Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.03.2022 й. 133-сон карорига 2-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 25 мартдаги

133-сон қарорига

2-ИЛОВА



Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига

олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш

ҳуқуқини олиш учун рухсатномалар

бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

    

      

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш (дарё ўзанларини тозалаш жараёнида қум-шағал материалларини қазиб олиш бундан мустасно) ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

"E-auksion" электрон савдо платформаси (кейинги ўринларда - савдо платформаси) - электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур бўлган ахборотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек, манфаатдор шахсларнинг аукционлар жараёнларидан оператор веб-портали орқали бевосита фойдаланиш имкониятини таъминлайдиган ахборот тизими;

норуда фойдали қазилмалар - таркибида металл бўлмаган табиий ҳолича, тозалаб ёки қайта ишлаб олинадиган фойдали қазилмалар (норуда фойдали қазилмаларга - кимё, цемент, ойна, оловбардош ва чинни буюмлар саноатида фойдаланиш учун яроқли бўлган хомашё, кварцитлар, кварц-дала шпати жинслари, мармар, гранит, сиенитлар, диоритлар, габбро, андезитлар, диабазлар, базальт, вулқон туфлари, шлаклар, шағал, қум-шағал аралашмаси, қум ва қумтош, гил ва гилли жинслар (суглинкалар, алевролитлар, бентонитлар, аргиллитлар), тош тузи, гипс, мергель, оҳактошлар, шу жумладан чиғаноқлар, бўрли жинслар, доломитлар, кремнийли жинслар, табиий бўёқлар киради);

норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкалари - таркибида норуда фойдали қазилмалар мавжуд бўлган ва аниқ геометрланган чегараларга эга ер қаъри майдони;

оператор - Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" давлат унитар корхонаси.


3. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи рухсатнома асосида:

геологик ўрганиш;

қазиб олиш;

техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун берилади.


4. Рухсатномалар Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги "Ер қаъридан фойдаланиш маркази" давлат муассасаси (кейинги ўринларда - Ер қаъридан фойдаланиш маркази) томонидан мазкур Низомнинг 3-бандида белгиланган ер ости бойликларидан фойдаланишнинг ҳар бир тури учун алоҳида-алоҳида берилади.


2-БОБ. НОРУДА ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАРНИ

ЎЗ ИЧИГА ОЛГАН ЕР ҚАЪРИ УЧАСТКАЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИ УЧУН РУХСАТНОМАЛАР


1-§. Геологик ўрганиш учун ер қаъри участкаларидан

фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар


5. Геологик ўрганиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома тадбиркорлик таваккалчилиги асосида (ер қаъридан фойдаланувчиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан) норуда фойдали қазилмалар конларини излаш, баҳолаш ва қидиришга оид ҳуқуқни тасдиқлайди.

Минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобига геологик ўрганиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи юзага келишига белгиланган тартибда тасдиқланган ер қаърини геологик ўрганишга доир лойиҳа-смета ҳужжатлари асос ҳисобланади.

Норуда фойдали қазилмаларни геологик ўрганиш босқичида лойиҳа-смета ҳужжатларида асосланган ҳамда норуда фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиқиш ва уларнинг сифатини баҳолаш учун етарли ҳажмларда тажриба (синов) ва тажриба-саноат йўсинида қазиб олиш ишларини ўтказиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига оид рухсатнома олиш талаб қилинмайди.

Дарё ўзанларини тозалаш жараёнида қум-шағал материалларини қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома олиш талаб қилинмайди.

Дарёлар ўзанларида қум-шағал материалларини қазиб олиш фақат уларни тозалаш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги "Хавфсиз дарё бошқармаси" давлат муассасаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 декабрдаги 981-сон қарори билан тасдиқланган Дарёлар ўзанларини тозалаш ишларига тадбиркорлик субъектларини электрон онлайн-аукцион орқали жалб қилиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари асосида жалб этилган тадбиркорлик субъектлари ва бошқа ташкилотлар томонидан амалга оширилади.


2-§. Норуда фойдали қазилмаларни қазиб

олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш

ҳуқуқига оид рухсатнома


6. Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига оид рухсатнома, унинг эгасига конни қазиб олиш, қазиб олинаётган минерал хомашёни қайта ишлаш, шу жумладан агар рухсатнома шартларида бошқа ҳолатлар назарда тутилмаган бўлса, қазиб олиш жараёнида олинган минерал ҳосилалардан фойдаланиш (қайта ишлаш) ҳуқуқини беради.

Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига оид рухсатнома норуда фойдали қазилмаларнинг захиралари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган кон бўйича уларни қазиб олиш учун берилади.


7. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига оид рухсатномани коннинг алоҳида участкасидаги норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун берилишига рухсат этилади, агар ушбу ҳолат конни қазиб олишнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ёмонлаштирмаса ва коннинг қолган қисмлари (участкалари)ни ўзлаштиришга тўсқинлик қилмаса.


8. Битта конни бир нечта ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига оид рухсатномалар берилишига йўл қўйилади. Бунда конни қазиб олиш Кон-геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда - Кон-геология инспекцияси) ва Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (кейинги ўринларда - Экология вазирлиги) билан келишилган, ер қаъридан оқилона фойдаланишни ва атроф-муҳитнинг муҳофаза қилинишини таъминловчи қазиб олиш тизимида амалга оширилиши керак.

9. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун бир неча рухсатномаларнинг бир вақтнинг ўзида битта ер қаъридан фойдаланувчига берилишига йўл қўйилади, шу жумладан ўзаро яқин жойлашган норуда фойдали қазилмалар конларини қазиб олиш учун, агар бажарилган техник-иқтисодий ҳисоб-китобларга кўра уларни фақат биргаликда бир ер қаъридан фойдаланувчи томонидан қазиб олиш рентабелли бўлса.


10. Бир вақтнинг ўзида норуда фойдали қазилмаларнинг турли конларини, айрим турдаги қурилиш ва бошқа материаллар ва буюмларни ишлаб чиқариш учун зарур компонент сифатидаги минерал хомашё қазиб олишга оид ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун бир неча рухсатномалар битта ер қаъридан фойдаланувчига берилиши мумкин.


11. Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома эгаси, унга берилган кон ажратиш далолатномаси доирасида қўшимча рухсатномасиз ер қаърини геологик ўрганишга доир ишларни, уларни Ер қаъридан фойдаланиш марказининг Давлат геология фондида ҳисобига қўйиш шарти билан олиб бориш ҳуқуқига эга.


3-§. Техноген минерал ҳосилалардан

фойдаланиш учун ер қаъри участкаларидан

фойдаланиш ҳуқуқига оид рухсатнома


12. Техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига оид рухсатнома, ўз эгасининг кон қазиб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналарининг таркибида норуда фойдали компонентлари мавжуд чиқиндиларини қайта ишлаш ишларини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқлайди.

Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва минерал хомашёни қайта ишлаш жараёнида олинган техноген минерал ҳосилаларга эгалик ҳуқуқи норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига оид рухсатномага мувофиқ рухсатнома эгасида ер қаъри участкасидан фойдаланиш муддати мобайнида сақлаб қолинади. Бундай ҳолда техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш (қайта ишлаш)га рухсатнома олиш талаб қилинмайди.


13. Техноген минерал ҳосилалардан фойдаланишга оид ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома, ер қаъридан фойдаланувчи балансида ҳисобда турмайдиган ёки техноген минерал ҳосилалар сотилган ёки белгиланган тартибда бошқа ер қаъридан фойдаланувчига топширилган ҳолда, кон қазиб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналарининг чиқиндиларини қайта ишлаш учун берилади.



3-БОБ. НОРУДА ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАРНИ

ЎЗ ИЧИГА ОЛГАН ЕР ҚАЪРИ УЧАСТКАЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ШАРТЛАРИ


14. Ер қаъридан фойдаланиш рухсатномада назарда тутилган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларга мувофиқ амалга оширилади.


15. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг асосий шартларига ер қаъридан фойдаланиш турларидан келиб чиққан ҳолда "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан белгиланган шартлар киради.

Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг намунавий шартлари Ер қаъридан фойдаланиш маркази ва уни ҳудудий бўлинмаларининг расмий веб-сайтларида жойлаштирилади, шунингдек зарурат бўлганда белгиланган тартибда оммавий ахборот воситаларида ҳам эълон қилиниши мумкин.

16. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларида геологик ўрганиш учун қуйидагилар назарда тутилади:

ер қаърини геологик ўрганиш бўйича йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни ишлаб чиқиш ва Ер қаъридан фойдаланиш марказига топшириш муддати;

атроф-муҳитга таъсир кўрсатиши тўғрисида ариза лойиҳасига Экология вазирлиги томонидан бериладиган ижобий давлат экологик экспертиза хулосасини Ер қаъридан фойдаланиш марказига топшириш муддати;

кон иншоотлари ва қудуқларни аҳоли ҳаёти ва саломатлиги, атроф-муҳит хавфсизлигини таъминлайдиган ҳолатга келтириш (рекультивация қилиш), шунингдек, фойдаланишга яроқсиз кон иншоотлари ва қудуқларни тугатиш тартиби ёхуд ушбу ишларни бажариш дастури (режаси)ни рухсатнома муддати тугашидан бир йил аввал Экология вазирлиги билан келишилган ҳолда Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясига тақдим этиш;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш билан боғлиқ тўловлар, шу жумладан, йиллик лицензия тўлови тўғрисидаги мажбуриятлар;

геологик ўрганишлар учун рухсатномага мувофиқ ажратиладиган (ижарага бериладиган) ер участкасининг майдони (гектарда);

геологик ўрганишлар учун ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳар йиллик лицензия тўловини тўлаш учун махсус ҳисоб рақам;

норуда фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш учун материалларни Кон-геология вазирлиги ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича Давлат комиссиясига топшириш тартиби ва муддатлари;

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг чекланиши, тўхтатиб қўйилиши ёки муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин бўлган шартлар.

17. Ер қаъри участкаларидан норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш шартларида қуйидагилар назарда тутилади:

фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш ва Ер қаъридан фойдаланиш марказига топшириш муддати;

атроф-муҳитга таъсир кўрсатиши тўғрисида ариза лойиҳасига Экология вазирлиги томонидан бериладиган ижобий давлат экологик экспертиза хулосасини Ер қаъридан фойдаланиш марказига топшириш муддати;

Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси га тўқсон кун мобайнида ер қаъридан фойдаланиш бўйича лойиҳаларни тақдим этиш ва белгиланган тартибда келишиш мажбурияти;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун йиллик энг кам харажатлар бўйича мажбуриятлар миқдори, шу жумладан, Ер қаъридан фойдаланиш марказига ер қаъри участкасидан фойдаланиш учун техник-иқтисодий асосларни тақдим этган кундан бошлаб икки йил мобайнида бажариладиган минимал инвестиция мажбуриятлари;

техник лойиҳалар ва кон ишларини ривожлантириш режаларини, захираларни қазиб олиш ва кон майдони (участкалар)да қулайликлар яратиш лойиҳаларини тузиш тартиби ва муддатлари;

маркшейдерлик хизматлари томонидан тасдиқланган чораклик ва йиллик фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ҳажмлари тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари;

қазиб олинган фойдали қазилмага эгалик қилиш ҳуқуқи;

ер қаъридан фойдаланганлик учун тўловларни тўлаш шартлари;

зарур малакали мутахассисларга эга бўлиш;

ер қаъридан фойдаланувчининг ижтимоий мажбуриятлари (маҳаллий аҳоли учун иш жойларини ташкил қилиш, керакли малакали мутахассисларни жалб қилиш ва ходимларни касбга тайёрлаш);

техник ва технологик имкониятлар, шунингдек, белгиланган тартибда шартнома асосида жалб қилинадиган техника ва асбоб-ускуналар мавжудлиги;

бир йил ичида ер қаъри участкасидан фойдаланишнинг бошланиш муддатлари;

янги иш ўринларини яратиш мажбуриятлари;

техноген минерал ҳосилаларни сақлаш ва қайта ишлаш шартлари;

ер қаъридан фойдаланувчининг инвестиция мажбуриятлари;

ер қаъридан фойдаланиш соҳасида, хавфли ишлар, ишлаб чиқариш, хавфли товарлар ва моддалар айланмаси, портловчи моддаларга Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясида рухсат бериш жараёнларидан ўтиш тартиби;

рухсатноманинг эгаси ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини (тўлиқ ёки қисман) бошқа шахсга бериши мумкин бўлган шартлар;

ер қаъридан фойдаланувчининг ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш бўйича кафолатларни тақдим этиш ва янгилаб бориш шартлари, шунингдек, ушбу ишларни бажариш дастури (режаси)ни рухсатнома муддати тугашидан беш йил аввал Экология вазирлиги билан келишилган ҳолда Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясига тақдим этиш;

ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг чекланиши, тўхтатиб қўйилиши ёки муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин бўлган шартлар.

18. Техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларида қуйидагилар назарда тутилади:

техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш бўйича техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш ва Ер қаъридан фойдаланиш марказига топшириш муддати;

атроф-муҳитга таъсир кўрсатиши тўғрисида ариза лойиҳасига Экология вазирлиги томонидан бериладиган ижобий давлат экологик экспертиза хулосасини Ер қаъридан фойдаланиш марказига топшириш муддати;

техник лойиҳалар ва кон ишларини ривожлантириш режаларини, техноген минерал ҳосилалар (конлар) захираларини қазиб олиш ва кон майдони (участкалар)да қулайликлар яратиш лойиҳаларини тузиш тартиби ва муддатлари;

қазиб олинган фойдали қазилмага эгалик қилиш ҳуқуқи;

зарур малакали мутахассисларга эга бўлиш;

ер қаъридан фойдаланувчининг ижтимоий мажбуриятлари (маҳаллий аҳоли учун иш жойларини ташкил қилиш, ходимларни касб бўйича тайёрлаш ва зарур малакали мутахассисларни жалб қилиш);

техноген минерал ҳосилаларни сақлаш ва қайта ишлаш шартлари;

ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг чекланиши, тўхтатиб қўйилиши ёки муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин бўлган шарт-шароитлар.


19. "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган ҳолларда Ер қаъридан фойдаланиш маркази норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъридан фойдаланиш шартларига ўзгартиришлар киритиши мумкин.

Шунингдек, ер қаъридан фойдаланиш шартларида ер участкасининг ижара шартномаси, хусусан, ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари асосида ундан фойдаланиш муддатлари ва шартлари ҳамда ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун олиб қўйилаётган (сотиб олинаётган) ер участкаси бўйича - маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ушбу ер участкасининг эгаси, фойдаланувчиси, ижарачиси ёки мулкдори билан келишилган компенсация миқдори ва уни тўлаш муддати назарда тутилади.

Ер қаъридан фойдаланиш шартлари, шу жумладан ер участкасининг ижара шартномаси ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.

Геологик ўрганиш учун ер қаъридан фойдаланганлик учун йиллик лицензия тўлови миқдори геологик ўрганиладиган ер қаърининг бир гектари учун қонунчиликда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш фоизини ташкил этади ҳамда қуйидагиларга:

70 фоизи - Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;

15 фоизи - вилоят маҳаллий бюджетига;

15 фоизи - туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига йўналтирилади.


20. Минерал хомашё ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари конъюнктурасининг ўзгариши, яъни норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабли, шунингдек рухсатнома берилган вақтдагига нисбатан кескин фарқ қилувчи вазият юзага келган ҳолларда ер қаъридан фойдаланувчи сўровига мувофиқ ҳам ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартлари қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Рухсатнома эгаси норуда фойдали қазилмаларни қазиб олишни вақтинча тўхтатиши, бу ҳақда олтмиш кун олдин Ер қаъридан фойдаланиш марказига "Лицензия" ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали маълум қилган ҳолда, белгиланган тартибда кон иншоотларини ва ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ инфратузилма объектларини консервация қилиши мумкин. Консервация қилиш муддати рухсатноманинг умумий амал қилиш муддатига киради.

Бундай ҳолларда рухсатномаларни қайта расмийлаштириш ушбу Низомнинг 11-бобида белгиланган тартибда амалга оширилади.



