Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 2-сон, Адлия вазирлигининг 5-сон "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу жумладан уларнинг ҳудудий бўлинмалари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотлар фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш услубиётини тасдиқлаш тўғрисида"ги 31.08.2022 й. Қарори (АВ томонидан 31.08.2022 й. 3383-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
31.08.2022 й.
N 3383
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ АГЕНТЛИГИНИНГ 31.08.2022 й. N 2 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 31.08.2022 й. N 5 |
ҚАРОРИ
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари,
шу жумладан уларнинг ҳудудий бўлинмалари,
давлат унитар корхоналари ва муассасалари,
давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотлар
фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни
аниқлаш ва баҳолаш услубиётини
тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги ПҚ-240-сон "Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Адлия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу жумладан уларнинг ҳудудий бўлинмалари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотлар фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш услубиёти иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор |
А. Бурханов |
Адлия вазири |
Р. Давлетов |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 31 август