Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 27.10.2021 й. 5-сон "Биринчи гуруҳга шоли етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 04.11.2021 й. 2640-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.11.2021 й.

N 2640-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ДАВЛАТ ЗАХИРАЛАРИНИ БОШҚАРИШ

ҚЎМИТАСИНИНГ

27.10.2021 й.

N 5


ҚАРОРИ



"Биринчи гуруҳга шоли етказиб бериш, қабул қилиш,

сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги

йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни

ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон "Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2014 йил 25 ноябрдаги 24-сон "Биринчи гуруҳга шоли етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйҳат рақами 2640, 2014 йил 23 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 52-сон, 629-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар ва ташки савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, Транспорт вазирлиги ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Давлат захираларини

бошқариш қўмитаси раиси                                                  М. Курбанов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 4 ноябрь