4-БОБ. НОРУДА ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАРНИ ЎЗ ИЧИГА

ОЛГАН ЕР ҚАЪРИДАН ФОЙДАЛАНИШ МУДДАТЛАРИ


21. Геологик ўрганиш, норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъри участкалари қуйидагилар учун белгиланган муддатларга берилади:

а) геологик жиҳатдан ўрганиш учун - беш йилгача муддатга;

б) фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун:

дастлаб рухсатнома берилганда - беш йил муддатга, кейинчалик, техник-иқтисодий асослар белгиланган муддатларда тақдим этилгандан сўнг фойдали қазилма конини ёки техноген минерал ҳосилаларни ишга солиш даврини инобатга олган ҳолда, унинг муддатини узайтиришни кафолатлаш шарти билан;

техник-иқтисодий асослар тақдим этилгандан сўнг - фойдали қазилма конини ёки техноген минерал ҳосилаларни ишга солишнинг техник-иқтисодий асосларда белгиланган муддатига, бироқ йигирма беш йилдан ошмайдиган муддатга берилади.


22. Ер қаъридан фойдаланиш муддатлари рухсатномада кўрсатилади ва у берилган кундан бошлаб ҳисобланади.


23. Ер қаъридан фойдаланиш муддати тугагунга қадар ер қаъридан фойдаланувчи томонидан Ер қаъридан фойдаланиш марказига "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали йўлланган буюртма бўйича ер қаъридан фойдаланувчи томонидан рухсатномада белгиланган шартлар бажарилган тақдирда ва ер қаърини геологик ўрганишга доир ишларни якунлаш, шунингдек, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш ёки фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича корхоналарни тугатиш ёки консервациялаш бўйича ишларни амалга ошириш зарур бўлган ҳолларда ер қаъридан фойдаланиш муддатлари узайтирилиши мумкин.

Ер қаъридан фойдаланиш муддатларини узайтириш ёки уни рад этиш ушбу Низомнинг 11-бобида белгиланган тартибда амалга оширилади.



5-БОБ. НОРУДА ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАРНИ

ЎЗ ИЧИГА ОЛГАН ЕР ҚАЪРИ УЧАСТКАЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИГА РУХСАТНОМАЛАР

БЕРИШНИНГ УМУМИЙ ШАРТЛАРИ


24. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатномалар "E-auksion" электрон савдо платформасида ўтказиладиган аукционлар якунлари бўйича "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ берилади, мазкур Низомнинг 25 ва 26-бандларида келтирилган ҳолатлар бундан мустасно.


25. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг инвестиция лойиҳалари бўйича ҳамда Кон-геология вазирлиги ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан тузилган икки томонлама келишув асосида норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатномалар "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали "биринчи келган биринчи олади" тамойилига биноан аризаларни тўғридан-тўғри кўриб чиқиш натижасида берилиши мумкин.

Икки томонлама келишувлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларга ташрифлари вақтидаги топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва баёнларини ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги бўйича хулосаларини инобатга олган ҳолда тузилади.

Бундай ҳолларда аукционга қўйилган норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаси бўйича "биринчи келган биринчи олади" тамойилига биноан аризаларни тўғридан-тўғри кўриб чиқиш ташаббус қилинганда, у Кон-геология вазирлигининг қарорига асосан аукциондан чиқарилиши мумкин.

Икки томонлама келишувлар лойиҳаларини тайёрлаш, келишиш ва жамлаш Ер қаъридан фойдаланиш марказига юклатилади.

Ер қаъридан фойдаланиш хуқуқини олиш учун талабгордан фойдали қазилма тури ва ер қаъри участкаси майдони (гектари) тўғрисида мурожаат қабул қилинади. Бунда, ер қаъри участкаларидан самарали фойдаланиш мақсадида Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан майдоннинг кенглиги кўриб чиқилади.

26. Ер қаърини геологик ўрганишга оид ишларни молиялаштирган ер қаъридан фойдаланувчилар аниқланган кон бўйича фойдали қазилмалар захиралари белгиланган тартибда тасдиқланган санадан бошлаб икки йил мобайнида улар томонидан аниқланган конда норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқига рухсатномалар олиш учун мутлақ ҳуқуққа эга бўладилар.

Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатнома "биринчи келган биринчи олади" тамойилига биноан аризаларни тўғридан-тўғри кўриб чиқиш натижасида, аукцион ўтказилмасдан ер қаърини геологик ўрганишга доир (тўлиқ ёки қисман, норуда фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаш ва тасдиқлаш билан боғлиқ) ишларни молиялаштирган шахснинг "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали берган буюртмаси бўйича берилади, буюртмага молиялаштириш манбаи кўрсатилган ҳолда конни қидириш бўйича ишларнинг молиялаштирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши лозим.

Ер қаърини геологик ўрганиш ишларини ўз маблағлари ҳисобидан олиб борган шахс у томонидан қидирилган конда норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқидан воз кечилган ҳолда кон мазкур низомда назарда тутилган тартибда савдо платформасида ўтказиладиган аукционлар орқали бошқа шахсга берилиши мумкин, бунда воз кечган шахсга у томонидан сарфланган харажатлар, шу жумладан ер қаъри тўғрисидаги геологик ва бошқа маълумотлар қиймати қопланади.


27. Ер қаърини геологик ўрганишга доир ишларни молиялаштирган ер қаъридан фойдаланувчида ушбу Низомнинг 26-бандида назарда тутилган мутлақ ҳуқуқ муддати тугагандан сўнг, тегишли кон бўйича фойдали қазилмалар захиралари Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалар захираларининг Давлат балансига қайтарилади ва улардан фойдаланиш ҳуқуқи ушбу Низомда кўзда тутилган тартибда савдо платформасида ўтказиладиган аукционлар орқали реализация қилинади.



6-БОБ. ЕР ҚАЪРИ УЧАСТКАЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИНИ "E-AUKSION" ЭЛЕКТРОН

САВДО ПЛАТФОРМАСИ ОРҚАЛИ РЕАЛИЗАЦИЯ

ҚИЛИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ


28. "E-auksion" электрон савдо платформасида аукцион орқали реализация қилинадиган норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкалари рўйхати Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан нархи аниқланган ҳолда шакллантирилади ва ҳар йили бир мартадан кам бўлмаган ва Экология вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.

Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларини аукцион савдоларига чиқаришда фойдали қазилмаларнинг турларига қараб, улардан самарали фойдаланиш, шунингдек, ер қаъридан фойдаланувчиларга узоқ муддатли хомашё захираси билан ҳамда ишлаб чиқариш фаолиятини узлуксиз таъминлаш мақсадида кон ва майдонлар бир нечта участкаларга бўлиб қўйилади.

Ер қаъридан фойдаланиш марказига аукционга қўйилмаган ёки рўйхатга киритилмаган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун талабгордан мурожаат келиб тушган тақдирда, ушбу ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали ўрнатилган тартибда аукционга қўйилади.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун талабгордан фақат геологик ўрганиш ишларини амалга ошириш учун ер қаъри участкалари бўйича мурожаат қабул қилинади. Ер қаъри участкаларидан самарали фойдаланиш мақсадида майдоннинг кенглигига (гектар) қараб, бир нечта ер қаъри участкаларига бўлиб қўйилиши мумкин.

Бунда, мазкур Низомнинг 21-бандида белгиланган фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун бериладиган муддат инобатга олинади.

Ер қаъридан фойдаланиш маркази ер участкаси унга ажратиб берилгандан сўнг беш иш куни давомида мурожаат этилган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини аукцион савдоларига чиқариш муддатлари ёки ушбу ер участкаларини фойдаланишга беришни рад этиш тўғрисида жавоб хатини талабгорга тақдим этади.

Ер қаъридан фойдаланиш маркази "E-auksion" электрон савдо платформасида аукцион орқали реализация қилинадиган норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкалари рўйхатини тасдиқлаганидан сўнг, ўзининг расмий веб-сайтида ва ижтимоий тармоқлардаги каналида эълон қилинади.

29. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини савдога қўйишнинг бошланғич нархи:

геологик қидирув ишлари учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз олти баравари миқдорида;

фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш икки баравари миқдорида белгиланади.

"E-auksion" электрон савдо платформасида реализация қилишдан олинган пул маблағлари, шу жумладан ушлаб қолинган закалат суммаси аукционни ташкил қилиш хизматлари учун ер қаъри участкасининг сотилган нархидан бир фоизи оператор ҳисобварағига, қолган пул маблағлари Кон-геология вазирлигининг ҳисобварағига ҳамда ер қаъри участкаси жойлашган тегишли туман (шаҳар)лар маҳаллий бюджетлари ўртасида автоматик тарзда тенг улушларда тақсимланади.

Кон-геология вазирлигига ўтказиладиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида минерал хомашё базасини ривожлантириш йиллик давлат дастурларини амалга оширишга, аукцион ва танлов савдоларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга, шунингдек вазирликнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ишчи-ходимларини рағбатлантиришга мақсадли йўналтирилади.

30. Аукцион натижалари ҳақидаги баённома Ер қаъридан фойдаланиш марказига - аукцион ғолибига тегишли ер қаъри участкаси бўйича геологик ва бошқа маълумотлар тўпламини бериш, ҳамда тегишли рухсатномани расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.

Аукцион ғолибига сўралаётган ер қаъри участкаси бўйича геологик ва бошқа маълумотлар тўплами бепул тақдим этилади.

Геологик ва бошқа маълумотлар тўпламида ер қаъри участкаси майдонининг контури, кон-техник, технологик ва бошқа маълумотлар йириклаштирилган техник-иқтисодий асослаш ёки техник-иқтисодий асослашни ишлаб чиқиш учун етарли ҳажмда бўлиши керак.


31. Ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун белгиланган тартибда олиб қўйилган (сотиб олинган) ер участкаси билан боғлиқ харажатлар ер қаъридан фойдаланувчи томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика мақсадли жамғармасига рухсатнома расмийлаштирилгунга қадар қоплаб берилиши лозим.

32. Аукцион ғолиби - ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига онлайн-аукцион натижалари бўйича рухсатнома расмийлаштирилган ер қаъридан фойдаланувчи томонидан 6 ой ичида тегишли ер қаъри участкаси бўйича қуйидаги ҳужжатлар тўплами Ер қаъридан фойдаланиш марказига "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали тақдим этилади:

йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар - рухсатнома ер қаъри участкасини геологик ўрганиш учун берилганда;

техник-иқтисодий асослар - рухсатнома норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун берилганда;

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан атроф муҳитга таъсир кўрсатиши тўғрисидаги ариза лойиҳасига берилган ижобий давлат экологик экспертиза хулосаси.

Ушбу ҳужжатлар тўпламини кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баробари миқдорида йиғим ундирилади ва Давлат хизматларини кўрсатиш учун ундирилган йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) "Лицензия" ахборот тизими орқали мурожаат этилганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади;

0,5 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи Ваколатли органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади;

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи Ваколатли органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади.

33. Ер қаъридан фойдаланиш маркази ўн иш кунида тақдим этилган ҳужжатлар тўпламини ўрганиб чиқади ва ўрганиш натижаси бўйича "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали:

геологик жиҳатдан ўрганиш учун рухсатнома расмийлаштирилган ер қаъридан фойдаланувчига - ушбу ҳужжатлар асосида фаолиятни давом эттириш мумкинлиги ва ҳужжатлар тўплами қабул қилингани тўғрисида маълумотни;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун рухсатнома расмийлаштирилган ер қаъридан фойдаланувчига - техник-иқтисодий асосларда кўрсатилган фойдали қазилма конини ёки техноген минерал ҳосилаларни ишга солиш даврини инобатга олган ҳолда белгиланган ер қаъридан фойдаланиш муддати тўғрисида маълумотни ҳамда янгиланган ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларининг, шу жумладан ижара шартномасининг лойиҳасини юборади.

Тақдим этилган ҳужжатлар бўйича камчиликлар аниқланган ҳолларда тегишли ер қаъридан фойдаланувчилар ўн иш кунида камчиликларни бартараф этишлари ва Ер қаъридан фойдаланиш марказига бу ҳақда "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали маълумот тақдим этишлари лозим. Бунда, қайта тақдим этилган ҳужжатлар камчиликлар бартараф этилган ва маълумот тақдим қилинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида қайта кўриб чиқилади.

Камчиликларни кўрсатилган муддатда бартараф этмаслик ва Ер қаъридан фойдаланиш марказига маълумот тақдим этмаслик расмийлаштирилган рухсатнома ва ер қаъри участкасини ажратиш ҳақидаги қарорни бекор қилиш учун асос бўлиши мумкин.

Рухсатнома расмийлаштирилган ер қаъридан фойдаланувчи томонидан 4 ой ичида ушбу Низомнинг 32-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўплами Ер қаъридан фойдаланиш марказига топширилмаган тақдирда, расмийлаштирилган рухсатнома ушбу Низомнинг 57-бандига мувофиқ муддатидан олдин бекор қилинади.

34. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун рухсатнома расмийлаштирилган ер қаъридан фойдаланувчи уч иш куни муддатда ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари лойиҳасини электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди ва "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали Ер қаъридан фойдаланиш марказига юборади.

Ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари бир ой муддатда имзоланмаса ер қаъридан фойдаланиш учун рухсатнома бериш рад этилади ва ер қаъри участкаси қайтадан аукционга қўйилади.

Ер қаъридан фойдаланиш маркази ер қаъридан фойдаланувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари тақдим этилгандан сўнг бир иш куни муддатда ер қаъридан фойдаланиш учун рухсатнома қайта расмийлаштирилгани тўғрисида тегишли реестрга ўзгартиришлар киритади ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган янги рухсатномани расмийлаштиради.


7-БОБ. НОРУДА ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАРНИ

ЎЗ ИЧИГА ОЛГАН ЕР ҚАЪРИ УЧАСТКАЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИ УЧУН РУХСАТНОМАЛАРНИ

"БИРИНЧИ КЕЛГАН БИРИНЧИ ОЛАДИ" ТАМОЙИЛИГА

БИНОАН АРИЗАЛАРНИ ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ КЎРИБ

ЧИҚИШ НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА БЕРИШ ТАРТИБИ


35. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига "биринчи келган биринчи олади" тамойилига биноан аризаларни тўғридан-тўғри кўриб чиқиш натижалари асосида рухсатнома олиш учун ариза берувчиларларга сўралаётган ер қаъри участкаси бўйича геологик ва бошқа маълумотлар тўплами Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан тақдим этилади.

Геологик ва бошқа маълумотлар тўплами сўралаётган ер қаъри участкасининг ариза берувчи билан келишилган чегараларини, у бўйича йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни ёки техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш учун етарли бўладиган ҳажмдаги кон-техник, технологик ва бошқа маълумотларни ўз ичига олган бўлиши зарур.


36. Ариза берувчилар норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатнома олиш учун "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ буюртма беради ва уни ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.

Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномаларни "биринчи келган биринчи олади" тамойилига биноан аризаларни тўғридан-тўғри кўриб чиқиш натижасида бериш мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

Ер қаъридан фойдаланиш маркази зарур ҳужжатларни ва бошқа ваколатли органлардаги мавжуд ахборотларни белгиланган тартибда ҳамкорлик қилиш орқали, шу жумладан, электрон шаклда мустақил равишда олади, мазкур бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.

37. Буюртмани кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баробари миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун ундирилган йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) "Лицензия" ахборот тизими орқали мурожаат этилганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади;

0,5 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади;

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади.


38. Мазкур Низомнинг 36 ва 37-бандларида келтирилган ҳужжатлар тўплами ариза берувчи томонидан тўлиқ тақдим этилмаган ҳолда норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш учун буюртмаларни қабул қилиш рад этилиши мумкин.

Буюртмани бошқа сабаблар бўйича рад этилишига йўл қўйилмайди.


