Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Транспорт вазирининг 09.06.2022 й. 7-сон "Темир йўл транспорти ҳамда метрополитенда ҳаракат ва ташишлар хавфсизлиги талабларининг бузилиши билан боғлиқ ҳодисаларни таснифлаш, хизмат текширувини олиб бориш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 27.07.2022 й. 3376-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.07.2022 й.

N 3376




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТРАНСПОРТ ВАЗИРИНИНГ

09.06.2022 й.

N 7


БУЙРУҒИ



Темир йўл транспорти ҳамда метрополитенда ҳаракат

ва ташишлар хавфсизлиги талабларининг бузилиши

билан боғлиқ ҳодисаларни таснифлаш, хизмат

текширувини олиб бориш ва ҳисобга олиш

тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Транспорт тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 апрелдаги 336-сон "Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги ва 2023 йил 15 декабрдаги 668-сон "Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:

1. Темир йўл транспорти ҳамда метрополитенда ҳаракат ва ташишлар хавфсизлиги талабларининг бузилиши билан боғлиқ ҳодисаларни таснифлаш, хизмат текширувини олиб бориш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2015 йил 3 июлдаги 112-сон "Темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлиги бузилишларини таснифлаш, хизмат текширувини олиб бориш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2703, 2015 йил 30 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 30-сон, 404-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Савдо-саноат палатаси ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ билан келишилган.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 27 июль