;

1,053




оғир ва зарарли меҳнат шароитларида ёки ставкаларнинг 2-гуруҳи бўйича;

1,228




ўта оғир ва ўта зарарли меҳнат шароитларида ёки ставкаларнинг 1-гуруҳи бўйича.


1,306


25.93.0


Симдан буюмлар, занжирлар ва пружиналар ишлаб чиқариш

Симдан буюмлар, занжирлар ва пружиналар ишлаб чиқаришда бевосита банд бўлган ишчилар:





нормал меҳнат шароитларида ёки ставкаларнинг 3-гуруҳи бўйича;

1,053




оғир ва зарарли меҳнат шароитларида ёки ставкаларнинг 2-гуруҳи бўйича;

1,228




ўта оғир ва ўта зарарли меҳнат шароитларида ёки ставкаларнинг 1-гуруҳи бўйича.


1,306


25.94.0

Маҳкамлаш учун ва резбали буюмлар ишлаб чиқариш

Маҳкамлаш учун ва резбали буюмлар ишлаб чиқаришда бевосита банд бўлган ишчилар:





нормал меҳнат шароитларида ёки ставкаларнинг 3-гуруҳи бўйича;

1,053




оғир ва зарарли меҳнат шароитларида ёки ставкаларнинг 2-гуруҳи бўйича;

1,228




ўта оғир ва ўта зарарли меҳнат шароитларида ёки ставкаларнинг 1-гуруҳи бўйича.


1,306

23.

Машина ва ускуналарни ишлаб чиқариш


28.11.0

28.12.0

28.13.0

28.14.0

28.15.0

Умумий фойдаланишга мўлжалланган машина ва ускуналарни ишлаб чиқариш


1) Ўта аниқ ва мураккаб пресс-формалар, штамплар, мосламалар, асбоб-ускуналар, приборлар ва ускуналар тайёрловчи инструментал ва бошқа цехларнинг универсал ускунасида банд бўлган ишчи чилангар-асбобсозлар ва дастгоҳ ишчилари. Ўта мураккаб маҳсулот тайёрлаш билан банд бўлган ноёб ускунада ишловчи дастгоҳ ишчилари. Ўта мураккаб ва ноёб ускунани таъмирловчи ва унга хизмат кўрсатувчи чилангар-таъмирловчилар, созловчилар, электр монтёрлар ва электр механиклар;

1,267




2) Металлга ишлов бериш дастгоҳларида металлар ва бошқа материалларни қирқиб, уларга ишлов бериш бўйича дастгоҳ ишчилари. Металл ва бошқа материалларни қолиплаш ишлари, асбоб-ускуналарни тайёрлаш ва таъмирлаш ишлари. Асбоб-ускуналар тайёрлаш ва таъмирлаш ҳамда техник жиҳозлаш ишлари. Газ билан кесиш ва электр пайвандлаш ишлари;

1,170




3) Пўлат, қуйма темир ва рангли металлардан қуйма эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш:





нормал меҳнат шароитларида;

1,053




оғир ва зарарли меҳнат шароитларида;

1,170




ўта оғир ва ўта зарарли меҳнат шароитларида.

1,228




4) Асосий ишлаб чиқаришдаги бошқа ишлар.


1,053


28.21.0

28.22.0

28.23.0

28.24.0

28.25.0

28.29.0

Умумий фойдаланишга мўлжалланган бошқа машина ва ускуналарни ишлаб чиқариш

Ўшанинг ўзи


Ўшанинг ўзи



28.30.0

Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш

Ўшанинг ўзи


Ўшанинг ўзи



28.41.0

28.49.0

Босим остида металларга ишлов бериш учун ускуналар ва механик дастгоҳлар ишлаб чиқариш

Ўшанинг ўзи


Ўшанинг ўзи



28.91.0

28.92.0

28.93.0

28.94.0

28.95.0

28.96.0

28.99.0

Махсус вазифаларга мўлжалланган бошқа техника турларини ишлаб чиқариш


Ўшанинг ўзи


Ўшанинг ўзи


"

25-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

25.

Электр таъминоти, газ, буғ етказиб бериш

ва ҳавони кондициялаш


35.11.1

35.11.2

Электр энергиясини ишлаб чиқариш


Электр энергияси ишлаб чиқаришда бевосита иштирок этувчи барча мутахассисликлар ишчилари, шу жумладан, ёрдамчи ишчилар.

1,126


35.12.0

35.13.0

Электр энергиясини узатиш ва тақсимлаш


Электр тармоқлари ва подстанциялар корхоналари ишчилари.

1,126


35.11.9

Атом электр станциялари томонидан электр энергияси ишлаб чиқариш


Электр энергияси ишлаб чиқаришда бевосита иштирок этувчи барча ихтисосликдаги ишчилар, шу жумладан, ёрдамчи ишчилар.

1,182


35.21.0

Газ ишлаб чиқариш

Нормал меҳнат шароитларидаги ишларда;

1,052




оғир ва зарарли меҳнат шароитларидаги ишларда;

1,189




ўта оғир ва зарарли меҳнат шароитларидаги ишларда.


1,306

"

34-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

34.

49.31.0

Шаҳар ва шаҳар атрофига қатнайдиган қуруқликдаги йўловчи транспорти

Автотранспорт воситалари (автомобиллар), электртранспорт ҳайдовчилари***

1,228

қуйидаги мазмундаги 53-позиция қўшилсин:

"

53.

Бошқа фаолият турлари




Сув иншоотларида бевосита банд бўлган тракторист-ҳайдовчилар;

1,053




сувни кимёвий тозалаш, сув сатҳини ўлчаш ва тартибга солиш, минерал хомашёнинг намуналарини олиш ишлари;

1,053




Металл  буюмларнинг, кимёвий таркибини ва физик-механик хусусиятларини аниқлаш ва хомашёларни, ўта чидамли буюмлар, ёқилғи-мойлаш материалларини ва бошқа материалларни назорат қилиш, сертификатлаш синовлари ва ишлаб чиқаришдан металл маҳсулотларини назорат қилиш бўйича ишлар.


1,053

"

изоҳ қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"*) Металлургия саноатида технологик ишлар ва ишлаб чиқариш турлари бўйича табақалаштирилган тармоқ коэффициентлари меҳнат шароитига кўра ёки жамоа шартномасида белгиланган иш ҳақи шартларига қараб ставкалар гуруҳига асосан қўлланилади.

**) Ишчиларга иш ҳақи тўлаш ставкалари гуруҳлари корхоналар томонидан технологик жараёндаги касбнинг аҳамиятига, ишни бажаришдаги унинг мураккаблиги ва шароитларига қараб жамоа шартномасида белгиланади.

***) Тармоқ коэффициенти иқтисодий фаолият туридан қатъи назар ер устида ҳаракатланадиган автомобиль ва электр ер усти транспорти ҳайдовчиларининг тариф ставкасига татбиқ этилади."



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 6 апрель