Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2-сон, Молия вазирлигининг 33-сон "Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкаси бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларига муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 05.04.2001 й. Қарори (АВ томонидан 13.04.2001 й. 1026-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.04.2001 й.

N 1026

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

05.04.2001 й.

N 2


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

05.04.2001 й.

N 33

ҚАРОРИ



Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг



Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар

типидаги Зафаробод посёлкаси бюджет муассасалари

ва ташкилотлари ходимларига муайян давр ишлаганлик

учун ойлик тўловлар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 10 декабрдаги 594-сон қарорининг 4-банди ижросини давом эттириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкаси бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларига муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.


3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва Молия вазирлиги томонидан 1995 йил 7 апрелдаги 175/03-1, 21-2/119-сон билан тасдиқланган "Учқудуқ, Заравшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкаси бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларига муайян давр ишлаганлик учун махсус тўлов тизимини жорий этиш тўғрисида"ги Низом ўз кучини йўқотган деб топилсин.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири

О. Обидов

Молия вазири

М. Нурмуродов

          


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)