Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 26.08.2022 й. 22-2022/Б-сон "Ногиронлар, шу жумладан ногиронлар - уруш қатнашчилари ва чернобилчилар жамиятининг ўқув-ишлаб чиқариш ташкилотлари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 13.09.2022 й. 2100-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.09.2022 й.

N 2100-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ

МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРИНИНГ

26.08.2022 й.

N 22-2022/Б


БУЙРУҒИ



"Ногиронлар, шу жумладан ногиронлар - уруш

қатнашчилари ва чернобилчилар жамиятининг

ўқув-ишлаб чиқариш ташкилотлари ходимлари

учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини

тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сон "Ўзбекистон Республикасида тиббий-ижтимоий хизматлар тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон "Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 24 мартдаги 107-Б-сон "Ногиронлар, шу жумладан ногиронлар - уруш қатнашчилари ва чернобилчилар жамиятининг ўқув-ишлаб чиқариш ташкилотлари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 2100, 2010 йил 23 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 17-сон, 134-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири                           Н.Б. Хусанов






Буйруққа

ИЛОВА



"Ногиронлар, шу жумладан ногиронлар - уруш

қатнашчилари ва чернобилчилар жамиятининг

ўқув-ишлаб чиқариш ташкилотлари ходимлари

учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини

тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Номи ва 1-банддаги "Ногиронлар, шу жумладан ногиронлар - уруш қатнашчилари" деган сўзлар "Ногиронлиги бўлган шахслар, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахслар - уруш қатнашчилари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Қоидаларда:


а) номидаги "Ногиронлар, шу жумладан ногиронлар - уруш қатнашчилари" деган сўзлар "Ногиронлиги бўлган шахслар, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахслар - уруш қатнашчилари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Қоидалар ногиронлиги бўлган шахслар, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахслар - уруш қатнашчилари ва чернобилчилар жамиятининг ўқув-ишлаб чиқариш ташкилотлари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.";


в) 1-банддаги "ногиронлар, шу жумладан ногиронлар - уруш қатнашчилари" деган сўзлар "ногиронлиги бўлган шахслар, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахслар - уруш қатнашчилари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


г) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Ўзбекистон Республикаси "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.

Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.";


д) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сонли қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ мувофиқ амалга оширилиши лозим.";


е) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.";


ж) 32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"32. Ўн саккиз ёшдан кичик шахсларнинг меҳнати қўлланиши тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитлари ишлари рўйхатига (рўйхат рақами 1990, 2009 йил 29 июль) мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар зарарли ва ноқулай меҳнат шароити мавжуд ишларга қабул қилинмаслиги лозим.";


з) 33-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;


и) 64-банддаги "давлат санитар назорати органлари" деган сўзлар "санитария-эпидемиология хизматлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


к) 80-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"80. Ташкилотларда электр қурилмаларини ва тармоқларини монтаж қилиш ва ишлатиш вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ҳамда Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига риоя қилиниши керак.";


л) 5-бобнинг номи ва 105-банддаги "Ногирон" деган сўзлар "Ногиронлиги бўлган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


м) 106-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"106. Бинолар ичида ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган ўриндиқли аравачаларда ўтириб ишларни бажарувчи ногиронлиги бўлган шахслар учун даҳлиз (коридор) лар кенглиги 1,8 м дан кам бўлмаслиги керак.";


н) 109-банддаги "Таянч ҳаракат қилиш тизими ногиронлари учун" деган сўзлар "Таянч-ҳаракат функцияси бузилган ногиронлиги бўлган шахслар учун" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


о) 111-банддаги "Ногиронлар аравачасида" деган сўзлар "Ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган ўриндиқли аравачада" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


п) 114-банддаги "ногиронларнинг" деган сўз "ногиронлиги бўлган шахсларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


р) 117-банддаги "ногиронлар" ва "ногиронлар аравачасини" деган сўзлар тегишли равишда "ногиронлиги бўлган шахслар" ва "ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган ўриндиқли аравачани" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


с) 118-банддаги "Ногиронлар" деган сўз "Ногиронлиги бўлган шахслар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


т) 120 ва 121-бандлардаги "ногиронлар аравачасидаги ногиронлар учун" деган сўзлар "ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган ўриндиқли аравачадаги ногиронлиги бўлган шахслар учун" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 сентябрь