Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 10.12.2021 й. 37-сон "Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 24.12.2021 й. 3127-7-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.12.2021 й.

N 3127-7




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ЛОЙИҲА

БОШҚАРУВИ МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ

ДИРЕКТОРИНИНГ

10.12.2021 й.

N 37


БУЙРУҒИ



Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Лицензиялаш, pyxcaт бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг 2019 йил 21 январдаги 16-сон буйруғи (рўйхат рақами 3127, 2019 йил 22 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2019 й., 10/19/3127/2525-сон) билан тасдиқланган Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Директор                                                                            Д.Р. Ли




Буйруққа

ИЛОВА



Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"26. Лицензиат қайта ташкил этилганда, унинг номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтганидан кейин беш иш куни ичида лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.".


2. 27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"27. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунига қадар, лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризаси асосида унда кўрсатилган фаолиятни амалга оширади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 24 декабрь