Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Адлия вазирининг 03.06.2022 й. 14-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумлари битирувчиларига "юриспруденция" мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи давлат олий таълим ташкилотлари бакалавриатига ўқишга кириш учун йўлланмалар бериш юзасидан танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 03.06.2022 й. 3370-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.06.2022 й.

N 3370




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

03.06.2022 й.

N 14-мҳ


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг

юридик техникумлари битирувчиларига "юриспруденция"

мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлашни

амалга оширувчи давлат олий таълим ташкилотлари

бакалавриатига ўқишга кириш учун йўлланмалар

бериш юзасидан танлов ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумлари битирувчиларига "юриспруденция" мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи давлат олий таълим ташкилотлари бакалавриатига ўқишга кириш учун йўлланмалар бериш юзасидан танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Адлия вазири                                                                          Р.К. Давлетов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 3 июнь