Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 30.12.2022 й. 30-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 21.12.2022 й. 35-2022/qq-сон, Молия вазирлигининг 29.12.2022 й. 71-сон "Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 16.01.2023 й. 3416-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
16.01.2023 й.
N 3416
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ 30.12.2022 й. N 30 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 21.12.2022 й. N 35-2022/qq |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 29.12.2022 й. N 71 |
ҚАРОРИ
Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш
ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 майдаги ПФ-136-сон "Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон "Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2005 йил 31 декабрдаги 06-3/436-сон, 5083-сон ва 107-сон "Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1537, 2006 йил 14 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 3-сон, 15-модда);
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2017 йил 25 октябрьдаги 17, 31-к/к, 147-сон "Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш Жамғармаси тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1537-1, 2017 йил 10 ноябр) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2017 й., 10/17/1537-1/0240-сон).
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Соғлиқни сақлаш вазири
|
Б. Мусаев |
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири
|
Н. Хусанов |
Молия вазири |
Т. Ишметов |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 17 январь