Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.04.2021 й. 249-сон қарорига 2-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 28 апрелдаги

249-сон қарорига

2-ИЛОВА



Тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган

шартномаларни электрон рўйхатдан

ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни Ягона электрон шартномалар ахборот порталида (кейинги ўринларда - Портал) рўйхатдан ўтказиш тартибини белгилайди ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузиладиган барча шартномаларга нисбатан татбиқ этилади.

Мазкур Низом талаблари "Давлат харидлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 1-моддасида назарда тутилган давлат харидлари бўйича шартномаларга нисбатан татбиқ этилмайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


шартномаларни рўйхатдан ўтказиш - тадбиркорлик субъектлари томонидан имзоланган шартномаларни Портал орқали электрон рўйхатдан ўтказиш;


шартномаларни электрон рўйхатга олиш жараёни иштирокчилари - маҳсулотлар (товар ва хизматлар) реализация қилиш бўйича шартномани қоғоз ёки электрон шаклларда имзолаган тадбиркорлик субъектлари;


шартномаларнинг электрон реестри - Порталдаги шартномалар рўйхати;


QR-код - Порталда рўйхатдан ўтказилган электрон шартномага бириктириладиган, мобил иловалар ва дастурий маҳсулотлар орқали ўқиш (сканерлаш) вақтида электрон шартнома ҳақида барча маълумотларга ҳавола бўладиган махсус график код.


3. Шартномалар электрон рўйхатдан электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда ўтказилади.


4. Шартномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемага асосан амалга оширилади.


5. Шартномаларни электрон рўйхатга олиш бўйича хизматлар бепул кўрсатилади.



2-БОБ. ШАРТНОМАЛАРНИ ЭЛЕКТРОН РЎЙХАТГА

ОЛИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ


6. Шартномалар Порталдан фойдаланган ҳолда, ушбу Низомга 2-иловада кўрсатилган шаклга мувофиқ электрон рўйхатдан ўтказилади.

Бунда Порталга кириш жараёни солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинети орқали амалга оширилиши мумкин.


7. Шартномани рўйхатга олишда қуйидагилар кўрсатилиши шарт:

шартноманинг тури;

шартнома тузилган сана;

шартнома рақами;

реализация қилинган товар (хизмат) номи, коди, штрих коди, ўлчов бирлиги, нархи, акциз солиғи суммаси, ҚҚС солиғи суммаси, жами шартнома суммаси;

бунда реализация қилинган импорт товар (иш, хизмат) номига (*) белгиси қўйилади;

шартноманинг амал қилиш муддати;

томонларнинг реквизитлари (СТИР, жисмоний шахснинг ЖШШИР, корхона номи, манзил, банк номи, ҳисобварақ рақами ва ОКЭД коди).


8. Порталда рўйхатга олинган шартномаларда келтирилган маълумотлар учинчи шахсга ошкор этилишидан ҳимоя қилинади ҳамда шартномаларнинг электрон реестри Давлат солиқ қўмитасининг маълумотлар базасида сақланиши таъминланади.


9. Порталнинг маълумотлар базасига вазирлик ва идораларда расмийлаштирилган шартномалар тўғрисидаги мавжуд маълумотлар "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграцион платформаси орқали интеграция қилган ҳолда шакллантирилади.

Бунда шартномаларнинг электрон реестридаги маълумотига бириктирилган QR-коднинг ҳаққонийлигини мобил иловалар ва расмий веб-сайт орқали текшириш имконияти яратилади.


10. Шартномаларни электрон рўйхатга олиш маҳсулотларни сотувчи тадбиркорлик субъекти томонидан амалга оширилади.


11. Порталда маълумотлар қуйидаги хато ва камчиликлар аниқланган тақдирда, инсон омилисиз автоматик равишда шаклланмайди:

электрон шартномани расмийлаштиришда мазкур Низом талабларига амал қилинмаган бўлса;

электрон шартномага маълумотлар ва реквизитлар тўлиқ киритилмаган ёки хатолар билан тўлдирилган бўлса.


12. Порталга шартнома ҳақидаги маълумотлар маҳсулотларни сотувчи тадбиркорлик субъекти ва норезидентлар ўртасида шартномалар тузилганда, Ўзбекистон Республикаси резиденти томонидан киритилади ва сақлаш тугмаси босилганда "сақланган" мақоми берилади. Шу пайтдан бошлаб шартнома электрон рўйхатга қўйилган ҳисобланади ва тизим томонидан электрон рақам ва QR-код бириктирилади.