39. Кон-геология вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари ўн кунлик муддатда:

жойлардаги маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан биргаликда сўралаётган ер қаъри участкасини, ундан фойдаланиш имкониятларини аниқлаш учун текшириб чиқадилар;

глобал позицион тизим асбобларини қўллаб бурчак координатларини аниқлаган ҳолда ер қаъри участкасининг жойлашиш ўрнини аниқлаштирадилар;

норуда фойдали қазилмалар рухсатсиз қазиб олинганлик изларининг мавжуд бўлиши мумкинлигини аниқлаштирадилар;

ариза берувчининг тақдим этилган ҳужжатларидаги техник ва технологик имкониятларини мувофиқлигини ҳамда зарур малакали мутахассисларга эга бўлишини ўрганадилар.

Олиб борилган ишлар натижалари бўйича Кон-геология вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари тегишли маълумотларни тайёрлайди ва Кон-геология вазирлигига юборадилар.

40. Норуда фойдали қазилмаларни рухсатсиз қазиб олиш ҳоллари аниқланганда, Кон-геология вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари уларни олдини олиш ва айбдор шахсларни Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ жавобгарликка тортиш бўйича тегишли чораларни кўрадилар.

41. Ер қаъридан фойдаланиш маркази беш иш куни муддатда буюртмани ва Кон-геология вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларининг тегишли маълумотларини ўрганиб чиқади ҳамда норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатнома бериш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

42. Ер қаъридан фойдаланиш маркази норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатнома бериш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари имзоланган муддатни кўрсатган ҳолда ариза берувчига "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали маълум қилади.

43. Ариза берувчи уч иш куни муддатда ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини электрон рақамли имзоси билан имзолайди.

Агар, ариза берувчи ўттиз кун ичида ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини имзоламаса, Ер қаъридан фойдаланиш маркази норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатнома беришни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.

44. Ер қаъридан фойдаланиш маркази ариза берувчи томонидан ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини имзолаган кундан бошлаб бир иш куни муддатда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсатномани расмийлаштиради.

Йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоботлар ва (ёки) техник-иқтисодий асослар тегишли ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларига киритилиши шарт.


45. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатномаларни бериш қуйидаги ҳолларда рад қилиниши мумкин, агар:

ариза берувчи ўз ҳақида ёлғон ёки нотўғри маълумотлар берса;

ариза берувчи ишларни самарали бажариш учун малакали мутахассислар, зарур молия ва техник воситаларнинг мавжудлигини тасдиқловчи маълумотларни тақдим этмаса;

геологик ва бошқа маълумотларни олмасдан туриб техник ҳужжатлар ишлаб чиқилган бўлса;

сўралаётган ер қаъри участкасининг чегаралари геологик ва бошқа маълумотлар тўпламида кўрсатилган чегараларга мос келмаса;

ер қаъри участкаларидан фойдаланишга доир иш олиб бориш услубиёти геология-қидирув ишларини олиб бориш ёки ер қаъри участкаларини оқилона ўзлаштиришнинг белгиланган талабларига мос келмаса;

қазиб олинаётган хомашё таннархи нотўғри ҳисобланган бўлса.

геология қидирув ишлари натижалари тўғрисидаги ҳисобот Давлат геология фондига тақдим этилмаган бўлса;

ариза берувчи ер қаъридан фойдаланиш шартларини ўттиз кун муддатда имзоламаганда;

Бошқа сабаблар бўйича норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатномалар беришнинг рад қилинишига йўл қўйилмайди.

Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатномалар беришнинг рад қилинишига рози бўлмаслик ҳолатида, ариза берувчилар рад этилиши юзасидан қонун билан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгалар.


46. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатномалар беришнинг рад қилиниши ҳақида қарор қабул қилинганда, Ер қаъридан фойдаланиш маркази бир иш куни муддатда ариза берувчига "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали рад этилиш сабаблари ҳамда ариза берувчи томонидан кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиш ва қайта кўриб чиқиш учун ҳужжатларни топшириши мумкин бўлган муддатлар кўрсатилган хабарномани йўллайди.

Агар Ер қаъридан фойдаланиш маркази ариза берувчининг рухсатномани бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш, уни бериш ёки беришни рад этиш муддати мобайнида талабгорга рухсатномани бермаса ва уни беришни рад этмаса, ушбу бобда назарда тутилган муддатлар ўтганидан кейин ариза берувчи амалга оширилиши учун рухсатнома олиш ниятида бўлган фаолиятни (ҳаракатни) амалга ошириш ҳуқуқига, бу ҳақда Ер қаъридан фойдаланиш марказини "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали хабардор қилган ҳолда эга бўлади.

47. Ариза берувчи томонидан норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар беришнинг рад қилиниш сабаблари белгиланган муддатларда бартараф этилганда, рад қилиниш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги маълумот олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан ошмаган муддатда ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ишлари амалга оширилади.

Ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тўлов ундирилмайди.



8-БОБ. ЕР ҚАЪРИ УЧАСТКАЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИ УЧУН РУХСАТНОМАЛАР

БЕРИШ, ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТИШ, ДАВЛАТ

ҲИСОБИГА ОЛИШ ВА РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


48. Рухсатнома мазкур Низомнинг 4-иловасида келтирилган шаклда QR-код (матрик штрихли код) қўйиб расмийлаштирилади.

Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун рухсатнома паспорти 5-иловага муваофиқ тасдиқлансин.


49. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига оид рухсатномаларга мувофиқ Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси томонидан берилган кон ажратиш далолатномалари норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва техноген ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъридан фойдаланувчига зарур ер участкасининг ажратилишига асос ҳисобланади.

Норуда фойдали қазилмалари ер участкаларининг чегараларини жойида белгилаш ишлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги ҳамда Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг ҳудудлардаги бўлинмалари томонидан бир вақтнинг ўзида ер қаъридан фойдаланувчи иштирокида амалга оширилади.

50. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириш уни давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг амалга оширилади. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини давлат рўйхатига олиш Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан амалга оширилади.

51. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини давлат рўйхатига олиш реестрга тегишли қайдларни киритиш йўли билан амалга оширилади.


52. Ҳар бир реестрда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

ер қаъридан фойдаланувчи тўғрисидаги асосий маълумотлар (номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, солиқ тўловчининг идентификация рақами, жойлашган ери (почта манзили), телефон ва факс рақамлари);

фойдаланишга берилган ер қаъри участкаси номи;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш тури ва мақсади;

ер қаъридан фойдаланиш ва рухсатноманинг амал қилиш муддати;

рухсатноманинг қайта расмийлаштиришга асос ва унинг санаси;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш, тўхтатиш ёки тугатиш асоси ва санаси.


53. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатнома реестрига киритилган маълумотлар, очиқ бўлган маълумотлар базаси ҳисобланиб, мазкур реестр билан юридик ва жисмоний шахслар танишиб чиқиши мумкин.


54. Фойдаланишга берилган тегишли ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи давлат ҳисобига олиниши шарт.


55. Фойдаланишга берилган норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларини давлат ҳисобига олиш Ер қаъридан фойдаланиш марказининг Давлат геология фонди томонидан, норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини давлат рўйхатдан ўтказилишига оид материаллар олинган кундан бошлаб ўн иш куни муддатда амалга оширилади.


9-БОБ. НОРУДА ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАРНИ

ЎЗ ИЧИГА ОЛГАН ЕР ҚАЪРИ УЧАСТКАЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИНИ ЧЕКЛАШ,

ТЎХТАТИБ ТУРИШ ВА ТУГАТИШ


56. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган ҳолларда чекланиши, тўхтатиб қўйилиши ёки муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин.


57. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш, тўхтатиб туриш ёки муддатидан олдин тўхтатиш Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан судга берилган аризалари асосида суд тартибида амалга оширилади.

58. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг чекланиши юзага келган хавф-хатарларни олдини олиш ёки ер қаъридан фойдаланишда йўл қўйилган талаблар ва шартлар, ишларни олиб бориш меъёрлари ва қоидалари бартараф этилгунча бутун участкада ёки унинг бир қисмида ишларнинг маълум турларини 3 ойдан ошмаган муддатга чекланишига олиб келади.


59. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатилиши ер қаъри участкаларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган барча турдаги ишларни тўхтатиб қўйилиш сабаблари бартараф этилгунга қадар олти ойдан ошмайдиган муддатга амалга ошириш тақиқланишига олиб келади, бунда тоғ-кон иншоотлари хавфсизлигини таъминлаш, қурилишларни, иншоотлар ва ускуналарни одамлар ва атроф муҳит учун хавфсиз сақлаб туришга оид ишлар бундан мустасно.


60. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи муддатидан олдин бекор қилинишига асос бўлувчи қўпол қоидабузарликларнинг рўйхати:

ер қаъридан фойдаланувчи бир йил ичида ер қаъри участкасидан фойдаланишни бошламаган;

ер қаъри фойдаланувчи томонидан ер қаъри участкасидан фойдаланишнинг асосий шартларини бузилиши, экология талабларига риоя қилиш, режалаштирилган ишлаб чиқариш ҳажмини таъминлаш, инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш);

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш билан боғлиқ ишларнинг таъсир зонасида аҳоли ҳаёти ва соғлиғига, атроф-муҳитга хавф-хатарнинг мавжудлиги;

ер қаъридан фойдаланиш учун тўловларни мунтазам тўламаслик;

"Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган қоидаларига риоя қилмаслик;

агар, йўл қўйилган қоидабузарликлар тизимли тавсифга эга бўлса ёки ушбу ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига илгари чеклов ва (ёки) тўхтатилиш қўлланган бўлса.

Ер қаъридан фойдаланувчиларга берилган рухсатномаларнинг амал қилиш муддати тугаганда ёки муддатидан олдин бекор қилинганда Ер қаъридан фойдаланиш маркази бу ҳақда уч иш куни муддатда Солиқ қўмитаси, Экология вазирлиги ҳамда тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларини ёзма хабардор қилади.

Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатноманинг амал қилиш муддати тугаганда ёки муддатидан олдин бекор қилинганда тегишли ер майдонлари Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан захирага қайтарилади.

Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳажмлари ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан узлуксиз икки йил давомида бажарилмаган тақдирда (форс-мажор ҳолатларидан ташқари) ҳақиқатда қазиб олинган ҳажмдан келиб чиқиб ўртача статистик миқдор хисобланади ва бу орқали йиллик қазиб олиш хажми аниқланади.

Рухсатноманинг амал қилиш муддати якунига қадар, йиллик қазиб олиш хажмидан келиб чиқиб, ер қаъридан фойдаланувчининг балансида қоладиган ва давлат балансига қайтариладиган захира миқдори аниқланади ҳамда ўзлаштирилмай қоладиган қисми давлат балансига ва улар жойлашган ер участкалари захирага қайтарилади.

Бунда, илгари берилган рухсатнома қайта расмийлаштирилмасдан ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларига тегишли ўзгартиришлар киритилади. Агар ушбу жараён рухсатноманинг муддати билан боғлиқ бўлса, рухсатнома қайта расмийлаштирилади.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи тугаганда фойдаланувчи, ер қаъридан фойдаланиш чоғида бузилган ер участкаларни ва бошқа табиий объектларни кейинчалик улардан фойдаланишга яроқли ҳолга келтириш, шунингдек ушбу ер қаъри участкасидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган тоғ иншоотлари ва инфратузилма объектларини консервация қилиш ёки тугатиш ишларини бажаришга киришиши шарт.


61. Ер қаъридан фойдаланувчи фаолиятининг тугатилиши ёки бекор қилиниши муносабати билан норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилинганда Давлат геология қўмитаси томонидан Давлат экология қўмитаси ва бошқа манфаатдор органлар вакиллари иштирокида ташкил этилган махсус комиссия томонидан тоғ иншоотлари ва инфратузилма объектларини консервация қилиш ёки тугатиш тартиби ва муддатлари тўғрисида қарор қабул қилиниши шарт. Бундай ҳолатларда ер қаъри участкалари Давлат геология қўмитаси балансига ўтказилади.



10-БОБ. НОРУДА ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАРНИ

ЎЗ ИЧИГА ОЛГАН ЕР ҚАЪРИ УЧАСТКАСИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИДАН ЎЗГА ШАХС

ФОЙДАСИГА ВОЗ КЕЧИШ


62. Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун рухсатнома эгаси Ер қаъридан фойдаланиш маркази билан келишган ҳолда норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини (тўлиқ ёки қисман) бошқа юридик шахсга бериши мумкин, агар ушбу юридик шахс рухсатнома билан белгиланган шартларни бажаришга доир мажбуриятларни ўз зиммасига олса.

Шу билан бирга, норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини олган юридик шахс, рухсатноманинг олдинги эгасига нисбатан қўйилган талабларга мос келиши зарур.

"E-auksion" электрон савдо платформасида аукцион орқали реализация қилинган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномаларни улар берилган санадан бошлаб икки йил мобайнида бошқа шахслар фойдасига воз кечиш, шу жумладан ер қаъри фойдаланувчиларининг таъсисчилари (операцион фаолиятини бошқариш овозига эга мажоритар акциядорлари)ни тўлиқ ўзгартириш тақиқланади.

63. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини (тўлиқ ёки қисман) бошқа юридик шахсга беришни келишиш рухсатнома эгасининг Ер қаъридан фойдаланиш марказига "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ бериладиган аризаси бўйича амалга оширилади.

Аризада норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини бошқага берилиш сабаблари, ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи қисман берилганда талабгор томонидан фойдали қазилмаларни ёки техноген минерал ҳосилаларни қазиб олиш, қайта ишлаш билан боғлиқ назарда тутилган фаолият тури келтирилади. Аризага ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи ўтаётган юридик шахснинг рухсатнома эгасига нисбатан қўйилган талабларга мос келишини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.


64. Ер қаъридан фойдаланиш маркази ўн беш кун ичида тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа юридик шахсга (тўлиқ ёки қисман) берилишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида тегишли қарор қабул қилади.

Қарор ариза берувчига қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали юборилади. Келишиб олишнинг рад этилиши асосланган бўлиши керак.

Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа юридик шахсга беришнинг Ер қаъридан фойдаланиш маркази билан келишиб олинганлиги томонларнинг ҳуқуқини бошқа юридик шахсга бериш тўғрисидаги тегишли шартномани тузиш ва норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи (тўлиқ ёки қисман) берилаётган юридик шахсга Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан рухсатнома берилиши учун асос ҳисобланади.


11-БОБ. НОРУДА ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАРНИ

ҚАЗИБ ОЛИШ УЧУН ЕР ҚАЪРИ УЧАСТКАСИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИГА ОИД РУХМАСАТНОМАНИ

ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ


65. Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига оид рухсатномани қайта расмийлаштириш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

юридик шахс қайта ташкил қилинганда ва номи ўзгарганда;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи бошқа шахсга берилганда;

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартлари ўзгарганда;

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш муддати узайтирилганда.


66. Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига оид рухсатномани қайта расмийлаштириш Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан рухсатнома эгасининг "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ берган аризаси асосида амалга оширилади.

Юридик шахсни қайта ташкил қилиш ёки қайта тузилишида ариза рухсатнома эгаси томонидан қайта рўйхатдан ўтказилгандан сўнг етти кун муддатда берилиши лозим.

Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига оид рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризага тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.


67. Рухсатномани қайта расмийлаштириш қуйидаги муддатларда амалга оширилади:

ариза келиб тушган кундан бошлаб беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда - юридик шахс қайта ташкил қилинганда ва номи ўзгарганда, ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи бошқа шахсга берилганда, ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартлари ўзгарганда;

ариза келиб тушган кундан бошлаб йигирма иш кунидан кўп бўлмаган муддатда - ер қаъри участкаларини фойдаланиш муддатини узайтиришда.


68. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи бошқа шахсга берилганда Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан бир иш куни муддатда ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари лойиҳаси имзолаш учун ариза берувчига тақдим этилади. Ариза берувчи уч иш куни муддатда ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари лойиҳасини электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.

69. Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан рухсатнома қайта расмийлаштирилганда бир иш куни муддатда тегишли реестрга ўзгартиришлар киритилади ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсатномани расмийлаштиради.

70. Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига оид рухсатномани қайта расмийлаштиришда, рухсатнома олишга доир буюртмани кўриб чиқиш учун тўланган сумманинг эллик фоизи миқдорда йиғим ундирилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун ундирилган йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) "Лицензия" ахборот тизими орқали мурожаат этилганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади;

0,5 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади;

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади.



12-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


71. Ер қаърини геологик ўрганиш, ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш юзасидан давлат назорати маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ва Экология вазирлиги томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

72. Ариза берувчилар, норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига оид рухсатнома олиш учун улар томонидан тайёрлаган, Ер қаъридан фойдаланиш марказига тақдим этилган ҳужжатлар ишончлилиги ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги учун жавобгардирлар.

73. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА


Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига

олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш

ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион орқали бериш

СХЕМАСИ

     


Босқичлар

     


         

Субъектлар

       


         

Тадбирлар

        


       

Муддатлар

         








1-босқич

(тайёргарлик босқичи)


Ер қаъридан

фойдаланиш маркази


  

Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкалари рўйхатини шакллантиради ва тасдиқлайди.

         


Ҳар йили








Ер қаъридан

фойдаланиш маркази


         

Ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун буюртманомаларни Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" давлат унитар корхонасига (операторга) тақдим этади.

    


Тайёр бўлиши билан








Оператор


    

Аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани ўз веб-порталида жойлаштиради.

      


Буюртма олинган

кундан бошлаб








2-босқич

(аукцион ўтказиш)


Талабгорлар


       

Аукционда иштирок этиш учун электрон шаклда ариза топширади, унда лот рақами ва ер қаъри участкаси номини кўрсатади.

        


30 кун мобайнида








Оператор


       

Лот бўйича электрон аукцион савдолари ўтказади ва аукцион ғолибини эълон қилади.

       


1 иш куни мобайнида








Аукцион ғолиби


Аукционда ғолиб деб топилган сумманинг 100 фоизини ҳамда ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш учун сарфланган тўловларни тўлайди.


      

Сотилган объектнинг

қиймати БҲМнинг

5 минг бараваригача

бўлганда 10 иш куни,

5 минг бараварига тенг

ёки ундан ортиқ

бўлганда 15 иш куни

мобайнида

        








3-босқич

(рухсатнома бериш)


Оператор


         

Аукцион ғолиби (салоҳиятли ғолиб) томонидан сотиб олиш тўловлари тўлиқ тўлангандан сўнг аукцион ғолибига баённома расмийлаштиради ҳамда мазкур баённомани ва у томонидан имзоланган ер қаъридан фойдаланиш шартларини аукцион ғолибининг ва Давлат геология қўмитасининг шахсий кабинетига электрон шаклда юборади.

     


1 иш куни мобайнида








Ер қаъридан фойдаланиш маркази


          

Баённома асосида Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун тегишли рухсатномани, ЭРИ билан имзоланган ва QR-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштирилган ҳолда, "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали Операторга юборади.

        


1 иш куни мобайнида








Оператор


         

Аукцион ғолибига расмийлаштирилган рухсатномани унинг шахсий кабинетига юборади.

         


1 иш куни мобайнида

     

     




Низомга

2-ИЛОВА



Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига

олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш

ҳуқуқига рухсатнома олиш учун

БУЮРТМА

       

   

I. Аукцион натижарига кўра рухсатнома олиш учун

   

1. Аукцион ғолиби аукцион натижалари ҳақидаги баённома тартиб рақамини кўрсатади



       

II. "Биринчи келган биринчи олади"

тамойилига биноан аризаларни тўғридан-тўғри

кўриб чиқиш орқали рухсатнома олиш учун

     

1. Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ тўлиқ номи:



2. Манзили, телефон рақами, электрон почтаси:



3. Сўралаётган ер қаъри участкасининг номи ва ер қаъридан фойдаланишнинг назарда тутилган тури:



4. Техник ва технологик имкониятлар, шунингдек, белгиланган тартибда шартнома асосида жалб қилинадиган техника ва асбоб-ускуналар мавжудлиги:



5. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатномани тўғридан-тўғри музокаралар асосида олиш учун асос бўладиган ҳужжатнинг нусхаси: (илова қилинади)



6. Йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар - ер қаъри геологик ўрганиш учун берилганда: (юкланади)



7. Техник-иқтисодий асослар - ер қаъри норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун берилганда: (юкланади)



8. Давлат экология экспертизаси ваколатли органлари томонидан атроф-муҳитга таъсири тўғрисида ариза лойиҳасига берилган ижобий хулоса: (юкланади)



9. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика мақсадли жамғармасига қоплаб берилганлигини тасдиқловчи тўлов.


10. Аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баробар миқдоридаги тўлов.



          

        




Низомга

3-ИЛОВА


Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига

олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига

рухсатномаларни "биринчи келган биринчи олади"

тамойилига биноан аризаларни тўғридан-тўғри

кўриб чиқиш натижасида бериш

СХЕМАСИ


Босқичлар

     


        

Субъектлар

       


         

Тадбирлар

       


       

Муддатлари

         







1-босқич

(рухсатнома олгунга қадар)


Ариза берувчи


    

1. Ер қаъридан фойдаланиш марказига норуда фойдали қазилма конларида қазиш ишларини олиб бориш учун "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали буюртма беради (ер қаърини геологик ўрганишга оид ишларни молиялаштирган ер қаъридан фойдаланувчи).

          


Зарур бўлганда







         

2. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун Ер қаъридан фойдаланиш марказига икки томонлама тайёрланган келишувга асосан "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали буюртма беради.

        


Келишувга асосан







1-босқич

(рухсатнома олгунга қадар)


Ер қаъридан фойдаланиш

маркази


          

Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига тўғридан-тўғри музокаралар асосида рухсатнома олиш учун буюртма берувчиларга сўралаётган ер қаъри участкаси бўйича геологик ёки бошқа маълумотлар тўпламини ҳамда ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш учун сарфланган тўлов қийматини "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали тақдим этади.

         


20 кун мобайнида








2-босқич

(рухсатнома олишга буюртма топшириш ва уни кўриб чиқиш)


Ариза берувчи


     

Илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати билан Ер қаъридан фойдаланиш марказига "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали буюртма беради ҳамда ер участ-касини ажратиш материалларини тайёрлаш учун сарфланган тўлов қийматини тўлайди.

           


Зарур бўлганда








Ер қаъридан фойдаланиш

маркази


        

Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясига ариза берувчи томонидан тақдим этилган буюртма ва илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиш учун юборади.

          


2 кун мобайнида








Тоғ-кон, геология ва

саноат хавфсизлигини

назорат қилиш

инспекцияси


         

Жойлардаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда сўралаётган ер қаъри участкасини, ундан фойдаланиш имкониятларини аниқлаш учун текшириб чиқади;

глобал позицион тизим асбобларини қўллаб бурчак координатларини аниқлаган ҳолда ер қаъри участкасининг жойлашиш ўрнини аниқлаштиради;

норуда фойдали қазилмалар рухсатсиз қазиб олинганлик изларининг мавжуд бўлиши мумкинлигини аниқлаштиради;

ариза берувчининг тақдим этилган ҳужжатларидаги техник ва технологик имкониятларининг мувофиқлигини ҳамда зарур малакали мутахассисларга эга бўлишини ўрганади.

Олиб борилган ишлар натижалари бўйича маълумотларни тайёрлайди ва Ер қаъридан фойдаланиш марказига юборади.

         


10 кун мобайнида








3-босқич

(рухсатнома бериш)


Ер қаъридан фойдаланиш

маркази


     

Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг тегишли ахборотларини ўрганиб чиқади ҳамда норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатнома бериш ёки уни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.

         


5 кун мобайнида








        

Рухсатнома бериш ва ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини имзолаш зарурлиги тўғрисида ариза берувчига "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали маълум қилади.

           


5 кун мобайнида








Ариза берувчи


        

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини электрон рақамли имзоси билан имзолайди.

          


3 кун мобайнида








Ер қаъридан фойдаланиш

маркази


            

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсатномани расмийлаштиради.

