Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида юкларни халқаро аралаш ташиш тўғрисида Битим (Анқара, 2017 йил 25 октябрь)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида

юкларни халқаро аралаш ташиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркия Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар,

юкларни халқаро ташишни енгиллаштириш истагида,

юкларни халқаро аралаш ташиш соҳасида ҳамкорлик қилиш Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида савдонинг ривожланиши учун муҳим шарт эканлигини инобатга олиб,

ижтимоий, иқтисодий ва экологик манфаатларни кўзлаб, замонавий темир йул ва сув транспорти тизимини ривожлантириш зарурлигини англаган ҳолда,

тарихий Ипак йўлини тиклашни истаган ҳолда ҳамда Марказий Транспорт Коридори ва Боку-Тбилиси-Карс темир йўли линияларини такомиллаштириш мақсадида,

аралаш ташиш тизими халқаро юк ташишни енгиллаштириш учун улкан салоҳият ва имкониятга эга эканлигига ишониб,

юкларни халқаро аралаш ташишга оид халқаро битимларга таянган ҳолда,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда. Битимнинг қўлланилиш соҳаси


1. Мазкур Битим Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг давлати ҳудудида рўйхатдан ўтган бир ташувчи томонидан аралаш транспорт воситасида Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг ҳудудлари ўртасида амалга оширилган ёки улардан бирининг ёхуд ҳар иккаласининг ҳудуди орқали транзит олиб ўтган ҳолда юкларни халқаро аралаш ташишни ўз ичига олади.


2. Мазкур Битим А

...