Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.06.2022 й. ПҚ-295-сон "Мис ва ноёб металлар хомашёсини қайта ишлашнинг технологик занжирларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
28.06.2022 й.
N ПҚ-295
МИС ВА НОЁБ МЕТАЛЛАР ХОМАШЁСИНИ
ҚАЙТА ИШЛАШНИНГ ТЕХНОЛОГИК
ЗАНЖИРЛАРИНИ КЕНГАЙТИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мамлакатда мис хомашёсини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, уларга боғлиқ бўлган саноат тармоқларида ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июндаги "Кон-металлургия саноати ва унга боғлиқ соҳаларни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5159-сон қарорига мувофиқ:
1. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлигининг:
Тошкент вилояти Оҳангарон туманида мис ва ноёб металларни қайта ишлаш орқали юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни ишлаб чиқаришга қаратилган "Eltech Industrial" технопаркини (кейинги ўринларда - Технопарк) ташкил этиш;
Технопаркни жойлаштириш учун Тошкент вилояти Оҳангарон туманида 1-иловага мувофиқ "Ангрен" эркин иқтисодий зонаси ҳудудидаги бўш турган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган жами 138,0 гектар, шундан 120,7 гектар суғориладиган ер участкаларини эркин иқтисодий зона таркибидан чиқариш ҳамда уларни қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат мақсадларига мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
2. Технопаркнинг асосий фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
мис, ноёб металлар ва бошқа маъданли минерал ресурсларни қайта ишлашнинг кўп поғонали технологик занжирларини ўзлаштириш орқали электротехника, электроника ва бошқа юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш;
кон-металлургия ва унга боғлиқ саноат тармоқларида фойдаланиладиган ускуналар ва техникалар, уларучун эҳтиёт ва бутловчи қисмлар, автоматлаштириш воситалари ҳамда бошқа асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш;
Технопарк ҳудудида экология ва меҳнатни муҳофаза қилиш стандартларига жавоб берадиган, энергия самарадор ва "яшил" технологияларни қўллаш асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;
Технопарк ҳудудида жойлаштириладиган инвестиция лойиҳалари учун зарур ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ижтимоий инфратузилмани барпо этиш;
"Ягона дарча" тамойили асосида технопарк иштирокчиларига халқаро стандартларни қўллаш, маҳсулотлар мувофиқлигини баҳолаш ва сертификатлаштириш, маъмурий, логистика, давлат органларидан рухсатномалар олиш ва рўйхатдан ўтишга кўмаклашиш каби хизматларни кўрсатишни ташкил этиш;
Технопарк иштирокчилари ва маҳаллий корхоналар ўртасида ишлаб чиқариш кооперацияси учун қулай шарт-шароит яратиш.
3. Технопарк фаолиятини ташкил этиш бўйича "Йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Давлат активларини бошқариш агентлиги таъсисчилигида "Eltech Industrial" технопаркини бошқариш дирекцияси" давлат муассасаси (кейинги ўринларда - Дирекция) ташкил этилсин.
5. Дирекция фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида:
Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Дирекция фаолиятини ташкил этиш бўйича Ҳукумат қарорини қабул қилсин;
Молия вазирлиги икки ой муддатда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ҳисоб-китобларига мувофиқ Дирекция таъминоти учун 2022 йилда республика бюджетидан 2 миллиард сўм миқдорида маблағларни ажратсин;
Давлат активларини бошқариш агентлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда халқаро консультантларни жалб қилган ҳолда уч ой муддатда Технопарк фаолиятини бошқариш учун ушбу соҳада илғор тажрибага эга чет эл компаниясини таклиф қилсин.
