Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Эрон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида Ишбилармон ва илмий доиралар вакиллари ҳамда туристик гуруҳлар учун виза жараёнларини соддалаштириш тўғрисида Келишув (Самарқанд шаҳри, 2022 йил 14 сентябрь)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан
Эрон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ишбилармон ва илмий доиралар вакиллари ҳамда
туристик гуруҳлар учун виза жараёнларини
соддалаштириш тўғрисида
КЕЛИШУВ
Самарқанд шаҳри, 2022 йил 14 сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Эрон Ислом Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда алоҳида "Томон" ва биргаликда "Томонлар" деб аталувчилар,
Томонлар ўртасида Теҳрон шаҳрида имзоланган 1992 йил 25 ноябрдаги Иқтисод, саноат ҳамда фан ва технология соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги давлатлараро ўзаро Англашув меморандуми ҳамда 2003 йил 17 июндаги Савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро Битимнинг қоидаларига таяниб,
икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларни янада муста
...