Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг 28.10.2022 й. 283-сон "Кўп квартирали уйлардаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларининг мажбурий бадаллари ёки тўловлари миқдорини белгилашда харажатларнинг таркибини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.11.2022 й. 3398-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.11.2022 й.

N 3398




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХИЗМАТ

КЎРСАТИШ ВАЗИРИНИНГ

28.10.2022 й.

N 283


БУЙРУҒИ



Кўп квартирали уйлардаги турар жойлар ва яшаш

учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларининг

мажбурий бадаллари ёки тўловлари миқдорини

белгилашда харажатларнинг таркибини аниқлаш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 августдаги ПҚ-346-сон "Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш ва бошқарувчи ташкилотларни молиявий соғломлаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Кўп квартирали уйлардаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларининг мажбурий бадаллари ёки тўловлари миқдорини белгилашда харажатларнинг таркибини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                               Ш.С. Хидоятов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 28 ноябрь