6. Белгилансинки:
а) Дирекция фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июндаги ПҚ-5159-сон қарори билан тасдиқланган Мис саноати кластерини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича махсус комиссия (кейинги ўринларда - Махсус комиссия) томонидан мувофиқлаштирилади;
б) Технопарк ҳудудида:
инвестиция лойиҳалари маҳаллий ва чет эл хусусий (давлат кафолатисиз) инвестицияларини жалб қилиш ҳисобига амалга оширилади;
қонунчиликка мувофиқ махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари ва уларнинг дирекциялари учун назарда тутилган алоҳида солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар Технопарк иштирокчилари ва Дирекцияга нисбатан ҳам татбиқ этилади;
инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида қарор Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Геология, кон-металлургия ва мисни қайта ишлаш саноатини ривожлантириш лойиҳа офисининг (кейинги ўринларда - Лойиҳа офиси) хулосаси асосида Махсус комиссия томонидан қабул қилинади;
Дирекция ўз фаолиятини мустақил юритади ва Лойиҳа офисига ҳар чорак якуни бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот киритиб боради;
ер участкалари маҳаллий ва хорижий инвесторларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 декабрдаги "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5600-сон Фармонида белгиланган тартибда ижарага берилади;
бино ва иншоотларни ижарага бериш, сотиш, лизингга бериш ёки қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш шартлари асосида сотиш (ижарага бериш) Махсус комиссиянинг қарорига мувофиқ аукцион орқали амалга оширилади. Бунда, аукционда битта иштирокчи қатнашган тақдирда ҳам савдолар ўтказилган ҳисобланади;
Технопарк иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 июндаги "Махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолияти самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-153-сон Фармонининг 4- ва 5-бандларида назарда тутилган тартиб татбиқ этилади;
ажратилган ер майдонларининг 1 гектари учун 2023 йил 1 январга қадар йиллик 10 млн сўм миқдорида ижара тўловлари амалга оширилади, келгуси йиллар учун ижара тўловларининг миқдори Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан ҳар ҳисобот йили инфляция даражасидан ҳамда ер солиғи ставкасидан келиб чиқиб, эълон қилиб борилади.
7. Технопарк иштирокчиларининг инновацион, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги механизмлари жорий этилсин:
мис ва ноёб металлар хомашёсини қайта ишлаш борасида энергия ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, меҳнат унумдорлигини ошириш, экология хавфсизлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш ва маҳсулот сифатини ахборот тизимлари орқали бошқариш ва назорат қилиш бўйича илмий тадқиқотлар ва тажриба-конструкторлик ишланмаларга сарфланган харажатларнинг 50 фоиз миқдори, бироқ 1 млрд сўмдан ошмайдиган қисми;
ушбу илмий тадқиқотлар ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини жорий қилиш бўйича лойиҳалаш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларини кўрсатиш (ишларини бажариш) билан боғлиқ харажатларнинг 20 фоизигача миқдори Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда мазкур бандда назарда тутилган қўллаб-қувватлаш механизмларини амалга ошириш тартибини белгилаш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
8. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, "Навоий КМК" АЖ, "Олмалиқ КМК" АЖнинг кон-металлургия соҳасида замонавий технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқариш жараёнлари самарадорлигини ошириш бўйича илғор хорижий тажрибаларни ва инновацион ишланмаларни жалб қилишга ихтисослашган Навоий шаҳрида Илғор тоғ-кон технологиялари маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Бунда, Марказни ташкил этиш учун талаб этиладиган маблағлар "Навоий КМК" АЖ, "Олмалиқ КМК" АЖ томонидан мос равишда 65 фоиз ва 35 фоиз улушларда молиялаштирилиши белгилансин.
9. Минерал хомашё базасини кенгайтиришга йўналтирилган инвестиция лойиҳаларини тезкор ишга тушириш мақсадида 2022-2026 йилларга мўлжалланган геология-қидирув ишларининг мақсадли дастури доирасида "Ўзбек геология қидирув" акциядорлик жамияти ва унинг улуши мавжуд бўлган ихтисослашган корхоналарга қимматбаҳо, рангли ва ноёб металларга батафсил геологик тадқиқотларни ўтказиш учун ўзаро тўғридан-тўғри шартномалар асосида ишларни ташкиллаштиришга, истисно тариқасида, рухсат берилсин.
10. Белгилаб қўйилсинки:
Технопарк ҳудудида жойлаштириладиган лойиҳалар учун зарур бўлган ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларини яратиш билан боғлиқ тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 декабрдаги "Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4929-сон қарорида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан ҳамда ушбу қарорда белгиланган тартибда молиялаштирилади;
Технопаркни электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 220 кВ кучланишли электр узатиш тармоғи ва подстанцияни қуриш тадбирлари "Ўзбекистон МЭТ" АЖ томонидан унга республика бюджетидан камида 5 йил муддатда қайтариш шарти билан ажратиладиган имтиёзли бюджет ссудаси ҳисобидан амалга оширилади.
11. Энергетика вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, "Ўзбекистон МЭТ" АЖ 2023 йил 1 январга қадар Технопаркнинг ташқи электр энергияси таъминотини яратиш учун 220 кВ кучланишли электр узатиш тармоғи ва подстанцияни қуриш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқсин ва пудратчиларни аниқласин.
Бунда:
лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари (шу жумладан тендер ҳужжатлари)ни ишлаб чиқиш учун тендер ўтказиш орқали лойиҳа институти танлаб олинади;
қурилиш ишларини қисқа муддатларда ва мақбул нархларда амалга ошириш мақсадида тендер ўтказиш орқали "тайёр ҳолда топшириш" шарти асосида пудратчи танлаб олинади.
