Молия вазирининг 03.10.2022 й. 52-сон "Ички аудит миллий стандартларини тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 24.10.2022 й. 3394-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
24.10.2022 й.
N 3394
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
03.10.2022 й.
N 52
БУЙРУҒИ
Ички аудит миллий стандартларини
тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 февралдаги ПҚ-128-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари самарадорлигини янада ошириш ва давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ички аудит миллий стандартлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан этиборан кучга киради.
Мазкур буйруқ иловасининг 1-банди тўртинчи хатбошиси ва 15-банди 2023 йилнинг 1 сентябридан кучга киради.
Молия вазири Т. Ишметов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 24 октябрь