Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Инновацион ривожланиш вазирлигининг 22.08.2022 й. 5-қ/қ-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 10.08.2022 й. 20-2022Q/Q-сон, Молия вазирлигининг 22.08.2022 й. 42-сон "Республика илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 09.09.2022 й. 2790-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.09.2022 й.

N 2790-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

22.08.2022 й.

N 5-қ/қ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ

МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

10.08.2022 й.

N 20-2022Q/Q

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

22.08.2022 й.

N 42


ҚАРОРИ



Республика илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг

меҳнатига ҳақ тўлаш разрядларига ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6159-сон "Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими ҳамда замонавий хизматлар кўрсатишни янада ривожлантириш тўғрисида"ги Фармони ва 2021 йил 3 февралдаги ПҚ-4975-сон "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сон "Илмий ва инновацион фаолиятни бошқариш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2016 йил 21 апрелдаги 4, 7-ққ, 25-сон қарори (рўйхат рақами 2790, 2016 йил 24 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 21-сон, 244-модда) билан тасдиқланган Республика илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Инновацион ривожланиш вазири

И. Абдурахмонов

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири


Н. Хусанов

Молия вазири

Т. Ишметов

     





Қарорга

ИЛОВА



Республика илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг

меҳнатига ҳақ тўлаш разрядларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Изоҳнинг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази (ҚХООТИИЧМ)" деган сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (ҚХБИММ)" деган сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Иловада:


а) 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги "давлат илмий-техника дастурларини" ва "илмий-техника лойиҳаларини" деган сўзлар тегишли равишда "давлат илмий дастурларини" ва "илмий лойиҳаларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновация ишлари давлат илмий дастурларини амалга ошириш доирасида илмий лойиҳаларини бажаришда иштирок этадиган, меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари жадвалининг 1-4 ва 11-14-бандларида кўзда тутилган раҳбар ва илмий ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон "Илмий ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ амалга оширилади.";


в) 8-банднинг жадвалидаги "ҚХООТИИЧМ муассасалари" деган сўзлар "ҚХБИММ муассасалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 9 сентябрь