Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.11.2022 й. 664-сон "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг функционал вазифалари ҳамда геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш масалалари департаменти тўғрисида низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.11.2022 й.

N 664




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ВАЗИРИНИНГ ГЕОЛОГИЯ, КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ

СОҲАЛАРИ  ВА  САНОАТНИ  РИВОЖЛАНТИРИШ

МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА МАСЛАҲАТЧИСИНИНГ

ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ ҲАМДА ГЕОЛОГИЯ,

КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ  СОҲАЛАРИ  ВА  САНОАТНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ ДЕПАРТАМЕНТИ

ТЎҒРИСИДА НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 29 сентябрдаги ПҚ-384-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг функционал вазифалари тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;

Геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш масалалари департаменти тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўн кун муддатда Департамент раҳбарлари ва мутахассисларининг функционал вазифалари тақсимланишини қайта кўриб чиқиб тасдиқласин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси - Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг функционал вазифалари ҳамда Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2022 йил 16 майдаги 258-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Б. Исламов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 22 ноябрь