Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2021 й. 803-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Навоий КМК" давлат корхонаси ходимлари иш ҳақини туманлар (ҳудудлар) бўйича тартибга солишни такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 24 апрелдаги 232-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.12.2021 й.

N 803



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"НАВОИЙ КМК" ДАВЛАТ КОРХОНАСИ ХОДИМЛАРИ

ИШ ҲАҚИНИ ТУМАНЛАР (ҲУДУДЛАР) БЎЙИЧА

ТАРТИБГА СОЛИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА" 2017 ЙИЛ 24 АПРЕЛДАГИ 232-СОН

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Навоий кон-металлургия комбинати" давлат корхонасини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4629-сон қарорига мувофиқ ҳамда "Навоийуран" давлат корхонаси, "Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамияти ва "Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси" давлат муассасаси кадрлар салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, ишчи ходимлари ҳамда юқори малакали мутахассисларининг меҳнат самарадорлиги, касбий ва моддий манфаатдорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Навоий КМК" давлат корхонаси ходимлари иш ҳақини туманлар (ҳудудлар) бўйича тартибга солишни такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 24 апрелдаги 232-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 31 декабрдаги

803-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Навоий КМК" давлат

корхонаси ходимлари иш ҳақини туманлар (ҳудудлар)

бўйича тартибга солишни такомиллаштириш тўғрисида"

2017 йил 24 апрелдаги 232-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Қарорнинг номланишидаги "Навоий КМК" давлат корхонаси" сўзлари "Навоийуран" давлат корхонаси, "Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамияти ва "Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси" давлат муассасаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 1-бандда:


а) биринчи хатбошидаги "2017 йил 1 майдан бошлаб "Навоий КМК" давлат корхонаси" сўзлари "Навоийуран" давлат корхонаси, "Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамияти ва "Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси" давлат муассасаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) иккинчи хатбошидаги "Ҳазорасп" сўзи "Тупроққалъа" сўзи билан алмаштирилсин;


в) учинчи хатбоши "Зомин туманларида," сўзларидан кейин "Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида" сўзлари билан тўлдирилсин;


г) қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"1,15 - Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманида жойлашган бўлинмалар ходимлари учун".


3. 2-бандда:


а) биринчи хатбошидаги "2017 йил 1 майдан бошлаб" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) иккинчи хатбошидаги "Навоий КМК" давлат корхонаси" сўзлари "Навоийуран" давлат корхонаси, "Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамияти ва "Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси" давлат муассасаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Вазирлар Маҳкамасининг "Меҳнат бозорида меҳнат муносабатларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 6 сентябрдаги 743-сон қарори 1-иловасига мувофиқ тасдиқланган Табиий-иқлим ва маиший шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойларда ишловчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга туман коэффициентларини, шунингдек, уларга ҳар йили бериладиган қўшимча таътилнинг энг кам муддатини белгилаш ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низом "Навоийуран" давлат корхонаси, "Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамияти ва "Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси" давлат муассасасининг ходимларига нисбатан қўлланмайди".


4. 3-банддаги "Навоий КМК" давлат корхонаси" сўзлари "Навоийуран" давлат корхонаси, "Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамияти ва "Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси" давлат муассасаси" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 31 декабрь