Инновацион ривожланиш вазирининг 06.06.2022 й. 175-сон "Давлат илмий-техника дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш харажатларини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 04.07.2022 й. 3034-1-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
04.07.2022 й.
N 3034-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ
ВАЗИРИНИНГ
06.06.2022 й.
N 175
БУЙРУҒИ
"Давлат илмий-техника дастурлари доирасида
яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни
хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш
харажатларини тўлаш тартиби тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа
ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг "Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сон "Илмий ва инновацион фаолиятни бошқариш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг 2018 йил 4 июндаги 14/6-сон "Давлат илмий-техника дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш харажатларини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 3034, 2018 йил 5 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.07.2018 й., 10/18/3034/1474-сон,) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир И. Абдурахмонов
ИЛОВА
"Давлат илмий-техника дастурлари доирасида
яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни
хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш
харажатларини тўлаш тартиби тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа
киритилаётган ўзгартиришлар
1. Буйруқнинг номи ва 1-бандидаги "илмий-техника дастурлари" деган сўзлар "илмий дастурлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Низомда:
а) номидаги "илмий-техника дастурлари" деган сўзлар "илмий дастурлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Мазкур Низом давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш харажатларини тўлаш тартибини белгилайди.";
в) 1 - 3-бандлар, 4-банднинг биринчи хатбошиси, 5-банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошилари, 6-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари, 8, 9, 11 ва 12-бандлардаги "илмий-техника дастурлари" деган сўзлар "илмий дастурлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
г) илованинг илова белгиси ва номидаги "илмий-техника дастурлари" деган сўзлар "илмий дастурлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 4 июль