Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ички ишлар вазирининг 11.08.2021 й. 256-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг тиббий-санитария таъминоти бўйича қоидаларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 18.08.2021 й. 3159-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.08.2021 й.

N 3159-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

11.08.2021 й.

N 256


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида

сақланаётган шахсларнинг тиббий-санитария таъминоти

бўйича қоидаларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 27 октябрдаги ЎРҚ-644-сон "Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида"ги ва 2021 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-685-сон "Санитария-эпидемиология хизмати такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон "Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2021 йил 26 мартдаги ПФ-6196-сон "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2019 йил 23 мартдаги 67-сон буйруғи (рўйхат рақами 3159, 2019 йил 20 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.05.2019 й., 10/19/3159/3151-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг тиббий-санитария таъминоти бўйича қоидаларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ички ишлар вазири                                                             П.Р. Бобожонов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида

сақланаётган шахсларнинг тиббий-санитария таъминоти

бўйича қоидаларга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 36-банддаги "Ички ишлар вазирлиги жазони ижро этиш бош бошқармаси (бундан буён матнда ИИВ ЖИЭББ деб юритилади) даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бўлими" деган сўзлар "Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг (бундан буён матнда ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД деб юритилади) Тиббиёт бўлими" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 57-банддаги "ИИВ ЖИЭББ Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бўлими" деган сўзлар "ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Тиббиёт бўлими" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 61-банддаги "алкоголизм, гиёҳвандлик ва заҳарвандлик" деган сўзлар "наркологик касаллик" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 2-бобнинг 2-параграфи номидаги "Алкоголизм, гиёҳвандлик ва заҳарвандлик" деган сўзлар "Наркологик касаллик" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 78-банддаги "алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка" деган сўзлар "наркологик касалликка" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 92-банддаги "Санитария-эпидемиология назорат (бош) марказларига" деган сўзлар "Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 106 ва 165-бандлардаги, 168-банднинг биринчи хатбошисидаги ҳамда 207 ва 213-бандлардаги "ИИВ ЖИЭББ" деган сўзлар "ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 115-банддаги "алкоголизм, гиёҳвандлик" деган сўзлар "наркологик" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 132-банднинг учинчи хатбошисидаги "ИИВ ЖИЭББ даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бўлими" деган сўзлар "ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Тиббиёт бўлими" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. 133-банддаги "Алкоголизм, гиёҳвандлик ва захарвандликка" деган сўзлар "Наркологик касалликка" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. 7-иловада:

номидаги "Сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик, заҳарвандлик" деган сўзлар "Сурункали наркологик" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

жадвалнинг 1-позициясидаги "Сурункали алкоголизм, гиёҳвандликва заҳарвандлик" деган сўзлар "Сурункали наркологик касаллик" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 19 август