13. Мазкур бобда қайд этилган жараёнлар автоматлаштирилган тарзда ва реал вақт режимида амалга оширилади.



3-БОБ. ПОРТАЛ ИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


14. Иштирокчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

шартномаларнинг электрон реестрига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, таҳрир қилиш;

Порталдан фойдаланиш бўйича тегишли йўриқномалар билан танишиш ва амалий ёрдам олиш;

Порталдан фойдаланиш жараёнида тизимдаги носозликлар бўйича давлат солиқ хизмати органларига мурожаат қилиш.


15. Иштирокчилар қуйидагиларга мажбур:

қоғоз ва электрон шаклда расмийлаштирилган шартномаларни улар кучга киргандан кейин 10 кун ичида ёки электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштиришдан олдин рўйхатга қўйиш;

Порталдаги маълумотларни қоғоз ёки электрон шаклда расмийлаштирилган шартнома маълумотлари билан бир хил бўлишини таъминлаш;

Порталдаги маълумотлар асосида электрон ҳисобварақ-фактураларни шакллантириш;

электрон ҳисобварақ-фактура орқали расмийлаштирилган маҳсулотлар (товар ва хизматлар) Порталдаги мавжуд маълумотларга мос бўлишини таъминлаш.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


16. Давлат солиқ хизмати органлари ушбу Низом талабларига риоя этилиши юзасидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ назоратни амалга оширадилар.


17. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Шартномаларни электрон рўйхатдан

ўтказиш ва улардан фойдаланиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Ижро муддати



1-босқич


Маҳсулотларни (товар ва хизматларни) сотувчи

Шартномани электрон рўйхатга киритган ҳолда электрон рақамли имзо билан тасдиқлаб, солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборади.


Реал вақт режимида









2-босқич


Шартномаларни электрон реестрга киритиш тизими

1. Келиб тушган электрон шартноманинг ушбу Низом талабларига мувофиқлигини текшириб, харидорга (буюртмачига) унинг шахсий кабинети орқали етказади.


2. Тўлдирилишида хато ёки камчиликлар аниқланганда, электрон шартномани қабул қилмасдан қайтаради.


Реал вақт режимида









3-босқич


Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) харидори (буюртмачи)

Келиб тушган электрон шартномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этади.


Келиб тушгандан сўнг 10 кун муддатда









4-босқич


Электрон шартномаларни расмийлаштириш тизими

Товарларни харидор (буюртмачи) тасдиқлаган электрон шартномани солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали маҳсулотларни (товар ва хизматларни) сотувчига юборади.


Реал вақт режимида









5-босқич


Электрон шартномаларни расмийлаштириш тизими

Электрон шартнома маҳсулотларни (товар ва хизматларни) харидор (буюртмачи) томонидан тасдиқлангандан кейин унга QR-кодни бириктиради.


Реал вақт режимида



        





Низомга

2-ИЛОВА



Ягона электрон шартномалар ахборот

порталига маълумот киритиш шакли


_____-сон шартнома

____ (туман/шаҳар)

20__ йил "__" ___________

(шартнома тузиш жойи)

(шартнома тузиш санаси)

Юридик шахс номидан вакил

бўлган жисмоний шахс


Юридик шахс номидан вакил

бўлган жисмоний шахс


+

СТИР (ЖШШИР)


СТИР (ЖШШИР)


Шартнома мавзуси (предмети)

Т/р

Маҳсулот

(товар ва

хизмат)

номи*


Махсулотнинг

Каталогдаги коди

ва номланиши


Ўлчов

бирлиги


Миқдори


Акциз

суммаси


ҚҚС

суммаси


Жами

сумаси


1









     

*) Бунда реализация қилинган импорт товар (хизмат) номига (*) белгиси қўйилади.

Томонларнинг жойлашган жойи ва реквизитлари

ИЖРОЧИ



БУЮРТМАЧИ


Номи:


Манзили:


Тел.:


СТИР:


ЖШШИР:


ОКЭД:


Ҳ/Р:


Банк:


МФО:

   


Номи:


Манзили:


Тел.:


СТИР:


ЖШШИР:


ОКЭД:


Ҳ/Р:


Банк:


МФО:

         

             


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 29 апрель