12. Белгилансинки, мазкур қарорга асосан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг ер фонди тоифаси ўзгартирилиши билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари, истисно тариқасида, ундирилмайди.
13. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 3-иловага мувофиқ таълим муассасалари, Технопарк иштирокчилари, шунингдек, электротехника, электроника, кон-металлургия ва унга боғлиқ соҳаларда фаолият юритувчи корхона ва ташкилотлар ўртасида мутахассисларни тайёрлаш бўйича дуал таълимни жорий этишга доир ҳамкорликни йўлга қўйиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, "Навоий КМК" АЖ, "Олмалиқ КМК" АЖ ва "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси билан биргаликда дуал таълим шакли жорий этиладиган профессионал таълим муассасаларига ва дуал таълим тамойили асосида ишлаб чиқариш амалиёти йўлга қўйиладиган олий таълим муассасаларига таълим жараёнини ташкил этиш, хусусан ўқув режалари ва ўқув дастурларини шакллантиришда ҳар томонлама кўмаклашсин.
14. Савдо-саноат палатаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда "Ҳунарманд" уюшмаси билан биргаликда икки ой муддатда республика ҳудудларида мисга ишлов бериш ва ундан тайёр буюмлар тайёрлаш бўйича миллий ҳунармандчилик (мисгарлик) фаолиятини кенгайтириш юзасидан Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
15. Молия вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда мазкур қарордан келиб чиқиб, "2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
16. Қуйидагиларга:
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси Б.Ф. Исламовга - рангли, нодир ва ноёб металлар бўйича геология-қидирув ишларини кенгайтириш, геологик хизматлар бозорини ривожлантириш, шунингдек, мисни қайта ишлаш соҳасида кўп поғонали технологик занжирларни яратишга қаратилган стратегик йўналишларни белгилаш ҳамда Технопарк фаолиятини самарали ташкил этиш;
иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари Б.Қ. Абдиназаровга - Технопарк фаолиятини бошқариш учун ушбу соҳада илғор тажрибага эга чет эл компаниясини жалб қилиш, Технопаркнинг асосий фаолият йўналишларига мувофиқ юқори самарадор инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш, Технопарк ҳудудида жойлаштириладиган инвестиция лойиҳалари учун зарур муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини барпо этиш, технопарк иштирокчиларига "Ягона дарча" тамойили асосида хизматлар кўрсатилишини ташкил этиш;
Тошкент вилояти ҳокими в.б. З.Т. Мирзаевга - Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги "Ангрен" эркин иқтисодий зонаси таркибидан ажратиб олинадиган ер участкаларини Технопаркка доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиб бериш ҳамда ушбу қарор билан тоифаси ўзгартирилаётган ер участкалари майдонига тенг миқдорда янги суғориладиган ер майдонлари ўзлаштирилишини таъминлаш;
"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси раиси М.М. Юнусовга - Технопарк ҳудудида мис, ноёб металлар ва бошқа маъданли минерал ресурсларни қайта ишлашнинг кўп поғонали технологик занжирларини ўзлаштириш орқали электротехника, электроника ва бошқа юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш қувватларини яратишга қаратилган лойиҳаларни ишлаб чиқиш;
"Навоий кон-металлургия комбинати" АЖ бошқаруви раиси Қ.С. Санақулов ва "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ бошқаруви раиси А.Х. Хурсановга - кон-металлургия ва унга боғлиқ саноат тармоқларида фойдаланиладиган ускуналар ва техникалар, улар учун эҳтиёт ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, шунингдек, кон-металлургия соҳасида замонавий технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқариш жараёнлари самарадорлигини ошириш бўйича илғор хорижий тажрибаларни ва инновацион ишланмаларни жалб қилишга ихтисослашган Илғор тоғ-кон технологиялари маркази фаолиятини ташкил этиш;
олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкуловга ва "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси раиси М.М. Юнусовга - профессионал ва олий таълим муассасалари, Технопарк иштирокчилари, шунингдек, электротехника, электроника, кон-металлургия ва унга боғлиқ соҳаларда фаолият юритувчи корхона ва ташкилотлар ўртасида мутахассисларни тайёрлаш бўйича дуал таълимни жорий этишга доир ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
17. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
18. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров белгилансин.
Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2022 йил 28 июндаги
ПҚ-295-сон қарорига
1-ИЛОВА
Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидаги
"Ангрен" эркин иқтисодий зонаси таркибидан чиқарилаётган,
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат
мақсадларига мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилаётган
ва Хоразм вилояти Урганч тумани "Чаккашоликор" қишлоғи
"Aл-Хоразмий" массивидаги ҳамда Фарғона вилояти "Эко
шаҳар" ҳудудидаги "Eltech Industrial" технопаркини
бошқариш дирекциясига доимий фойдаланиш
ҳуқуқи билан ажратиладиган ер участкалари
РЎЙХАТИ
Ҳудуд номи |
Контур рақами |
Жами ер участкаси (гектар)
|
шундан:
|
Тупроқ бонитет бали
|
|
суғориладиган ерлар
|
бошқа ерлар
|
||||
Оҳангарон тумани Оҳангарон массиви |
895к |
1,53 |
1,48 |
0,05 |
54 |
894к |
4,88 |
4,80 |
0,08 |
54 |
|
884к |
4,88 |
4,70 |
0,18 |
44 |
|
882к |
4,04 |
3,85 |
0,19 |
44 |
|
882к, 881к |
15,44 |
14,70 |
0,74 |
47 |
|
874к, 883 |
14,86 |
13,10 |
1,76 |
47 |
|
874к |
6,35 |
6,10 |
0,25 |
44 |
|
851к, 854к |
8,29 |
7,90 |
0,39 |
44 |
|
Оҳангарон тумани Оҳангарон массиви |
870 |
0,70 |
0,70 |
37 |
|
871к |
7,5 |
7,2 |
0,30 |
37 |
|
875к |
15,76 |
15,40 |
0,36 |
47 |
|
877к |
2,30 |
2,20 |
0,10 |
47 |
|
855 |
3,65 |
3,65 |
44 |
||
856 |
0,60 |
0,58 |
0,02 |
44 |
|
857 |
0,51 |
0,51 |
44 |
||
865к |
0,31 |
0,25 |
0,06 |
44 |
|
866 |
0,97 |
0,89 |
0,08 |
44 |
|
867 |
0,12 |
0,12 |
44 |
||
868 |
0,55 |
0,43 |
0,12 |
||
869 |
0,48 |
0,43 |
0,05 |
44 |
|
851к |
7,95 |
7,90 |
0,05 |
44 |
|
884к |
6,50 |
6,30 |
0,20 |
47 |
|
886 |
1,21 |
1,00 |
0,21 |
47 |
|
887к |
1,02 |
0,90 |
0,12 |
47 |
|
888к |
0,62 |
0,50 |
0,12 |
52 |
|
889к |
0,47 |
0,40 |
0,07 |
47 |
|
Оҳангарон тумани Оҳангарон массиви |
890 |
0,55 |
0,40 |
0,15 |
47 |
891 |
14,50 |
13,90 |
0,60 |
44 |
|
840 |
0,20 |
0,20 |
44 |
||
841к |
0,94 |
0,94 |
38 |
||
843 |
0,92 |
0,92 |
38 |
||
844 |
0,73 |
0,73 |
38 |
||
845 |
1,34 |
1,05 |
0,29 |
38 |
|
846 |
0,69 |
0,53 |
0,16 |
38 |
|
847 |
1,29 |
1,29 |
38 |
||
848 |
0,55 |
0,55 |
38 |
||
849 |
1,12 |
0,25 |
0,87 |
38 |
|
850,852,853 |
3,68 |
1,15 |
2,53 |
52 |
|
"Ал-Хоразмий" мажмуаси
|
545к 544к |
4 |
4 |
||
Фарғона шаҳар "Эко шаҳар" ҳудуди |
10 |
10 |
|||
Жами
|
152,0 |
120,70 |
31,30 |
Изоҳ: "Eltech Industrial" технопарки таркибига кирувчи Оҳангарон туманидаги ҳудуд чегарасининг тавсифи:
1-нуқтадан (40°56'0.53"С, 69°39'57.72"В) жанубий-шарқий йўналиш бўйича 2-нуқтага қадар 441,3 метр чўзилган.
2-нуқтадан (40°55'56.48"С, 69°40'15.82"В) жанубий-шарқий йўналиш бўйича 3-нуқтага қадар 1231,3 метр чўзилган.
3-нуқтадан (40°55'28.54"С, 69°40'53.43"В) жанубий-шарқий йўналиш бўйича 4-нуқтага қадар 1003,6 метр чўзилган.
4-нуқтадан (40°55'4.70"С, 69°40'24.25"В) жанубий-ғарбий йўналиш бўйича 5-нуқтага қадар 1094,7 метр чўзилган.
