Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.12.2021 й. 728-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган товарларга нисбатан тариф квоталарини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.12.2021 й.

N 728



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА ОЛИБ

КИРИЛАЁТГАН ТОВАРЛАРГА НИСБАТАН ТАРИФ

КВОТАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикасининг "Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 21 августдаги ПҚ-4812-сон қарорининг ижросини таъминлаш ҳамда бозор эҳтиёжларини қондириш, ишлаб чиқаришни ривожлантиришни рағбатлантириш ва ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишнинг халқаро эътироф этилган усулларини амалиётга татбиқ этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган товарларга нисбатан тариф квоталарини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига импорт қилинадиган товарларга нисбатан тариф квоталарини қўллаш шартлари;

келиб чиқиши бошқа мамлакатлардан бўлган ва Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларга нисбатан тариф квоталарини қўллаш тартиби;

тариф квотасини ўрнатиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш ва тариф квотаси ҳажмини тақсимлаш механизми.


2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда истеъмол ҳажмларини, ишлаб чиқариш қувватларини, ички бозор нархларининг ўзгаришини ва истиқболда маҳаллий ишлаб чиқариш ҳажмларини инобатга олган ҳолда тариф квоталарини жорий қилиш юзасидан бир йилда камида бир марта Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб борсин;

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ҳамда уни амалга ошириш жараёнлари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.


3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 2 декабрь