           


1 кун мобайнида

     

       




Низомга

4-ИЛОВА



   

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOG`-KON

SANOATI VA GEOLOGIYA VAZIRLIGI

    

Noruda foydali qazilmalarni o`z ichiga olgan

yer qa`ri uchastkasidan foydalanish huquqi uchun

RUXSATNOMA

      

SERIYASI               TARTIB RAQAMI               RUXSATNOMA TURI

       

Ruxsatnoma


        


ga berildi.

(ushbu ruxsatnomani olgan yuridik yoki jismoniy shaxs)


        

Ruxsatnoma


        

uchun yer qa`ri uchastkasidan foydalanish huquqini tasdiqlaydi.

       

Yer qa`ri uchastkasi



(nomi va foydali qazilma turi)

       


da joylashgan.

(Qoraqalpog`iston Respublikasi yoki viloyat tumani, aholi punkti nomi)


        

Ruxsatnomaning amal qilish muddati



(kun, oy, yil)

       

Quyidagilar ruxsatnomaning ajralmas tarkibiy qismlari hisoblanadi:

      

Yer qa`ridan foydalanish shartlari



(ilovaning tartib raqamlari, varaqalar soni)

      

Ruxsatnoma berilgan sana ________ y. "____" ______________

       

       






   

     

QR kod

     

     


       

          

(Ruxsatnoma uning ajralmas tarkibiy qismi hisoblangan zarur ilovalar mavjud bo`lgan taqdirda haqiqiy hisoblanadi)

      

     




Низомга

5-ИЛОВА



Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига

олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш

ҳуқуқини олиш учун рухсатнома

ПАСПОРТИ

      

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:


Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун рухсатнома


2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):


Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш


3.

Ариза берувчилар тоифаси:


Юридик шахс

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:


Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги "Ер қаъридан фойдаланиш маркази" давлат муассасаси

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Рухсатномалар аукцион савдолари ёки "биринчи келган биринчи олади" тамойилига асосан берилади:


1. Аукцион савдолари натижалари бўйича баённома асосида рухсатнома берилади ҳамда ер қаъридан фойдаланувчи томонидан:

йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар - рухсатнома ер қаъри участкасини геологик ўрганиш учун берилганда;

техник-иқтисодий асослар - рухсатнома норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун берилганда;

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан атроф муҳитга таъсир кўрсатиши тўғрисидаги ариза лойиҳасига берилган ижобий давлат экологик экспертиза хулосаси;

2. Рухсатномаларни "биринчи келган биринчи олади" тамойилига биноан аризаларни тўғридан-тўғри кўриб чиқиш натижалари бўйича олиш учун мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ ариза шаклини тўлдиради.


6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

1. Аукцион савдолари натижалари бўйича бериладиган рухсатномага йиғим ундирилмайди.


2. "Биринчи келган биринчи олади" тамойилига асосан аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баробар миқдоридаги тўлов.


7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори:

1. Аукцион савдолари натижалари бўйича бериладиган рухсатномага йиғим ундирилмайди.


2. "Биринчи келган биринчи олади" тамойилига асосан аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баробар миқдоридаги тўлов.


8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

1. Аукцион савдолари натижалари бўйича бериладиган рухсатнома - 3 кун.


2. "Биринчи келган биринчи олади" тамойилига асосан аризани кўриб чиқиш - 9 кун.


9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар :

а) геологик жиҳатдан ўрганиш учун:

Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига тўқсон кун мобайнида ер қаъридан фойдаланиш бўйича лойиҳаларини тақдим этиш мажбурияти;

кон иншоотлари ва қудуқларни аҳоли ҳаёти ва саломатлиги, атроф муҳит хавфсизлигини таъминлайдиган ҳолатга келтириш (рекультивация қилиш), шунингдек фойдаланишга яроқсиз кон иншоотлари ва қудуқларни тугатиш тартиби;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш билан боғлиқ тўловлар, шу жумладан йиллик лицензия тўлови тўғрисидаги мажбуриятлар;

б) фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун:

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун йиллик энг кам харажатлар бўйича мажбуриятлар миқдори, шу жумладан икки йил мобайнида бажариладиган минимал инвестиция мажбуриятлари;

техник лойиҳалар ва кон ишларини ривожлантириш режаларини, захираларни қазиб олиш ва кон майдони (участкалар)да қулайликлар яратиш лойиҳаларини тузиш тартиби ва муддатлари;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ҳажми;

ер қаъридан фойдаланганлик учун тўловларни тўлаш шартлари;

ер қаъридан фойдаланувчининг ижтимоий мажбуриятлари (маҳаллий аҳоли учун иш жойларини ташкил қилиш, керакли малакали мутахассисларни жалб қилиш ва ходимларни касбга тайёрлаш);

техник ва технологик имкониятлар, шунингдек, белгиланган тартибда шартнома асосида жалб қилинадиган техника ва асбоб-ускуналар мавжудлиги;

бир йил ичида ер қаъри участкасидан фойдаланишнинг бошланиш муддатлари;

янги иш ўринларини яратиш мажбуриятлари;

техноген минерал ҳосилаларни сақлаш ва қайта ишлаш шартлари;

ер қаъридан фойдаланиш соҳасида, хавфли ишлар, ишлаб чиқариш, хавфли товарлар ва моддалар айланмаси, портловчи моддаларга рухсат бериш жараёнларидан ўтиш тартиби;

ер қаъридан фойдаланувчининг ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш бўйича кафолатларни тақдим этиш ва янгилаб бориш шартлари.


10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:


Мавжуд эмас

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:


а) геологик жиҳатдан ўрганиш учун - беш йилгача муддатга;

б) фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун:

дастлаб рухсатнома берилганда - беш йил муддатга, кейинчалик, техник-иқтисодий асослар белгиланган муддатларда тақдим этилгандан сўнг фойдали қазилма конини ёки техноген минерал ҳосилаларни ишга солиш даврини инобатга олган ҳолда, унинг муддатини узайтиришни кафолатлаш шарти билан;

техник-иқтисодий асослар тақдим этилгандан сўнг - фойдали қазилма конини ёки техноген минерал ҳосилаларни ишга солишнинг техник-иқтисодий асосларда белгиланган муддатига.


12.

Изоҳ:

Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи рухсатнома асосида:

геологик ўрганиш;

қазиб олиш;

техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун берилади.

Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва минерал хомашёни қайта ишлаш жараёнида олинган техноген минерал ҳосилаларга эгалик ҳуқуқи норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига оид рухсатномага мувофиқ рухсатнома эгасида ер қаъри участкасидан фойдаланиш муддати мобайнида сақлаб қолинади. Бундай ҳолда техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш (қайта ишлаш)га рухсатнома олиш талаб қилинмайди.

Техноген минерал ҳосилалардан фойдаланишга оид ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома, ер қаъридан фойдаланувчи балансида ҳисобда турмайдиган ёки техноген минерал ҳосилалар сотилган ёки белгиланган тартибда бошқа ер қаъридан фойдаланувчига топширилган ҳолда, кон қазиб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналарининг чиқиндиларини қайта ишлаш учун берилади.

    

      

        




Низомга

6-ИЛОВА



"Лицензия" ахборот тизими орқали

ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини

(тўлиқ ёки қисман) бошқа шахсга беришни

келишиб олиш учун

АРИЗА

      

1. Рухсатнома эгасининг Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ тўлиқ номи:



2. Манзили, телефон рақами, электрон почтаси:



3. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи (тўлиқ ёки қисман) берилаётган шахснинг Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ тўлиқ номи:



4. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсга бериш сабаблари:



5. Ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи бошқа шахсга қисман берилган тақдирда - талабгорнинг фойдали қазилмаларнинг стратегик турларини ёки техноген минерал ҳосилаларни қазиб олиш, қайта ишлаш билан боғлиқ фаолиятининг мўлжалланаётган тури:



       

     




Низомга

7-ИЛОВА



"Лицензия" ахборот тизими орқали

норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш

учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш

ҳуқуқига оид рухмасатномани қайта

расмийлаштириш учун

АРИЗА

        

1. Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ тўлиқ номи:



2. Манзили, телефон рақами, электрон почтаси:



3. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномани қайта расмийлаштириш сабаблари:



4. Аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробар миқдоридаги тўлов.



     

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 26 март