Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 29.07.2021 й. 24-сон "Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 05.08.2021 й. 3127-5-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.08.2021 й.

N 3127-5




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ЛОЙИҲА

БОШҚАРУВИ МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ

ДИРЕКТОРИНИНГ

29.07.2021 й.

N 24


БУЙРУҒИ



Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон "Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистан Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг 2019 йил 21 январдаги 16-сон буйруғи (рўйхат рақами 3127, 2019 йил 22 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2019 й., 10/19/3127/2525-сон) билан тасдиқланган Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом 1а-сон иловасининг 10-банди иккинчи хатбошисидаги "солиқ тўловчининг идентификация рақами" деган сўзлар "жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Директор                                                                        Д.Р. Ли



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 5 август