Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида халқаро автомобиль қатнови тўғрисида 2006 йил 20 мартда имзоланган Битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Баённома (Остона, 2017 йил 23 март)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан
Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида халқаро
автомобиль қатнови тўғрисида 2006 йил 20 мартда
имзоланган Битимга ўзгартиш ва қўшимчалар
киритиш тўғрисида
БАЁННОМА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда "Томонлар" деб аталувчилар,
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида халқаро автомобиль қатнови тўғрисида 2006 йил 20 мартда имзоланган Битимнинг (кейинги ўринларда - Битим) 15-моддаси 2-бандига, шунингдек Томонлар давлатлари ўртасида йўловчиларни автомобилда халқаро ташиш соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш заруриятига амал қилган ҳолда,
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
1-модда
Битимга ҳамда Битимни қўллаш тўғрисида Ижро Баённомасига (кейинги ўринларда - Ижро Баённомаси) қуйидаги ўзгартиш ва қ
...