Бош прокуратуранинг 27.03.2021 й. 24-ҚҚ-сон, Давлат активларини бошқариш агентлигининг 23.03.2021 й. 2744-сон "Давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларини амалга оширишда хатланган мол-мулкни баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 05.05.2021 й. 3297-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
05.05.2021 й.
N 3297
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИНИНГ 27.03.2021 й. N 24-ҚҚ |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ АГЕНТЛИГИНИНГ 23.03.2021 й. N 2744 |
ҚАРОРИ
Давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларини
амалга оширишда хатланган мол-мулкни баҳолаш
тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Прокуратура тўғрисида"ги ҳамда "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Давлат активларини бошқариш агентлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларини амалга оширишда хатланган мол-мулкни баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2015 йил 24 декабрдаги 3, 01/27-26/27-сон "Суд ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларини амалга оширишда хатланган мол-мулкни баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2744, 2015 йил 24 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 51-сон, 642-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори
|
Н.Т. Йўлдошев |
Давлат активларини бошқариш агентлиги директори |
А.Ж. Ортиков |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 6 май