5-нуқтадан (40°55'29.49"С, 69°39'50.77"В) шимолий-ғарбий йўналиш бўйича 1-нуқтага қадар 970,8 метр чўзилган.
Президентининг
2022 йил 28 июндаги
ПҚ-295-сон қарорига
2-ИЛОВА
Мис ва ноёб металларни қайта ишлаш орқали
юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни ишлаб
чиқаришга қаратилган "Eltech Industrial" технопарки
фаолиятини ташкил этиш бўйича
"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"
Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июндаги ПҚ-5159-сон қарори билан тасдиқланган Мис саноати кластерини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича махсус комиссияга ушбу "йўл харитаси"га заруратга кўра ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқиберилади.
Президентининг
2022 йил 28 июндаги
ПҚ-295-сон қарорига
3-ИЛОВА
"Eltech Industrial" технопарки иштирокчилари,
шунингдек, электротехника, электроника, кон-металлургия
ва унга боғлиқ соҳаларда фаолият юритувчи корхона
ва ташкилотлар билан дуал таълим шакли асосида
мутахассислар тайёрланадиган таълим муассасалари
РЎЙХАТИ
Т/р |
Ҳудуд номи |
Туман (шаҳар) номи |
Таълим муассасасининг номи |
I. Касб-ҳунар мактаблари
|
|||
1. |
Жиззах вилояти |
Ғаллаорол тумани |
Ғаллаорол туман 1-сон касб-ҳунар мактаби |
2. |
Навоий вилояти |
Зарафшон шаҳри |
Зарафшон шаҳар касб-ҳунар мактаби |
3. |
Учқудуқ тумани |
Учқудуқ туман касб-ҳунар мактаби |
|
4. |
Навоий шаҳри |
Навоий шаҳар касб-ҳунар мактаби |
|
5. |
Самарқанд вилояти |
Қўшработ тумани |
Қўшработ туман 2-сон касб-ҳунар мактаби |
6. |
Сурхондарё вилояти |
Денов тумани |
Денов туман 4-сон касб-ҳунар мактаби |
7. |
Сариосиё тумани |
Сариосиё тумани 1-сон касб-ҳунар мактаби |
|
8. |
Тошкент вилояти |
Ангрен шаҳри |
Ангрен шаҳар 1-сон касб-ҳунар мактаби |
9. |
Ангрен шаҳар 2-сон касб-ҳунар мактаби |
||
10. |
Оҳангарон шаҳри |
Оҳангарон шаҳар касб-ҳунар мактаби |
|
11. |
Олмалиқ шаҳри |
Олмалиқ шаҳар касб-ҳунар мактаби |
|
II. Коллежлар
|
|||
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси |
Қўнғирот тумани |
Қўнғирот кимё саноати коллежи |
2. |
Қашқадарё вилояти |
Деҳқонобод тумани |
Деҳқонобод кимё саноати коллежи |
3. |
Сурхондарё вилояти |
Жарқўрғон туман |
Жарқўрғон тўқимачилик коллежи |
4. |
Навоий вилояти |
Ғозғон шаҳри |
Нурота саноат кончилик коллежи |
5. |
Тошкент вилояти |
Олмалиқ шаҳри |
Олмалиқ кон-металлургия коллежи |
III. Техникумлар
|
|||
1. |
Қашқадарё вилояти |
Ғузор тумани |
Ғузор энергетика саноати техникуми |
2. |
Навоий вилояти |
Зарафшон шаҳри |
Зарафшон саноат техникуми |
3. |
Учқудуқ тумани |
Учқудуқ саноат техникуми |
|
4. |
Тошкент вилояти |
Ангрен шаҳри |
Ангрен технология техникуми |
5. |
Ангрен кон-металлургия техникуми |
||
6. |
Олмалиқ шаҳри |
Олмалиқ архитектура-қурилиш техникуми |
|
IV. Олий таълим муассасалари (дуал таълим тамойили асосида ишлаб чиқариш амалиёти шаклида)
|
|||
1. |
Тошкент шаҳри |
Тошкент шаҳри |
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети |
2. |
Италия Пиза университетининг Тошкент шаҳридаги филиали |
||
3. |
Навоий вилояти |
Навоий шаҳар |
Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети |
4. |
Тошкент вилояти |
Олмалиқ шаҳрида |
"МИСиС" Федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Олмалиқ шаҳридаги филиали |
Изоҳ: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июндаги ПҚ-5159-сон қарори билан тасдиқланган Мис саноати кластерини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича Махсус комиссия билан келишган ҳолда дуал таълим жорий этиладиган таълим муассасалари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи эга.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 28 июнь