Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 31-2022/ҚҚ-сон, Молия вазирлигининг 57-сон "Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкасининг бюджет ташкилотлари ва муассасалари ходимларига муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 20.10.2022 й. Қарори (АВ томонидан 10.11.2022 й. 1026-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.11.2022 й.

N 1026-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ

ВАЗИРЛИГИ НИНГ

20.10.2022 й.

N 31-2022/ҚҚ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

20.10.2022 й.

N 57


ҚАРОРИ



Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар

типидаги Зафаробод посёлкасининг бюджет ташкилотлари

ва муассасалари ходимларига муайян давр ишлаганлик

учун ойлик тўловлар тўлаш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ҳамда "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, шунингдек  Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкасининг бюджет ташкилотлари ходимларига муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар олиш ҳуқуқини берадиган иш стажини ҳисоблаб чиқишни тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2001 йил 5 апрелдаги 2 ва 33-сон қарори (рўйхат рақами 1026, 2001 йил 13 апрель) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив ҳужжатлари бюллетени, 2001 йил, 7-сон) билан тасдиқланган Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкасининг бюджет ташкилотлари ходимларига муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

Н. Хусанов

Молия вазири

Т. Ишметов

         





Қарорга

ИЛОВА



Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар

типидаги Зафаробод посёлкасининг бюджет ташкилотлари

ва муассасалари ходимларига муайян давр ишлаганлик

учун ойлик тўловлар тўлаш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 3-1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3-1. Мулкчилик шаклидан қатъи назар бошқа ташкилотдан Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкасидаги бюджет ташкилотларига ишга кирганда, иш стажи сақланиб қолинади.

Бунда, мулкчилик шаклидан қатъи назар бошқа ташкилотдаги (Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкасидаги бюджет ташкилотлари, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 январдаги 5-Ф-сон фармойишига асосан "Навоий кон-металлургия комбинати" давлат корхонаси тизимидан Мактабгача таълим вазирлиги тизимига ўтказилган мактабгача таълим ташкилотларидан ташқари) иш стажи, бюджет ташкилотлари ходимларига муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар тўланиши ҳуқуқини берадиган иш стажига киритилмайди.".


2. 4-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексида автоматик тарзда шакллантириладиган, QR-код билан тасдиқланган электрон меҳнат дафтари ходимнинг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 10 ноябрь