Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 30.04.2021 й. 12-сон "Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 17.05.2021 й. 3127-4-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.05.2021 й.

N 3127-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ЛОЙИҲА БОШҚАРУВИ

МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ

30.04.2021 й.

N 12


БУЙРУҒИ



Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон "Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг 2019 йил 21 январдаги 16-сон буйруғи (рўйхат рақами 3127, 2019 йил 22 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2019 й., 10/19/3127/2525-сон) билан тасдиқланган Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом 1а-сон иловасининг 10-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларидан "(паспорт ёки унга тенглаштирилган ҳужжат)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Директор                                                                            Д.Р. Ли



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 18 май