Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.08.1997 й. 392-сон "Ўзбекистон Республикасининг баъзи қарор ва ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.08.1997 й.

N 392



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

БАЪЗИ   ҚАРОР  ВА  ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг "Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида" "Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида", "Табиий монополиялар тўғрисида", "Геодезия ва картография тўғрисида", Ўзбекистон Республикаси қонунларини амалга киритиш тартиби ҳақидаги қарорларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хусусий тижорат банкларини ташкил қилишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 24 апрелдаги ва "Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркалари қўлланишни такомиллаштириш тўғрисида" 1997 йил 12 июндаги фармонларининг бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига киритиладиган илова қилинаётган ўзгартириш ва қўшимчалар тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йуқотган деб ҳисоблансин:


Вазирлар Маҳкамасининг "Педагог ходимлар билан меҳнат шартномалари тузишнинг контракт шаклига ўтиш тўғрисида" 1992 йил 24 августдаги 394-сон қарори;


Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳри аҳолисига йўловчи ташиш транспорти хизмати кўрсатишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 19 августдаги 291-сон қарори 10-бандининг учинчи ва тўртинчи хат бошлари.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   Ў. Султонов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1997 й., N 8, 27-модда.